close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроилнинг тўхтамаётган зулми

Исроил томонидан амалга оширилган сўнгги оммавий қирғинлар ва вайронагарчиликлар – биз уларнинг ўтмишдаги юзлаб оммавий қирғинлар орасида ҳисоб бўйича нечанчи эканлигини ҳам билмаймиз – ўтган якшанба, 11 ноябрдан бошлаб давом этмоқда.

Воқеанинг тарихи қуйидагича. 11 ноябрь куни Исроил армияси махсус қўшинларининг махсус бир гуруҳ ҳарбийлари аёллар кийимини кийиб олган ҳолда, фуқаро автомобилида Ғазо чегарасидан ўтдилар ва уч километр ичкарига кириб бордилар.
Уларни ХАМАС кучлари сезиб қолди ва тўқнашув бошланди. Бу тўқнашувларда фаластинликлардан етти киши ҳалок бўлди ва исроилликлар махсус кучларининг бир аъзоси яраланди.
Чегаранинг бузилганлиги ва Фаластин қаршилик кучларининг, жумладан ХАМАС ва «Ислом жиҳоди»  етти нафар аъзоси ҳалок бўлганлиги туфайли, душанба куни, 12 ноябрда Исроилга ракета зарбалари берилди. Бу ракеталар оқибатида исроиллик бир ҳарбий яраланганги айтилди.
Бу ярадорлик душанбадан сешанбага ўтар кечаси Исроил армияси Ғазога ҳужум қилиб, шаҳарни бобардимон қилиши учун баҳона бўлди.
Фуқаролик бинолари, «Ал-Ақсо» (el Aksa) телеканали ва бошқа кўплаб жойлар мисли кўрилмаган даражада шафқатсиз бомбардимонга учради.
Тонг отиши билан етказилган кучли зиён борича кўзга ташланди. Кўплаб районлар харобалар уюмига айланганди.
Мактаблар, касалхоналар, турар-жой кварталлари, савдо бозорлари ва медиа-ташкилотларга ҳар бир урушда ҳам  бомба ташаланавермайди.
Лекин исроилликлар ўзларидан бошқа ҳеч кимни одам ўрнида кўрмаслиги сабабли улар бу қоидага амал қилмайди. Мана бу сафар ҳам шафқкатсизлик қайд этилди. Кўплаб бинолар ёниб, ер билан битта яксон бўлди, 25 киши зарар кўрди.
Кўриниб турибдики, ҳаммаси Исроил махсус кучлари Ғазога рухсатсиз кирганидан бошланди. Фаластин икки кун ичида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар билан катта талофатга учраган бир пайтда дунё ушбу оммавий қирғин ва фожиани четдан хотиржамгина томоша қилиб турди. Келинг, бунниг тескариси бўлган вазиятни фараз қилиб кўрамиз. Агар фаластинликлар чегарани бузиб, етти нафар исроиллик ҳарбийни ўлдирганида нима бўлган бўларди?
Дунё бош кўтарган бўларди.
Ҳозир эса БМТ гўёки гап тенг кучлар ҳақида кетаётгандай «томонларни ўзини тута билиш»га чақирмоқда. Ислом ҳамкорлик ташкилотидан эса умуман ҳеч қандай сас чиқмади. Овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ғарб ва шарқ пойтахтлари пинагини ҳам бузмади.
Шак-шубҳасиз ҳақиқат шундаки:
—БМТ Хавфсизлик Кенгаши структураси ўзгармас экан…
—капитал яҳудийлар қўлида қолаверар экан …
—яҳудийлар энг нуфузли оммавий ахборот воситаларини назорат қилишда давом этар экан …
—қарор қабул қиладиганларнинг кўпчилиги, масалан, Вашингтон, Лондон, Париж, Исроилни қўллаб-қувватлар экан …
—айрим араб давлатлари раҳбарлари ғарблик хўжайинлари олдида ялтоқланиб, уларнинг битта имо-ишорасини буйруқ сифатида қабул қилар экан …
—ислом дунёси пешвосиз  ва тарқоқ ҳолда қолавераркан …
—унинг етакчилари ўзаро тарқоқликда қолаверар экан…
…Фаластин қон йўқотишда, ҳалол ва виждонли мусулмонлар эса кўз ёши тўкишда давом этади.
Трамп эса, 2018 йил Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олди ва АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан муқаддас шаҳарга кўчирди.
Шу аснода Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Фаластин давлати етакчиси Маҳмуд Аббосга «Фаластин масаласи бизда кун тартибида эмас! Исроил билан ўзингиз келишиб олинг. Синайда ўз давлатингизни барпо этинг!» деб айтди. Кучлиларнинг қўлларини ўпиб, мўмин-қобилларга жабр-зулм қилишар экан-да.
Наҳотки дунё бир куни эрталаб қуйидаги ҳалокатли тасвирни кўрса?

Хориж матбуоти асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase