close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Амал риё билан ботил бўлади

Эй солиҳ банда! Риё ибодатнинг бошида, ўртасида ёки охирида бўлиши мумкин. Ибодатнинг бошланишидаги риё уни ботил қилади. Чунки ибодатда ихлос муҳим. Риё туфайли ихлос йўқолади. Вақти кирмай туриб ўқилган намознинг савоби ботилдир.

Эй солиҳ банда! Риё ибодатнинг бошида, ўртасида ёки охирида бўлиши мумкин. Ибодатнинг бошланишидаги риё уни ботил қилади. Чунки ибодатда ихлос муҳим. Риё туфайли ихлос йўқолади. Вақти кирмай туриб ўқилган намознинг савоби ботилдир.
Асл намознинг нияти Аллоҳ таолога эътиқоддир. Бу масала шундайки, бир кимса зулм билан бир уйни босиб олиб, у ерда намоз ўқиса, ҳар қанчалик гуноҳи кўп бўлса ҳам, фарзни адо қилган бўлади. Намозни ўқиб бўлгунча ақлига риё келмаса, ибодати қабул бўлади.
Шундай ривоят бор: бир киши Ибн Масъудга: “Кечаси Бақара сурасини ўқиётган эдим”, деди. Ибн Масъуд: “Сенинг ибодатдан мақсадинг ва насибанг фақат шу”, деди. Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга: “Мен рўзани узмай тутаман”, деди. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сен на рўзадорсан, на рўзадор эмассан”, дедилар.
Бунинг маъноси шуки: “Сен қилаётган ибодатингни гапириб қўйдинг ва уни зое қилдинг!”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Ибн Масъуд бундай деганларидан мақсад, ибодат қилаётган кимсаларни риёкор эканини билишарди. Риёдан узоқ бўлганда эди, бу сўзлардан айб топишмас эди. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадис билан узлуксиз рўза тутишдан ҳам қайтарганлар.
Намоз ичидаги риё ибодатнинг аслига таъсир қилмаса, ботил ҳисобланмайди. Намозда бирор нарсага қараса, бирор нарсани олса, намозни ярим қолдириб, хўжакўрсинга ўқиб тамомлаган тақдирда намоз ботил ҳисобланади. Одамлар мақташи ва ҳайрон қолиши учун ўқилган намоз дуруст эмас. Лекин ибодат қилганидан севиниб ўқиса, намоз қабулдир.
Ҳорис Муҳосибий дейди: “Бу ерда намоз ботилми, ботилмасми, деган ихтилоф бор. Англаб етдимки, бир кишининг ибодат қилганини бошқа биров кўрганидан севиниши унинг намозини ботил қилади”. Ҳорис Муҳосибий яна бундай дейди: “Бир кимса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради: “Мен қилган савобимни бошқалардан яшираман, лекин бошқалар буни кўриб қолганларида севиниб кетаман”. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга айтдиларки: “Сен икки савобга эришган бўласан. Бири - сир савоби, бири - ошкоралик савоби”.
Бу ҳадиси шариф мурсалдир. Яъни ровийларнинг ривоятлари муттасил эмас. Ҳадисдан шундай хулосага келиш мумкинки, у кимса ибодатини зоҳир бўлишидан Ҳақ таолонинг фазлига эришганига севинган.
Бу дегани киши ибодат қилаётганини бошқалар кўриб қолса, савоби ортар эканда, дегани эмас.
Ҳорис Муҳосибий шундай хулоса қиладики:
“Бизнинг наздимизда бундай севинч намозни ботил қилмайди, чунки намозни бошлашдан олдин қилинган ниятда риё йўқ эди”.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг
"Қалбнинг давоси" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase