close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳукумат судлашишни тўхтатиб, мактаб ўқувчиларининг ҳижоб кийиш ҳуқуқини тан олди

Нигериянинг Лагос штатида ҳукумат, ниҳоят, ёш муслималарнинг мактабга ҳижобда келиш ҳуқуқини тан олди. Мактабдаги рўмоллар мавзусида баҳс-мунозаралар Лагосда 2014 йил бошланган – ўшанда суд ўқувчи қизларнинг ҳижоб кийшини тақиқлаш ҳақида қарор чиқарганди, лекин 2016 йил бу қарор дин ва эътиқод эркинлиги тарафини олган апелляция судининг қарори билан бекор қилинганди.

Шундан буён Лагос ҳукумати апелляция судининг қарори билан баҳслаша бошлади ва ўқувчи қизларнинг мактабга ҳижобда келишига қарши эканлигини билдирди, бироқ шу кунларда ҳукумат бу масалада ўз нуқтаи назарини кескин ўзгартирди ва ҳатто мактаб рўмоллари ранги ва русумини тартибга соладиган циркуляр чиқарди, хабар беради Africa News.
«Ўқувчи қизларга мактаб формаси билан ҳижобда юришга рухсат берилиши, лекин улар калта, ихчам ва ранги бўйича мактаб формасига молс келадиган бўлиши лозим», – дейилади ушбу циркулярда.
«Калта» ҳижоб ҳақида изоҳ шу билан асосланадики, Нигерия мусулмонлари анъаналарида белгача ва ҳатто тиззагача бўлган жуда узун бош кийимини ҳижоб деб аташ қабул қилинган. Нигериянинг бошқа штатларида мактаб ўқувчилари араб мамлакатларида химара деб аталадиган бош кийими кийиб юришади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase