close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳаромни ҳалол қилишлик учун ҳийла қилиш ҳаромдир

Ислом очиқча ҳаромга олиб борган ҳар воситани ҳаром қилгани каби шайтоний ҳийла ва яширин йўллар билан у ҳаромни ишлаш учун ҳийла қилишларни ҳам ҳаром қилгандир.

Билҳисса, Ислом Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларни баъзи ҳийлалар билан ҳалол санаган яҳудийларнинг аҳволидан бизга хабар берган: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳам бу хусусда шундай деганлар: "Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларни энг пасткаш ҳийлалар билан ўзларига ҳалол қилиб гуноҳга ботган яҳудийларнинг ишини қилиб асло гуноҳга ботмангиз". (Термизий). (Ибн Кайюм ал -Жавзий, "Иғосатул леҳфон" асари, 1-жилд 384-саҳифа ).
Ўшанда Аллоҳ таоло Шанба (Сабт) кунида ов қилишни ҳаром қилгани ҳолда яҳудийлар баъзи ҳийлалар қилиб бу кунда ов қилишни ўзларига ҳалол қилиб олган эдилар. Бунинг учун улар шанба куни овга чиқмаган кўриниши учун жума кунлари ҳайвонларни тушириш учун ҳандақ, тузоқ ва чуқурлар қазиб якшанба кунлари тушган ўлжаларни бориб олар эдилар. Бу эса ҳийлакорларга ҳалол, Ислом қонунларига кўра эса ҳаромдир. Чунки бу ҳаромдан мақсад хоҳ сабабли, хоҳ сабабсиз бўлсин ов қилишдан тийилмокдир. Гуноҳ саналган ҳийлалардан бири эса ҳаром бўлган бир нарсани асл исмидан бошқа бир исм қўйиш ва ҳақиқий сифатини сақлаб қолган ҳолда фақатгина шаклини ўзгартиришликдир. Масалан, фоизни олиш-бериш учун бир қанча ҳийлали йўллар қўлланилса ва шаробни (ҳалол кўрсатиш учун) бир туркум исмлар қўйилса ҳам фоизнинг ва шаробнинг асл гуноҳи давомий ва боқийдир. Ҳадиси шарифда айтилганки: "Умматимдан бир тоифа келадики, шаробга асл исмидан бошқа исмлар кўяди ва уни ҳалоллаштиради". (Аҳмад). Рақсга "санъат", шаробга "руҳ озуқаси", фоизга "фойда" исмларининг берилиши давримизнинг энг ғариб ҳалолларидандир:
"Шундай бир замон келадики, инсонлар фоизни савдо-сотиқ исми билан атаб ҳалол санайдилар". (Батафсил маълумот учун Ибн Қайюмнинг "Иғосатул леҳфон" асарига мурожаат килинг).

Шайх Юсуф Карзовийнинг "Исломда ҳалол ва ҳаром" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase