close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ибодатни ошкор қилишга рухсат бор

Эй солиҳ банда! Билки, ибодатни риёдан сақлашнинг энг муҳим шарти уни яширин ёки хуфиёна қилишдир. Аммо ибодатни бошқаларга кўрсатишнинг ҳам фойдали томонлари бор. Биринчи фойда: халқнинг ибодат қилувчи кишига эргашишидир. Одамларни яхши ишлар қилишга чақириқдир.

Эй солиҳ банда! Билки, ибодатни риёдан сақлашнинг энг муҳим шарти уни яширин ёки хуфиёна қилишдир. Аммо ибодатни бошқаларга кўрсатишнинг ҳам фойдали томонлари бор. Биринчи фойда: халқнинг ибодат қилувчи кишига эргашишидир. Одамларни яхши ишлар қилишга чақириқдир.
Аллоҳ таоло ҳар икки турли кишиларни Қуръони Каримда мақтаган:
“Садақаларингизни агар ошкора берсан-гиз, жуда яхши. Борди-ю, камбағалларга пинҳона берсангиз - ўзингиз учун янада яхшироқдир...” (Бақара сураси, 271-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни мол сўради. Ансорийлардан бири бир ҳамён ақча берди. Одамлар буни кўришди. Улар ҳам пул келтира бошладилар. Шунда Жаноби Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга бундай дедиларки: “Бир кимса хайрли бир ишни бошласа ва улар ҳам хайрли ишни давом эттирсалар, у одамга ҳам ўзининг ажру мукофоти, ҳам унга эргашганларнинг мукофоти берилади”.
Бир кимса ҳажга ёки жангга кетса, одамлар ҳам унга ҳавас қиладилар. Бу риёдан узоқ бўлгани ҳолда ҳажга ёки жангга даъват сифатида олий фазилат ҳисобланади.
Агар бунга озгина риё аралашса, бу кўринишнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқдир. Риё аралашишидан қўрққан инсонга ибодатни хуфиёна қилиши фойдалироқдир. Одам ўз таъсир доирасини яхши билмоғи керак. Чунки баъзиларга маҳалла аҳли, баъзиларга бозор аҳли эргашади. Аммо бошқаларнинг ортидан эргашиши учун ибодат қилса, риё қилган ҳисобланади. Ундай риёкор одам охир-оқибатда ҳалок бўлади. Сувда яхши сузишни билмаган кимса қандай қилиб чўкаётган одамга ёрдам бериши мумкин? Сузишни билган кучли одам эса чўкаётган одамни ҳамда ўзини қутқаради. Одамларни ўзига эргаштиришда риё аралашиб қолишидан қўрққан кимса ибодатларини яширин-ча қилмоғи яхшироқдир. Бу ҳолда одамлар бошқа обидга эргашсалар ҳам, унинг савобини олаверади. Мақом тилайман деса, охират савобини қозона олмайди. Айрим кимсалар қилган ибодатларини кўпиртириб-кўпайтириб мақтанадилар. Одамларнинг олқишлари билан ёмонлашлари тенглашгунча, ибодатни яширинча қилиш, тилни тийиш даркор. Ибодат уларни хайрли ишга чақира оладиган ҳолдагина уни ошкора айтиш мумкин. Улуғ машойихлар бу ҳақда кўп гапирганлар.
Саъд ибн Муоз бундай дейди: “Мусулмон бўлганимдан буён бирор-бир намозимда нафсимни машғул бўлганини билмадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бирор оғиз шубҳали сўзларини эшитмадим”.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бундай деган эди: “Мен эрта тонгда уйғонар эканман, бой бўлиш ёки камбағал бўлиш ҳақида ўйламаганман. Чунки менга қайси бири хайрли бўлишини билмайман”.
Умар ибн Абдулазиз бундай дейди: “Мен бирор марта Аллоҳ таолонинг тақдирига қарши чиқиб, кошки эди, бундай бўлмаганда эди, деган эмасман”.
Булар буюк шахсларнинг сўзларидир. Бошқаларнинг бундай сўзларга тақлид қилишлари ножоиздир. Шуни англаш лозимки, Ҳақ таборак ва таолонинг ҳар бир ишида неъмат борки, унга бандасининг ақли етмайди.
Ҳар бир ишнинг остида бир сир борки, бизлар унга йўл топа олмаймиз. Риёкорни ҳалок қилган Аллоҳ таоло ундан одамларга манфаат етказади. Чунки шундай инсонлар борки, одамлар кўзига ёқиш учун, яхши ном қозониш учун нималарни қилмайдилар. Бошқалар унга ҳавас ва ихлос қилиб эргашадилар.
Шундай ривоят қилинадики: Басра шаҳрининг ҳар бир бурчагида Қуръон ўқилар, азон ва зикр товушлари мудом янграб турарди. Бу одат тусига айланган эди. Бир киши риёни мукаммал англатувчи китоб ёзган эди, уни ўқиган халқ энди Қуръон ўқимай, зикр қилмай қўйди. Бундан хабар топган улуғлар унга: “Кошки эди, китоб ёзмаганингда”, дейишди. Риёкор кимсалар бошқалар учун жонларини фидо қила туриб, ўзлари билмаган ҳолда бошқаларнинг ихлосини орттирадилар.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг
"Қалбнинг давоси" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase