close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нима учун тўйгача бўлган севги оилани бузади?

Лев Толстой ўзининг машҳур «Анна Каренина» асарини қуйидаги сўзлар билан бошлайди: «Бахтли оилаларнинг барчаси бир-бирига ўхшайди, лекин ҳар бир бахтсиз оила ўзича бахтсиз». Бу сўзлардан яққол тушунарли бўладики, бахтли оилаларнинг барчасини бахтнинг умумий сабаблари бирлаштиради. Ушбу мақолада мазкур боғловчи сабабни аниқлашга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Айрим статистик манбаларнинг кўрсатишича, Россияда рўйхатдан ўтган никоҳларнинг ўртача саксон фоизи ажралиш билан якун топади. Бу жуда катта ва хавотирга соладиган кўрсаткич. Россиянинг мусулмон минтақаларида ҳамма никоҳлар ҳам ФҲДЁ органларида рўйхатдан ўтказилмаслиги ва бу статистик ҳисоб-китобларни мураккаблаштириши  сабабли вазият яхши эмас деб тахмин қилишга асос бўлади.
Сўнгги ўттиз йил давомида ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, оилада носоғлом муҳит никоҳдан ўтган ёшлар бир-бирига жуда кучли туйғулар ҳис қилган ҳолатларда кузатилади. Яъни севги-муҳаббат асосида қурилган оила ва никоҳлар энг беқарор ва заиф бўлиб чиқмоқда. Ва бу бошқа муаллифларнинг ҳам шунга ўхшаш тадқиқот натижаларига мос келади.
Бундан ташқари, аниқландики, ёшлар тўйдан олдин қанчалик кўп (икки, уч йил ва ундан ортиқ) учрашиб юрган бўлса, уларнинг никоҳи шунчалик қисқа муддат давом этади. Бундай ҳолат кўпинча шу билан боғлиқки, романтикага бой даврда ёшларда бир-бири ҳақида нотўғри тасаввурлар юзага келади ва оқибатда жуфтинининг келажакдаги хулқ-атвори ҳақида маълум нарса кутиш тизими вужудга келади. Бунинг сабаби шундаки, улар у қадар узоқ вақт кўришмайди (биргаликда яшашга нисбатан) ва бу даврда бир-бирини энг яхши томонидан намойиш этишга интилади.
Менга кўра, муваффақиятли никоҳнинг энг муҳим омили бир томондан, у ёки бу вазиятда жуфтининг кутилаётган хулқ-атвор тизими, бошқа томондан  эса – ўзининг хулқ-атворига нариги томондан кутилаётган реакция ҳисобланади.
Тушунтираман. Оила қурмоқчи бўлган қизда хотин ўзини қандай тутиши лозимлги ҳақида умумий концепция мавжуд. Бунинг оқибатида у ўз ҳаракатларига ижобий баҳо кутади, чунки турмуш ўртоғи айнан шундай хулқ-атвор кутмоқа деб ўйлайди. Худди шундай вазият йигитда ҳам кузатилади.
Баркамол оила шу билан ажралиб турадики, турмуш ўртоқларнинг эр ёки хотин турли вазиятларда ўзини қандай тутиши кераклиги ҳақидаги тасаввурлар кўпроқ мос келади.
Эр ёки хотиндан бири унинг ўзини тутиши – жуфтига айнан керак бўлган ҳолат деб нотўғри ҳисоблайдиган вазиятда умуман бошқача. Шундай қилиб, битта салбий ҳодиса ортидан бошқасини етаклаб келадиган ва уни тузатиш янада аянчли оқибатларга олиб келадиган ёпиқ доира вужудга келади.
Буни яхширок тасаввур қилиш учун қуйидаги мисолни келтириб ўтиш мумкин: турмушга чиқаётган қиз унинг бўлғуси эри учун уйнинг тоза бўлиши, сифатли ва мазали таомлар тайёрланиши биринчи ўринда, ташқи жалб этувчанлик ва интим муносабатлар каби жиҳатлар эса охирги ўринда туради деб ўйлайди. Эрига эса айнан шунинг тескариси керак.
Мана шунда хотин ўзини унинг эрига нима кераклиги ҳақидаги тасаввурига мувофиқ тутадиган ва бунда ўз ҳаракатлари учун кутилган баҳони олмасдан, тушунмай ҳайрон қоладиган ва ўзинниг нотўғри хулқ-атворида беҳуда зўр берадиган вазият юзага келади.
Эр ва хотин бир-биридан нима кутаётганини очиқ муҳокама қилиш ва нималар устувор эканлигини биргаликда белгилаш бундай вазиятдан чиқиб кетиш йўли ҳисобланади. Афсуски, амалиётда бу эр-хотиннинг ҳар бири жуфтининг нигоҳида хунук кўринишга тушиб қолишдан хавотирланиши, нотўғри тушунилишдан қўрқиши ва оқибатда турмуш ўртоғини хафа қилиб қўйиши ёки унда тажовузкорлик юзага келтириши туфайли осон эмас. Профессионал психологдан маслаҳат сўраб мурожаат қилиш вазиятдан чиқиб кетишнинг бошқа бир йўли ҳисобланади. Агар бу вариантларнинг биронтаси ҳам мос келмайдиган бўлса, сизнинг хулқ-атворингиз жуфтингиз сиздан кутаётган натижага қанчалик мос келиши ҳақида ҳеч бўлмаса ўйлаб кўришингиз лозим. Нариги томон сизга мослашиб олиши ва сизни тушунишга ҳаракат қилишини кутиб ўтиргандан кўра ўз ҳаракатларингиз тўғри эканлигига шубҳа билан қараш доим ҳам маънога эгадир. Биринчи навбатда, бизни тўғри тушунишлари учун нималар қилаётганимизни ўйлаб кўриш керак; шундай бўлиши ҳам мумкинки, оиладаги муаммолар ўзингизда эмас, балки атрофдагилар билан боғлиқ бўлиб чиқади.

Интернетдан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase