Абу Муслим
Фаоллар ижтимоий тармоқларда Қобул шаҳрида Хитой кунини нишонлаш вақтида олинган фотосуратларни жойлаштириши жамиятда кучли акс-садо берди. Тадбирда иштирок этган клерикал (диний) сиёсий етакчилар ислом одоби ва шариат нуқтаи назаридан номақбул бўлган баданига ёпишиб турган либосда рақс тушган хитойлик қизларнинг рақсини томоша қилдилар.
Кеча 3 октябр соат 08-20 да Ўзбекистон қорилари – Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов, институтнинг 4 курс талабаси «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018» мутлақ ғолиби Йўлдошбек қори Нуриддинов ҳамда “Кўкалдош” ўрта маҳсус ислом билим юрти талабаси Абдурраҳмон қори Сўфиев Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетдилар.
Дунё харитасига назар ташлар экансиз, қотилликлар ва хунрезликлардан азоб чекаётганларнинг кўпи Ислом мамлакатларининг мусулмон аҳолиси эканига гувоҳ бўласиз. Афғонистон, Фаластин, Ироқ, Сомали ва Покистонда хунрезликлар, қотилликлар, вайронгарчиликлар ҳукмрон. Исломий фирқалар бир-бирларини муртадликда айблашмоқда.
Охирги кунларда, Индонезияда бўлиб ўтган зилзила ва цунамидан сўнг одамлар унинг қандай балоларни олиб келишидан хавотирланиб, қўрқиб саросимага тушиб қолишди. Қўрқинчдан кўпчилиги уйларида ваҳима ва бехабарлик ичра ҳар дақиқа бўрон хавфи бартараф бўлди ва у бошқа йўналишга бурилиб кетди, деган хабарни диққат билан кутиб ўтиришди.
Украина Православ Черкови (УПЧ) автокефлиясини (черков мустақиллигини) тан олиш атрофида ҳозирги пайтда рўй бераёган воқеалар мусулмонлар учун ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ва улар учун қизиқиш уйғотмайдиган ички православ низоси бўлиб кўриниши мумкин. Лекин аслида бундай эмас. Бироқ нима учун эканлигини тушунтиришдан олдин гап нима ҳақида эканлигини изоҳлашдан бошлаймиз, чунки буни ҳамма ўқувчиларимиз ҳам аниқ тасаввур қила олмайди.
Американинг Сан-Франциско шаҳрида жойлашган de Young Museum санъат музейида замонавий ислом модасига бағишланган кўргазма очилди. Dezeen хабар беришича, «Замонавий ислом модаси» деб номланган кўргазма биринчи иш куниданоқ жуда оммалашди.
Саудия қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд Яман Марказий банкига 200 млн доллар ажратишга фармойиш берди, дея душанба куни хабар беради Саудия янгиликлар агентлиги SPA.
Сешанба куни бутун Туркия бўйлаб иқтисодий жиноятларда гумон қилинаётган шахсларга нисбатан оммавий рейдлар бошланди, хабар беради Huberturk телеканали. Умумий ҳисобда Бош прокуратура пул «ювиш» ҳамда мамлакат иқтисодиёти ва молия тизимига зиён етказадиган ҳаракатларда гумон қилинган 417 кишини қўлга олишга санкция берди.
Мусулмонлар ўзлари туғилган, яшаётган ва ҳаётий вазифаларини амалга ошириш учун тақдир қилинган бу дунёни яхши билишмайди. Улар атрофларидаги ҳозирги жамият қиёфасини шакллантираётган куч ва тенденцияларни яхши танишмайди. Шунга кўра, уларни ўраб турган инсонлар, уларнинг қадриятлари ва мақсадлари мантиғини тушунишмайди.
Deutche Welle нашри Pew Research Center нуфузли таҳлилий маркази томонидан амалга оширилган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Бу сафар экспертлар дунё етакчиларининг қайсилари энг катта ишончга эга эканлигини аниқлаш мақсадида 25 мамлакатдан 26 киши ўртасида сўров ўтказдилар.
Россиялик ММА жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг америка визасини қўлга кирита олмаган отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг айтишича, унинг иштирок этмаслиги ўғлининг ирландиялик жангчи Конор Макгрегорга қарши жанг натижасига таъсир этмайди.
Ўзбекистон фуқароси бўлган, Интерпол сўровига асосан Россия ҳукумат томонидан ҳисобга олинган Руслан Жуманазарович Бабаджанов (расмдаги) ватанига топширилиши ва чет элда жанговар ҳаракатларда иштирок этганлиги учун 10 йилгача бўлган муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.