close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дунёни севиб, уни истамоқ

Қалб гуноҳларининг катталаридан яна бири дунёни севиб, уни истамоқ, уни Охиратдан афзал билмоқдир. Бу ҳар бир хатонинг бошидир. Дунёга эга бўлишда хатар йўқ, балки хатар уни истаб, унга, унинг матолари, зеб-зий-натларига ҳарис бўлмоқликдадир. Охиратдан дунёни афзал кўрмоқликдадир. Бу эса икки дунёда ҳам ҳалок бўлиш, вайрон бўлишнинг сабабидир.

Қалб гуноҳларининг катталаридан яна бири дунёни севиб, уни истамоқ, уни Охиратдан афзал билмоқдир. Бу ҳар бир хатонинг бошидир. Дунёга эга бўлишда хатар йўқ, балки хатар уни истаб, унга, унинг матолари, зеб-зий-натларига ҳарис бўлмоқликдадир. Охиратдан дунёни афзал кўрмоқликдадир. Бу эса икки дунёда ҳам ҳалок бўлиш, вайрон бўлишнинг сабабидир.
Аллоҳ таоло Охират ҳақида айтади: “Бас, ана ўшанда ким (ҳаёти дунёда куфру исён билан) туғёнга тушган; Ва ҳаёти дунёни (Охиратдан) устун қўйган бўлса; У ҳолда фа-қат жаҳаннамгина (унинг учун) жой бўлур!” (Нозиот сураси, 37-39-оятлар)
“Ким (фақат) шу ҳаёти дунёни ва унинг зебу зийнатларини истайдиган бўлса, уларга қилган амалларини(нг ажр-мукофотини) шу дунёда комил қилиб берурмиз ва улар бу дунёда зиён кўрмайдилар. Ундай кимсалар учун Охиратда дўзах ўтидан ўзга ҳеч қандай насиба йўқдир. Уларнинг бу (дунёда) қилган барча яхшиликлари беҳуда кетур ва қилиб ўтган амаллари бефойдадир”. (Ҳуд сураси, 15-16-оятлар)
“Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салом), Сиз Бизнинг Эслатмамиздан орқа ўгириб кетган ва фақат ҳаёти дунёнигина истаган кимсалардан юз ўгиринг! Уларнинг «илм»дан етган жойлари мана шу (ҳаёти дунё матоларинигина исташ)дир”. (Нажм сураси, 29-30-оятлар)
“Сизларга берилган нарсалар фақат (ўткинчи) ҳаёти дунёнинг мато ва зийнатларидир. Аллоҳ ҳузуридаги (ажру-мукофот) эса яхшироқ ва боқийроқдир. Ахир ақл юргизмайсизларми?!” (Қасас сураси, 60-оят)
Аҳмад ва Абу Довуд Савбондан ривоят қилган ҳадис дунё нима эканини баён қилади. Саҳобалар сўрашди: Умматнинг адади кўплигига қарамасдан, уларни ўраб олган мадорсизликнинг сирри нима? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердилар: “Дунёни севиб, ўлимни ёмон кўрмоқликдир”.

Юсуф Қарзовийнинг
"Амалларнинг мартабаларини англаш" китобидан
Заҳириддин Мансур таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase