close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуръон мавзулари: тўққизинчи оқшом, тўққизинчи жуз...

162-бет
Мадян зодагонлари пайғамбар (а.с) ва унга ишонган мўминларни хайдаб чиқариш билан қўрқитадилар ва ўзларининг миллатларига яъни йўлларига қайтишга чақирадилар. Уларни шиддатли зилзила тутади.

Кофирлар ҳақиқий зиёнда бўлдилар, улар пайғамбар насиҳатига кўнмай мўминларни зиён билан қўрқитишарди.
“Қайси бир қишлоққа Пайғамбар юборсак, албатта, унинг аҳлини тазарруъ қилишлари учун зарарлар ва мусибатлар ила тутганмиз. Сўнгра ёмонликни яхшиликга алмаштирганмиз. Токи кўпайишиб ва «ота-боболаримизга ҳам қийинчилик ва хурсандчилик етган эди», деганларида, уларни ўзларига сездирмай тўсатдан тутганмиз.”

163-бет
Ўша қишлоқ аҳолиси имонли ва тақволи бўлсалар эди Аллоҳ осмон ва ердан баракотлар очарди. Улар ёлғонларига яраша жазо топдилар.
Хотиржамлик ва ғафлат одамларни алдаб қўйиши. Бу қиссалардан ибрат олишга чақириқ.
Пайғамбарни инкор этувчилар аҳдга вафо қилмайдиган, фосиқ, зулм қиладиган кимслардир.
Мусо (а.с) тарихида ҳам шу ҳол рўй берди. Мусо (а.с)нинг фиръавнга мурожаати.

164-бет
Мусо (а.с) Аллоҳнинг буйруғи билан ҳақни гапириши, Фиръавндан халқини озод қилишни сўрайди.
Мусо (а.с) асо ва қўл мўжизалари. Сеҳргарлар билан мусобақа ва уларнинг мағлуб бўлиб, Аллоҳга сажда қилишлари.

165-бет
Сеҳргарлар имонидан Фиръавн ғазабга келади. Янги имонга келганлар Фиръавннинг қўқитувларига нисбатан собит турадилар. Фиръавннинг кофир зодагонлари мўминларга қарши гаплари.
“Мусо ўз қавмига: «Аллоҳдан ёрдам сўранглар ва сабр қилинглар. Ер Аллоҳники, уни бандаларидан кимни хоҳласа, ўшанга мерос қилиб беради. Ва оқибат тақводорларникидир», деди.” Мусо (а.с) қавми бесбрлик билан қилган пайғамбарга мурожаатлари. Мусо (а.с) уларнинг кўнгилларини кўтариб нутқ қилади. Аллоҳ Фиръавн мамлакатига қаҳатчилик ва танқислик синовини юборади.

166-бет
Улар Мусо (а.с)ни шумликда айблайдилар, аввалги мўлчиликка ўзларини ҳақдор деб билар эдилар, имондан бош тортадилар. Аллоҳ бу халқнинг бошига тўфон, чигиртка, мита, бақа ва қонларни очиқ-ойдин ва муфассал белгилар қилиб юборади. Фиръавн аҳли ҳар бир азоб тушганда Мусо (а.с) дуо қилишни сўрайдилар ва Бани Исроилни қўйиб юборишни ваъда қиладилар аммо қасамларини азоб кетганда бузадилар. Аллоҳ уларни сувга ғарқ қилиб жазолайди. Фиръавн ўзи ҳам, қавми ҳам, бойликлари, қурган нарсалари ва юксалтирган нарсалари ҳам ҳароб бўлди. Хўрланган ва сабр қилган Бани Исроил эса баракали кенг ерларга ворис бўлди.

167-бет
Мусо (а.с) қавмини турли балолардан олиб ўтганидан кейин Бани Исроилнинг пайғамбардан санам ясаб беришни сўрайдилар, чунки улар бошқа халқларда шундай удум борлигини кўрадилар. Мусо (а.с) жоҳиллик қилмасдан якка Аллоҳга ибодат қилишга чақиради, аввалги оғир синовларни эслатади.
Мусо (а.с) яхши тавсиялар билан Ҳорун (а.с)ни ўз ўрнига қолдириб, кетиши.
“Мусо мийқотимизга келиб, Робби унга гапирганида, У: «Роббим, менга (жамолингни) кўрсатгин, сенга назар солай», деди. У зот: «Мени ҳеч кўра олмассан. Лекин тоққа назар сол, агар у маконида собит тура олса, бас, Мени кўрасан», деди. Робби тоққа тажаллий қилганида, уни титилган ҳолга келтирди ва Мусо ҳушидан кетиб йиқилди. Ҳушига келгач: «Сен поксан, Сенга тавба қилдим. Мен мўминларнинг аввалгисиман», деди”.

168-бет
Аллоҳ Мусо (а.с)га айтган сўзлари:
«Эй Мусо, Мен сени одамлар ичидан Пайғамбарлигим ва гаплашишим ила танлаб олдим. Бас, сенга берган нарсамни ол ва шукр қилувчилардан бўл!» деди. “Ва унга лавҳларда ҳамма нарсадан мавъиза ва ҳар бир нарсанинг тафсилотини ёзиб бердик. «Бас, уларни қувват ила тут ва аҳлингга буюр, уларнинг энг яхшиларини олсинлар. Энди сизларга фосиқларнинг диёрини кўрсатаман», дедик»
“Энди ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзларига йўл тутмаётганларни, агар адашув йўлини кўрсалар, уни ўзларига йўл тутаётганларни Ўз оятларимдан бураман. Бундай бўлиши уларнинг оятларимизни ёлғонга чиқаришлари ва улардан ғофил бўлишлари сабабидандир. Оятларимизни ва охират мулоқотини ёлғонга чиқарганлар амаллари бехуда кетганлардир. Улар фақат қилиб юрган амалларининг жазосини олурлар.”
Мусо (а.с) тоғда эканлигида унинг қавми тақинчоқлардан бўкирадиганбузоқ ясаб, уни илоҳ тутадилар. Аниқ йўл, ҳидоят, дин туриб ўзларига зулм қилдилар. Хатоларини тушунганлари Аллоҳнинг мағфират ва раҳматидан умид қиладилар.

169-бет
Мусо (а.с) ғазаби, оғаси Ҳорун (а.с.) айблаши. Ҳорун (а.с.) бўлган воқеани айтиб беради: унга итоат қилмай ўлдиришмоқчи бўлишган. Аллоҳ ҳидоятдан сўнг диндан чиққанларни жазолайди, хатосини билиб, тавба қилса, мағфират сўраб динга қайтса Аллоҳ кечиради, чунки У мағфиратли ва кечиримли Зот.
Бани Исроилдан танлаб олинган сара 70 киши Мусо (а.с) билан мийқотга чиққадилар Улар пайғамбардан шаккоклик қилиб “бизга Худони кўрсат”, деб туриб оладилар. Уларни даҳшатли зилзила тутган пайтда: «Эй Роббим, агар хоҳласанг, буларни ҳам, мени ҳам бундан олдин ҳалок қилсанг бўларди. Эсипастларимиз қилган иш туфайли бизни ҳалок қиласанми? Бу Сенинг синовингдан бошқа нарса эмас. У ила кимни хоҳласанг, адаштирасан ва кимни хоҳласанг, ҳидоятга соласан. Сен валиймизсан, бас, бизни мағфират қил ва раҳм эт. Сенинг Ўзинг мағфират қилувчиларнинг энг яхшисисан”.

170-бет
Ва бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни ёзиб қўй. Биз сенинг Ўзингга тавба қилдик», деди. У зот: «Азобим ила кимни хоҳласам, тутаман. Раҳматим эса, ҳамма нарсадан кенгдир. Уни тақво қилганларга, закот берганларга, оятларимизга иймон келтирганга ёзажакман. лар ўз ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган ҳолида топиладиган, уларни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарадиган, уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган, устиларидаги юкни енгиллатиб, кишанларни ечадиган уммий, Набий, Пайғамбарга эргашадилар. Бас, унга иймон келтириб, ёрдам бериб ва уни қўллаб-қувватлаган ҳамда унга нозил бўлган нурга эргашганлар–ана ўшалар нажот топгувчилардир», деди.
Аллоҳнинг пайғамбаримиз (с.а.в)га амри: Якка яратувчи, ҳаёт бериб, ўлдирувчи Аллоҳнинг элчисига эргашишлик имон шарти эканлигини эълон қилиш.

