Уларни ҳаяжонга келтириш учун ёрқин чироқлар, харизмага бой нутқ ёки драматик мазмунга эга бўлган бошқа нимадир керак бўлади. Натижада: бизнинг укаларимиз ва сингилларимиз «эътибор бузилиши»дан азият чекади. Биз Қуръонда «касуатал қалб», яъни қаҳри қаттиқлик, бағритошликдан азият чекамиз.
Афсуски, бу қаҳри қаттиқлик, бағритошлик бизнинг қалбимизда бўшлиқ юзага келтиради. Биз бу бўшлиқни эътиборимизни биринчи бўлиб нима жалб қилса, ўша билан тўлдиршига ҳаракат қиламиз. Кўпинча бу энг муносиб эмас, балки энг осон эришиш мумкин бўлган, ҳамма учун очиқ ёки жалб этувчан, ўзига тортадиган нарсалар бўлади. Айримлар муҳаббат ниқоби остида яширинган оғриқли васвасалар ёки мусиқага мурожаат қилади. Ҳаттоки ўз бўшлиқлари учун исломий жавоб излайдиган ёшлар ҳам нутқида кўпроқ мазмун ва моҳият бўлган воизлардан кўра уларнинг нутқи кўнгилни овутадиган ва мафтун этадиган нотиқларни афзал кўришга мойиллик билдиради.
Тенденция шунга яқинлашадики, Аъроф (7:169) сурасида муҳокама қилинадиган мавзу юзага чиқади. Аллоҳ пайғамбарлардан кейин келган ва ўлганларни тавсифлаб, улар нима очиқроқ ёки юзакироқ бўлса, ўшани танлаганини айтади. Демак, улар ҳалокатининг асосий сабабларидан бири юзаки нарсалар бўлган. Улар абадий ва тоза нарсаларни излаш ўрнига яқинроқ ва осонроқ бўлган нарсаларни афзал кўрган.
Қуръон ҳозирги кунда бизни ўраб турган реклама ва кўнгилочарликлар каби ялтироқ нарсалар билан келмайди. Қуръон фақат унинг хабарлари учун очиқ бўлган ва унда баён қилинган Ҳақиқат учун курашиш истагини билдирган қалбларни эгаллаб олади. Аллоҳ таоло айтадики: "Бу китобда шак-шубҳа йўқ, у тақводорларга ҳидоятдир...." (Бақара сураси, 2).
Биламизки, ягона тўғри йўлдан бориш учун жуда катта ҳажмда оғир меҳнат ва кураш талаб қилинади. Биз эса кўпинча ўзимизни қийнаб келаётган касалликларга енгил ва осон жавоблар излаймиз. Аллоҳ бизни ўзимиздан ҳам яхшироқ билади. У бизнинг қалбларимиз чалинган касалликларни билади. У ҳаётимизни тўлдириб турган бўшлиқ ҳақида билади. "Албатта, инсонни Биз яратганмиз ва унинг нафси нимани васваса қилишини ҳам биламиз." (Қоф сураси, 16).
Аллоҳ таоло ўзининг чексиз марҳамати ва раҳмати ила бизга малҳам берди. Аллоҳ таоло айтади: "Эй одамлар! Сизга ўз Роббингиздан мавъиза, кўксингиздаги нарсага шифо, мўминларга ҳидоят ва раҳмат келди. Сен:«Аллоҳнинг фазли ила ва Унинг раҳмати ила. Бас, ана шу билан хурсанд бўлсинлар. У улар жамлайдиган нарсалардан яхшидир», деб айт " (Юнус сураси, 57-58).
Фақат Аллоҳни зикр қилиш орқали келадиган қалбнинг ҳақиқий роҳати биз тўплашимиз мумкин бўлган нарсалардан ҳам кўпроқдир. Бу одамни дунё маконига чақирадиган Аллоҳ. Бу ерда шуни айтиб ўтиш жоизки, бу келгуси ҳаётимизда бизни Яратувчи билан бўладиган ягона дунё маконидир. Дунёнинг ягона эгаси – Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодир.
Шуни тўғри тушуниш керакки, бу ҳаётда ҳам, кейинги ҳаётда ҳам ҳақиқий бахт ва қониқишнинг бошқа манбаси бўлиши мумкин эмас. Шайхул Ислом, ким бу ҳаётда Жаннатда иштирок этмаса, кейинги ҳаётда ҳам Жаннатда иштирок этмайди! Кўпчилигимиз учун келгуси ҳаёт жаннати нима эканлиги маълум. Бироқ, бу ҳаётдаги жаннат нима? Одам бу ҳаётда қандай қилиб ҳақиқий бахтга эришиши мумкин? Ҳаёт ҳақиқати шундаки, то инсон қалби тўлиқ Аллоҳни зикр қилишга тўлмас экан, бошқа ҳеч нарса уни тўлдира олмайди ёки уни ҳақиқий қониқиш билан таъминлай олмайди.
Бизга шу нарса аниқ тушунарли бўлиши керакки, бошқа исталган йўл бўйича, бошқа исталган сабаб бўйича, бошқа исталган мақсадда яшалган ҳаёт бу ҳаёт эмас, ўлимдир. Аллоҳ таоло инсониятга айтадики: "Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг ва билинки, албатта, Аллоҳ киши билан унинг қалбини ажратиб қўяди ва, албатта, Унинг ҳузурида тўпланурсиз" (Анфол сураси, 24).
Шу сабабли шуни тушунишимиз керакки, Худога ишонадиган ва воқеликни тўғри тушунадиган кишилардан бошқа ҳаммамиз ўликмиз. Ҳақиқатга парво қилмаганлар бу воқеликка рўбарў келадилар, сўнгра улар ўлим деб атайдиган нарса, аслида, улар бу ер юзида ўлик бўлгани ҳолда кўрмаган Ҳақиқат учун уйғониш бўлади.
Шу сабабли биз бу ҳақиқатни қанчалик узоқ тушунмасак, Аллоҳ ва унинг Расули соллоллоҳу алайҳи васаллам айтиб ўтган жойдан бошқа жойларда енгил жавоб излайдиган бўлсак, қалбларимиз ўлик, ҳаётимиз эса бўшлиқ бўлиб қолаверади.
Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади