Риё учун имон калималарини айтган мунофиқда ёруғлик бор эди, гўёки олов ёқиб унинг ёруғида юриб бораётган кишида олов ёниб турган вақтда ёруғлик бўлгани каби. Имондан кечганда эса оловини ўчириб қўйиб, зулматда қолган кишига айланди. Энди у тўғри йўл ҳам топмайди, буни кўра ҳам олмайди. Сўнгра Аллоҳ деди: “Аллоҳ нурларини кетказди” (Бақара, 17), яъни (риё учун) гапирган “имон”ларини кетказди. Уларни зулматда кўра олмайдиган қилиб қолдирди. Улар залолатда бўлиб, ҳидоятни кўрмайдилар. Бу Муқотилнинг қавли.
Қатода эса шундай деган: “Бу масални Аллоҳ таоло зоҳиран имон келтирган мунофиқ ҳақида келтирган. Ушбу имони билан у уйланган, мерос олган, моли ва жонини сақлаган. Ўлим талвасаси келганда ҳам (дили билан) тасдиқ этмагани учун, имон калимаси ундан олиб қуиилди, энди у азоб ва зулматда қолди. Бу ҳолатда ҳам Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло ҳақига ҳаётлик чоғида қилган муомаласи сингари ҳайрон бўлиб қолаверди”.
Мужоҳид (раҳимаҳуллоҳ) эса бундай деган: Олов унинг атрофини мўминларга юзланганда ёритган, мушрикларга юзланганда нурини кетказган. Мунофиқнинг қалби қия туради. Унинг устида ҳеч нарса барқарор тура олмайди. Ҳар гал унга ҳақиқат нури чақнаса бошқа томонидан чиқиб кетади. Унинг қалби юмронқозиқнинг инига ўхшайди, бир тешикдан кириб, бошқасидан чиқиб кетади.
Ҳаким Термизий роҳимаҳуллоҳнинг
"Ал-Амсол Минал Китоб Вас Сунна" китобидан