171-бет
Бани Исроилнинг ўн икки уруғ ва ўн икки булоқ воқеаси. Булут, манн ва бедана ризқ қилиб берилиши мўжизаси.
Бани Исроилга бир шаҳарни маскан тутиш учун унга “ҳиттатун” сўзини сажда билан айтиб кириш амри. Мағфират ва яхшилик ваъдаси. Аммо уларнинг баъзи гуноҳкорлари сўзни ўзгартириб хийла қиладилар.
Денгиз соҳилидаги шанба куни воқеаси.

172-бет
Аллоҳ ваъид огоҳлантириш оятларин тушириш ҳикмати.
Эслатмалар унутилган, ёмонликларига қарамай нажот берилган аммо зул ва фиқ давом этавергач Аллоҳнинг азоби тушди. Такаббурлиқ қилганлар ҳор бўлган маймунга айлантирилдилар. Қиёматгача азобда бўладилар. Улар ер юзида жамоаларга бўлиниб тарқаб кетдилар. Солиҳ ишларни қилувчилари ва ундаймаслари бор, уларнинг ҳаммаси қайтиш муроди билан яхшилик ва ёмонлик синовларида бўладилар. Улардан китобни мерос қилиб олганлар “биз кечириламиз” деб ўткинчи тубан дунёни оладилар. Аслида китобдаги ҳақиқат бошқа. Охират тақводорлар учун яхшидир. Ақл ишлатишга чақириқ. Китобни маҳкам ушлаб, намозни қоим қилганлар ажри зое бўлмайди.

173-бет
Бани Исроил устидан тоғ кўтарилиб аҳд олиниши. Аҳд динни қувват билан олиниб, эслатмаларга риоя қилиш ҳақида ва тақво муроди билан бўлган.
Ал-Мийсоқ воқеаси. Одам (а.с) умуртқасидан бутун исоният чиқарилиб, Аллоҳнинг Робб эканлиги ҳақида аҳд олингани. Дин инсоннинг фитратида, ботил ишлар учун турли баҳона бўлмаслиги учун шундай аҳдлар олинган. Динга қайтиш учун оятлар шундай батафсил нозил қилинган.
Оятлардан ўзини олиб қочган ва шайтонга эргашиб кетганлар ит кабилиги: “...уни ҳайдасанг ҳам, тилини осилтириб тураверади, тек қўйсанг ҳам, тилини осилтириб тураверади. Бу бизнинг оятларимизни ёлғонга чиқарган қавмларнинг мисолидир. Бу қиссани ҳикоя қил, шоядки тафаккур қилсалар.”. Ҳидоят топмаганлар аслида ўзларига зулм қилганлари учун.
“Аллоҳ кимни ҳидоятга солса, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни адаштирса, ўшалар ўзлари зиён кўрувчилардир”.

174-бет
Жаҳаннамга кирадиган инсонлар ва жинлар ҳолати. Уларнинг ғофиллиги худди ҳайволлар каби ҳақни кўра эшита олмасликлари.
Аллоҳнинг гўзал исмлари билан дуо қилиш. Унинг Исмларидан оғадиганларни тек қўйиш, улар ишларига яраша жазо оладилар.
Одамлар ичида ҳақ билан ҳидоятда бўладиган адолатли жамоа бўлиши.
Оятларни ёлғонга чиқарганлар билмаган жойларидан маълум муддат ўтгач ушланадилар. Аллоҳнинг “макри” қаттиқдир.
Пайғамбарни ёлғончига чиқарган мушриклар ўз қавмларидан чиққан пайғамбарнинг мажнун эмаслигини биладилар-ку, шунинг ўзини ўйлаб унинг огоҳлантирувларига қулоқ тутмайдиларми? Аллоҳнинг яратган дунёсига қараб, ёки эҳтимол яқинлашиб қолган ўлимларига қараб ўйламайдиларми? Залолатга тушганлар тек қўйилиб, адашиб қоқилиб юрадилар.
Қиёмат соати ҳақида сўраганларга хитоб: бу оғир ишнинг вақтини Аллоҳ билади аммо сўровчилар учун у тўсатдан келади.

175-бет
Пайғамбар фақат оғоҳлантирувчи ва башорат қилувчидир. Агар пайғамбар ғайбни билганида ўзидан ёмонликларни келишига йўл қўймас ва яхшиликларни кўпайтира оларди. Аммо бу ишга у қодир эмас. Ғайб хабари, яхшилик ё ёмонлик етиши фақат Аллоҳдан.
Инсоннинг жуфти билан яратилиши, фарзанд кўриши, солиҳ фарзанд сўраб дуо қилиб, Аллоҳга шукур қилишга ваъда қилганлар ҳақида. Солиҳ фарзанд берилганда ҳеч бир нарсага қодир бўлмаган маъбудларга сиғиниб, Аллоҳга ширк келтиришди, ҳидоятга даъват бўлганда юз ўгирдилар. Мушрикларга маъбудлари ҳеч нарсага ярамас эканлигини исботлаш.

176-бет
Китоб нозил қилган Аллоҳ пайғамбарнинг валийидир ва солиҳларнинг дўстидир. Аллоҳдан бошқа барча маъбуд бўлган нарсаларда ҳеч қандай илоҳийлик йўқ.
Аллоҳ пайғамбар (сав)га ўгитлари:
“Кечиримли бўл, яхшиликка буюр ва жоҳиллардан юз ўгир. Агар сенга шайтон томонидан санчиш санчилса, Аллоҳдан паноҳ сўра. Албатта, У яхши эшитувчи ва яхши кўрувчи Зотдир”.
Тақводорларга шайтондан бирон шарпа етса улар Аллоҳни тез эслаб ўзларини ўнглаб оладилар. Шайтонлар йўлдан оздиришга урунишлари тўхтамайди.
Кофирларнинг мўжизалар ҳақида истеҳзолари ва бунга муносиб жавоб.
“Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз. Роббингни эртаю кеч ичингда тазарруъла, қўрқиб овоз чиқариб, гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма. Роббинг ҳузуридагилар, албатта, Унинг ибодатидан мутакаббирлик қилмаслар, Уни поклаб ёд этарлар ва Унга сажда қиларлар”.

177-бет
Анфол сураси
Ўлжалар ҳақида саволга жавоб: улар Аллоҳ ва пайғамбариникидир. Тақво ва ислоҳга чақириқ. Аллоҳ ва пайғамбарига итоат қилишга буйруқ.
Мўминлар сифатлари: “Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчилар. Улар намозни тўкис адо этадиганлар ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан инфоқ қиладиганлардир”. Уларга Аллоҳдан катта мукофотлар бор.
Ёқтирмаган иш орқасида ҳикмат бўлиши мумкинлиги, баъзилар ҳақ аён бўлса ҳам бахслашадилар. Аллоҳ ҳақни ғолиб қилиб, кофирларнинг думини қирқиш мақсадида мусулмонлар Бадрга чиқарилган эдилар. “Жиноятчилар ёқтирмасалар ҳам, ҳақни ҳақ, ботилни ботил қилиш учун шундай бўлишини ирода қилган эди”

178-бет
Бадрда мусулмонлар Аллоҳдан мадад сўраганларида кетма кет келадиган мингта фаришта билан Аллоҳ ёрдам берган. Бу ёрдам мўминлар учун башорат ва хотиржамлик учун эди. Аслида ғалаба Аллоҳдан ва У ғолиб ва ҳикматли зотдир.
Аллоҳ мусулмонлар устига мудроқ ва осмондан сув тушириб уларни тетикларнтириши.
Ўша куни Аллоҳнинг фаришталарга хитоби. Кофирларнинг мағлуб бўлиши, чунки улар Аллоҳ ва пайғамбарига қарши чиққан эдилар.
Имон келтирганлар душман билан юзма-юз чиққанларида орқа ўгирмасликларига амр. Истиснолар: жанг хунари (маневр, хийла қилиш) ёки бошқа аскарлар гуруҳига қўшилиш. Бошқа сабаб билан жанг майдонидан қочиш Аллоҳнинг ғазабини келтиради ва жаҳаннам азоби билан жазоланади.

179-бет
Бадр урушининг васфи. “Уларни сиз ўлдирмадингиз, балки Аллоҳ ўлдирди. Отган пайитингда, сен отмадинг, балки Аллоҳ отди. Ва мўминларни гўзал синов ила синаш учун (шундай қилди). Албатта, Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зотдир. Ана ўшалар (нинг сизга бўлиши) Аллоҳ, албатта, кофирларнинг ҳийласини заиф қилгувчи бўлганидандир. Агар орани очишни сўраган бўлсангиз, бас, батаҳқиқ сизга орани очиш келди. Агар тўхтасангиз, бу ўзингиз учун яхшидир. Агар сиз қайтсангиз, Биз ҳам қайтамиз. Сизнинг гуруҳингиз қанча кўп бўлса ҳам, сизга ҳеч бир ҳожатингизни чиқара олмас. Албатта, Аллоҳ мўминлар билан биргадир.”
Имон келтирганларга хитоб: Аллоҳ ва пайғамбарига эргашиш, эшитиб туриб, юз ўгириб кетмаслик, “кўр, кар, соқов, ақли ноқис” бўлиб олмасликка чақириқ. Аллоҳ ва Росулидан келадиган ҳаётбаҳш дин келганда унга жавоб бериш, ундан юз ўгирган одам қалбидан узилиб қолади ва у ўз қалбига молик бўла олмайди. Фитналардан сақланиш. Аллоҳнинг иъқоьи шиддатлидир.

180-бет
Мўминлар авваллари оз сонли ва заифҳол эди. Нусрат ва ризқ етганда шукр қилишлари кераклиги. Яхшиликлар етганда берилган аҳдни унутмаслик керак. Тақвонинг мукофоти: фурқон илм берилиши, гуноҳлар ювилиши – Аллоҳнинг фазли.
Кофирларнинг макри Аллоҳнинг “макри” билан барбод бўлди. Улар оятларга ишонмай тўқима ва афсона дедилар ва истеҳзо билан осмондан жазо ёғилишини сўрадилар. Улар шу вақтнинг ўзида азобга тортилмаётганликларига сабаб – улар ичида пайғамбар (с.а.в) бор ва истиғфор айтсалар Аллоҳ азобламайди.

181-бет
Мажидул Ҳаромдан тўсаётган мушриклар азобда бўладилар. Улар ўзларини Масжидул Ҳаром эгалари деб биладилар, аслида унинг валийлари тақводорлардир. Куфр келтирганларнинг Масжидул Ҳаром олдидаги намозлари ҳуштак ва қарсаклари иборат бўлган. Исломга қарши сарф қилинган кофирларнинг моллари ўзларига хасрат бўлади ва кофирлар жаҳаннамда тўпланалилар. Агар кофирлар душманликларини тўхтасалар бу таҳдид улардан кўтарилади. Аввалгиларининг суннати тарихи ибрат бўлиши. Бу кофирлар билан курашиш. Аллоҳ ҳақиқий валий ва нусрат берувчидир.

182-бет
Жанг ўлжаси тақсимоти.
Бадр жанги арафасида ва жанг кунида икки тараф бир бирининг аниқ сонини билмагани ҳикмати, мусулмонлар ўртасидаги низо, қўрқув ва итоатсизлик олди олинди.
Аллоҳнинг хитоби: “Эй иймон келтирганлар! (Кофир) жамоатга рўбарў келганингизда, саботли бўлинг ва Аллоҳни кўп зикр қилинг, шоядки нажот топсангиз”.

Жамшид Муслимов

Мақола жойлаштирилган бўлим: Қуръон маввзулари
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase