close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тоат ва ибодатда риёдан сақланиш

Эй солиҳ одам! Сен шуни билки, Ҳақ таолога ибодат ва тоатда риё қилиш энг катта гуноҳи кабиралардандир, ҳатто ширкка яқиндир. Риё ибодат қилувчининг кўнгли одамларнинг бундан хабардор бўлишларини, ибодат қилаётганини кўришларини исташидир. Бундан ёмон иллат йўқки, банданинг мақсади Яратганга ибодат эмас, одамларнинг мақташлари бўлсин. Риёда Аллоҳга ибодат қилиш мақсади бўлса ҳам, ширк ҳисобланади. Негаки, у Аллоҳга ўртоқ қўшяпти (Аллоҳ бундан асрасин). Қуръони Каримда бундай дейилади:

Эй солиҳ одам! Сен шуни билки, Ҳақ таолога ибодат ва тоатда риё қилиш энг катта гуноҳи кабиралардандир, ҳатто ширкка яқиндир. Риё ибодат қилувчининг кўнгли одамларнинг бундан хабардор бўлишларини, ибодат қилаётганини кўришларини исташидир. Бундан ёмон иллат йўқки, банданинг мақсади Яратганга ибодат эмас, одамларнинг мақташлари бўлсин. Риёда Аллоҳга ибодат қилиш мақсади бўлса ҳам, ширк ҳисобланади. Негаки, у Аллоҳга ўртоқ қўшяпти (Аллоҳ бундан асрасин). Қуръони Каримда бундай дейилади:
“Бас, ким Роббига рўбарў кедишни умид қилса, содиҳ амад қилсин ва Робби ибодатига биронтани шерик қилмасин” (Каҳф сураси, 110-оят).
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Бас, шундай намозхондар ҳодига войки, удар намоздарини “унутиб” қўядидар, риёкорлик қиладилар” (Маъун сураси, 4-6-оятлар).
Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга деди: “Жаҳаннам оташидан қандай қилиб қутулиш мумкин?”.
У зоти муборак жавоб бердиларки: “Ҳақ таолога риёсиз ибодат қилиш билан”.
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар: “Қиёмат куни бир кимсани келтирадилар. Унга қандай ибодат қилдинг?” - дея савол берадилар. У: “Мен жонимни Ҳақ йўлида фидо қилдим. Мени жангда ўлдирдилар!” - дейди. Шунда унга нидо келади: “Ёлғон гапирасан. Сен “Бу инсон қаҳрамон эди”, дейишлари учун жанг қилдинг”, -дейилади ва у жаҳаннамга отилади. Яна бошқа бир кишини олиб келишади. Унга ҳам: “Сен нима иш қилдинг?” - деган савол берилади. У ҳам: “Нимам бўлса, Аллоҳ йўлида эҳсон қилдим”, - дейди. Унга ҳам: “Йўқ, ёлғон гапирасан, сен одамлар мени жўмард ва сахий десинлар, деб эҳсон қилдинг”, - дейилади ва у ҳам дўзах тубига отилади. Малоикалар бошқа бир кишини олиб келишади. Унга: “Сенинг қандай яхши амалинг бор?” - деб савол беришади. У эса: “Мен заҳматлар чекиб Қуръон ўқидим, илм ўргандим”, - дейди. Унинг ҳам бу амали қабул қилинмайди ва жаҳаннамга ҳукм қилинади”.
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умматимдан энг қўрққан нарсам энг кичик ширк билан гуноҳ қилиб қўйишларидир. Бошқа ҳеч нарсадан бу қадар қўрқмайман”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Энг кичик ширк нимадир?” дея сўрадилар. У зот жавоб бердиларки: “Энг кичик ширк бу риёдир. Аллоҳ таоло Қиёмат куни: “Эй риёкорлар! Дунёда сизлар сиғин-ган кишиларингиз олдига боринг. Улар берсин ибодатларингизнинг мукофотини”, дейди”. Яна Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Маҳзунлик ғоридан Аллоҳга сиғининг”, дедилар. Саҳобаи киром: “Ё Расулуллоҳ! Маҳзунлик ғори нима?” дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердиларки: “Жаҳаннамда шундай бир водий бор. У ер риёкор зоҳидлар учун тайёрлаб қўйилган”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Кимки Менга ибодат қилаётганда шерик қўшса, билсинки, Мен шерикдан ва ўртоқчи-ликдан холиман. Қилинган ибодатнинг барчасини ўша ўртоқ қилган кимсасига бераман”.
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва сал-лам бундай марҳамат қиладилар: “Ҳақ таоло заррачалик риё аралашган амални қа-бул қилмайди”.
Бир куни Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу йиғлади. Ҳазрати Умар: “Эй Муоз, нега йиғлайсан?” деб сўради. У: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг риё ширк деганларини эшитдим”, деди. “Қиёмат кунида: “Эй риёкорлар! Сизларнинг амалларингиз йўқ бўлди. Боринг, ёрдамни амал қилган кишингиздан сўранг”, дейилади”.
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдимки, бундай деб йиғладилар: “Қўрқаманки, умматим бир куни ширк келтиради. Уларнинг ширклари бутга ёки ой, қуёшга сиғинганларидан эмас, риё билан ибодат қилишларидадир”.
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: “Аршнинг соясидан бошқа соя топилмайдиган у Кунда ўнг қўли берганни чап қўли билмайдиганлар нажот топадилар”.
Яна Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Ҳақ таоло Ерни яратганида Ер титради ва қимирлади. Сўнг Ерни маҳкам тутиш учун Аллоҳ тоғларни яратди. Малоикалар: “Аллоҳ тоғдан ҳам кучлироқ нарсани яратмади”, дейишди. Аллоҳ таоло тоғларни йўниш учун темирни яратди. Фаришталар энди темирни кучли деб билдилар. Кейин Ҳақ таоло оловни яратдики, темирни эритсин деб. Оловни сўндириш учун эса сувни яратди. Сувни ҳайдаш учун эса шамолни яратди. Фаришталар ҳар сафар фикрларини ўзгартирдилар: “Эй Роббимиз! Сен яратган нарсалар ичида энг қувватлиси қайси?” деб таажжубландилар. Аллоҳ таоло марҳамат қилдики: “Садақа қилганида ўнг қўли берган нарсани чап қўли сезмаган кимсадан кўра кучлироқ нарса яратмадим”.
Ҳазрати Муоз розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Ҳақ таоло ер ва осмонни яратмасидан аввал етти фариштани яратди. Етти қават осмонни яратганида улардан ҳар бирини биттадан вакил қилди ва осмон эшигига қўриқчи қилди. Ер малоикалари одамларнинг бир кундаги қилган амалларини ёзиб, биринчи осмонга олиб борадилар. Булар “Ҳифз фаришталари” дейилади. Улар ёзган кишиларининг исмини айтиб, шундай мақтайдиларки: “Шунчалик ибодат қилдики, унинг нури мисоли қуёшдек эди”. Дунё юзига муваккил фаришта: “Бу ибодатни эгасининг юзига отинг. Мен ғийбат аҳлига муваккил фариштаман. Аллоҳ таоло менга ғийбатчининг ибодатини ва номаи аъмолини қабул қилмай ортига қайтар, деб буюрган”, деди. Ер юзининг фаришталари бошқа бир кишининг амалини юқори кўтарадилар. Бу амалда садақа бор, намоз бор, рўза бор. Шу вақтда ҳифз малоикалари унинг нуридан ҳайратда қоладилар.
Бу амални иккинчи қат осмонга кўтарадилар. Бу ердаги фаришта амални ортига қайтаришни буюради ва дейдики: “Унинг мақсади мол-дунё эди. Мен бу амални ўтказа олмайман”.
Кейин бошқа бир кимсанинг амалини кўкка кўтариб борадилар. Бу ҳам нурли бўлади, лекин ҳифз фариштаси амални эгасининг юзига отган ҳолда қайтаради: “Бу одам такаббур эди. Вазифам такаббур кимсаларнинг амалини кейинги қатга ўтказмаслик бўлгани учун бу амални қабул қила олмайман”.
Бошқа бир кишининг амалини кейинги қаватга кўтаришади. Тўртинчи қаватдаги фаришта ҳам бу амални қабул қилмай, рад қилади: “Мен ўзига бино қўйган кимсаларнинг амалларини ўзимдан тепага ўтказа олмайман”.
Бешинчи осмон соқчиси бўлган фаришта кишининг ҳасади туфайли амалларни қабул қила олмаслигини айтади: ‘Бу одам ҳасади туфайли одамларнинг яхшилигини кўра олмайди. Унинг даражасига етган олимларни ва яхши одамларни ёмон кўради”.
Олтинчи қаватдаги вазифани бажарадиган малоика ҳам яна бир бошқа амални қабул қилмай ортига қайтаради: “Бу кимса бирор кишига яхшилик қилмаган, бошига иш тушган одамга марҳамат қилиш ўрнига ундан завқланади. Мен раҳмат фариштасиман. Мен бу амални қабул қила олмайман”.
Еттинчи қават осмонга кўтарилган амал соҳибида намоз, рўза, зуҳд ва жиҳод бор. Бу амалнинг донғи етти қават осмонни тутади. Унда қуёш нуридек ёруғлик порлайди. Ортидан уч минг малак фаришта йўл олади. Аммо еттинчи қават муҳофизи бўлган фаришта: “Йўқ! Мен бу амални қабул қила олмайман. Қалбини ҳам қулфланг. Мен холис Аллоҳ учун қилинмаган амални қабул қила олмайман. Чунки бу инсон амалида Аллоҳ розилигини тиламаган. Одамлар орасида обрў-эътибор қозониш учун, олимлар ичида номга эга бўлиш учун қилган. Шаҳарда донг чиқариш учун қилинган амални қабул қила олмайман”. Бошқа бир инсоннинг амали еттинчи осмондан ҳам ўтади. Намоз, рўза, ҳаж, умрага оид амаллар, гўзал ахлоқ ва Аллоҳнинг зикридан иборат бу амалнинг атрофида малоикалар тўп-тўп бўлиб айланадилар. Унга шундай гувоҳлик келтирадилар: “Бу амал Аллоҳ таоло учундир”. Аллоҳ таоло уларга айтади: “Сиз Менинг шу бандамнинг қўриқчиси ва ҳимоячиси эдингиз. Мен унинг ичи-ни билиб турибман. У амалларни Мен учун қилмаган. Шу сабабли мен лаънатим унинг устига бўлсин. Шунда бутун еру осмон ва фаришталар унга лаънат ўқийдилар. Чунки унинг амалига риё аралашган эди”.
Риё ҳақида яна бир бошқа ривоят бор:
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бундай деди: “Мен бир кишини боши эгик ҳолда кўрдим. Гўё ўзини зоҳиддек тутарди. Мен: “Эй бўйнини эгиб олган одам! Бошингни кўтар. Ҳаловат бўйинда эмас, кўнгилдадир”, дедим.
Абу Умома масжидда бир кишини саждада йиғлаб турган ҳолда кўрди. Абу Умома унга деди: “Эй биродар! Масжидда қандай чиройли намоз ўқияпсан. Уйда ҳам шундай ўқийсанми?”.
Ҳазрати Али бундай дейди: “Риёкорнинг уч белгиси бор:
1. Ёлғизликда танбал ва дангаса бўлади.
2. Одамларнинг юзига булбул бўлиб мақтайди, амалини бўрттириб гапиради.
3. Қийин вазиятга тушганда ибодатларни озайтиради”.
Бир киши Саид ибн Мусаййибдан сўради: “Бир кимса бошқа бир кишига Аллоҳ учун эҳсон қилса, унга жавобан дуою олқишлар олса, бу кимса ҳақида нима дейсан?” У: “Аллоҳ таолонинг ўзига душман қилишини истаса, шундай қилади. Киши бир иш қилса, фақат Аллоҳ розилиги учун қилмоғи керак”.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу бир кишини хатоси учун савалади. Кейин унга: “Кел, энди сен мени савала, розилашайлик”, - деди. Одам: “Мен сени Аллоҳ розилиги учун кечирдим”, деди. Ҳазрати Умар: “У ҳисобга ўтмайди. Ё мени кечир, ё ҳаққингни берай, ёки шериги бўлмаган Аллоҳ учун кечир!” деди.
Фузайл: “Бир замонлар мусулмонлар солиҳ амаллари билан риё қила бошладилар. Ҳозир эса бирор амал қилмайдилар, риё қиладилар”. Қатода бундай дейди: “Вақтики, банда риё қилса, Ҳақ таоло бундай дейди: “Бандам менга қанчалик енгил қарашини кўринг”.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг
"Қалбнинг давоси" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase