Ғазодаги Фаластин Соғлиқни Сақлаш вазирлиги, Исроил томонидан Ғазо секторига қарши уюштирилган ҳужумлар ҳақида маълумот берди.
Исроил армияси томонидан Ғазо секторига қарши охирги 24 соат ичида уюштирилган ҳужумларда фаластинлик яна 35 киши ҳалок бўлди.
Ғазодаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мавзу ҳақида берилган баёнотда, Исроил томонидан Ғазо секторига қарши 300 кундан бери уюштирилган ҳужумлар ҳақида маълумот берилди.
Шунга кўра Исроил армияси томонидан охирги 24 соатда уюштирилган ҳужумларда фаластинлик яна 35 киши ҳалок бўлар экан, 55 киши тан жароҳати олди.
Ўтган 2023 – йилнинг 7 - октабридан бери эса ҳалок бўлганларнинг жами сони 39 минг 480 нафарга етар экан, тан жароҳати олганлар сони эса 91 минг 128 нафар деб қайд этилди.
Баёнотда, шунингдек, вайроналар остида ва йўл четида ҳамон жасадлар бор экани ифода этилди. Энг ёмони, Исроил монеликлари юзасидан юқорида номи тилга олинган жасадларни тиббий гуруҳлар билан ҳарбий бўлмаган мудофаа ходимлари ҳам ола олмаяпди.
Исроилнинг Ғазони нишонга олган ҳужумларида ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги аёллар ва болалардан иборат экани ҳам ифода этилган баёнотда, ҳужумлар натижасида фаластинлик 10 минг нафар инсон бедарак йўқолганлигига эътибор қаратилди.