close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аллоҳ таолодан қўрқиш

Аллоҳ таолонинг улуғлиги ва буюклигининг ҳаққи инсон доимо Уни норози қилиб қўйишдан хавфда бўлишидир. Аллоҳ таолони норози қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда мақталган амаллардандир. Унинг фазилати юқоридаги икки манбада бот-бот таъкидланган Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир дарахт остида ўтирганимизда, тўсатдан шамол туриб, дарахтнинг яшил барглари қолиб, қуриган япроқлари тўкилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу дарахтдан қандай зарбул масал чиқади?”, дедилар. “Аллоҳ ва Унинг Расули яхши билувчидир”, деди қавм. У зот: “У Аллоҳ азза ва жалладан қўрққанидан титраб, яхшиликлари қолиб, гуноҳлари тўкилган мўмин мисолидир”, дедилар”. (Байҳақий ривояти)
Қалбда Аллоҳ таолодан хавфни пайдо қилиш учун, У зотнинг улуғлиги ва қудратини дил ва хаёлда жам қилиш лозим. Масалан, ўтган умматларнинг ҳолатлари, Қуръон ва ҳадисда итоатсиз қавмларга юборилган азобларни тасаввур қилиш орқали, Аллоҳ таолодан қўрқиш ва хавф пайдо бўлади. Натижада, гуноҳ, зулм каби иллатларга чек қўйиб, тақвога эришилади. Тақво яхшиликларнинг негизи ва дунё-ю охиратда нажот топишнинг ёлғиз калити ҳисобланади. Аллоҳ таоло барчамизга бу неъматни ато қилсин. Омин!

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг
"Енгил амаллар" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase