Аллоҳдан ўзга ҳакам қилиб олиниши мумкинмаслиги, китоби батафсил нозил қилинган. Китоби содиқлик ва адолат билан комил бўлди. Одамларда эса фақат таҳминлар бор, уларга эргашиш адашувга олиб келади. Робб адашучи ва тўғри йўлдагиларни билади.
“Агар Унинг оятларига иймон келтиргувчилардан бўлсангиз, Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг!”
143-бет
“Сизга нима бўлдики, Аллоҳнинг номи айтиб сўйилган нарсани емас экансизлар?! У сизларга ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилиб берган-ку?! Магар музтар бўлганингизда, майли. Албатта, кўпчилик билмасдан, ҳойу ҳаваслари ила адаштирадилар. Албатта, Роббинг тажовузкорларни яхши билгувчидир”
“Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Албатта, бу иш фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қиларлар. Агар уларга итоат қилсангизлар, сизлар ҳам мушриклардан бўласизлар.”
Кофирлар тирик бўлса ҳам ўликдек, уларнинг амаллари ўзларига чиройли қилиб кўрсатилган.
“Худди шунга ўхшаш ҳар бир шаҳарда катта жиноятчиларни унда макр қилиш учун қўйиб юбордик. Улар сезмаган ҳолда фақат ўзларига ўзлари макр қиладилар, холос. “
Имондан воз кечганлар сўзлари. Аллоҳнинг уларга бўлган жазоси.
144-бет
“Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир. Шундай қилиб, Аллоҳ иймон келтирмайдиганларга азобни дучор қилур. “
“Мана шу Роббингнинг тўғри йўлидир. Ибрат олувчи қавм учун оятларни батафсил баён қилдик. Уларга Роббилари ҳузурида дорус-Салом ( тинчлик уйи ) бордир. У зот қилган ишлари учун уларнинг дўстидир.”
Жинларнинг айримлари одамларни адаштириши ҳақида, улар қиёматда бу ишларидан сўраладилар. Адашадиганлар ва адаштирувчилар бир биридан хузур олиши эътирофи. “Шундай қилиб, қилган касбларига биноан золимларни бир-бирларига дўст қилурмиз.” Пайғамбар бу ишларидан огоҳлантируви бўлиб келганлиги. Бундан ғофил бўлган атрофдаги аҳоли ҳалок қилинмаслиги.
145-бет
Одамлар амалларига қараб даражада бўлиши. Аллоҳ бир қавмнинг ўрнига бошқа қавмни чиқара олиши. Аммалар қанчалик узоқ давом этмасин охиратда ўлчанади, золимлар бундан қутила олмайдилар. Араб мушрикларининг Аллоҳга бошқа, бут маъбудларга бошқа экин ва чорваларни атаб қўйишлари ва бу ҳукм ёмон ҳукм эканлиги. Уларнинг шекриклари ҳалокат ва динни бузиб чалкаштириш учун болаларини ўлдириш зийнатлаб кўрсатди. Аллоҳ изни билан шунчалик аҳволга тушдилар, уларни ўзлари тўқиб чиқарган нарсалари билан қолдириш.
146-бет
Мушрикларнинг Аллоҳга нисбатан тўқима гаплари ва ҳукмлари жазосиз қолмас. Ақли пастлик, билимсизлик-жоҳиллик фарзандларини ўлдириш ва ҳалол нарсани ҳаром қилишликка олиб келди ва бу ишлари ўзларига катта зиён келтирди.
Аллоҳ экинзор, боғлар, хилма хил мевалар ва чорва нозу неъматларини исроф қилмай ейиш, теримда қатнаганларнинг ҳаққини кунида беришга амр. Аллоҳ исрофчиларни ёқтирмайди. Шайтон изидан юрмаслик, чунки шайтон очиқ душман эканлиги.
147-бет
Одамларнинг чорва (анъом)нинг баъзиларини нотўғри ҳаром қилиб олганликлари ҳақида Аллоҳ, мағфиратли ва раҳмли зот, фақат зарарли, ифлос нарсаларни ҳаром қилган булар: ўлимтик, қон ва тўнғиз гўшти. Яҳудийлар учун чорванинг баъзи жойлари ҳаром қилинган, ва Аллоҳ уларнинг зулмлари учун жазолаш мақсадида бу ҳукмни туширган эди. Аллоҳ ростгўйдир.
148-бет
Пайғамбарни ёлғончига чиқарадиганларга хитоб: “Роббингиз кенг раҳмат соҳибидир, аммо Унинг азоби жиноятчи қавмлардан қайтарилмас”. Мушриклар хужжат далилсиз ўз аждодларининг йўлини баҳона қилиб ўз динларини асосламоқчи бўладилар. Етук хужжат Аллоҳда ва ҳидоят ҳам Унинг изнида. Аллоҳ ҳаром қилмаган нарсасини ҳаром қилди, деб мушриклар ёлғон гувоҳлик беришлари мумкин. Аллоҳнинг ҳақиқий ҳукми: ширк келтирмаслик, ота-онага яхшилик қилиш, очликдан қўрқиб болаларни ўлдирмаслик (ризқ Аллоҳдандир!), фаҳш, бузуқ ишларнинг ошкора ва маҳфийсига яқинлашмаслик, ноҳақлик билан одамни ўлдириш ман қилингани. Мана шулардир Аллоҳнинг амри! Ақл юритилишига чақириқ.
149-бет
Етимнинг молини ноҳақ емаслик, ўлчов тарозидан урмаслик, ҳақни тўла адо этиш, (Аллоҳ тоқатдан ташқари нарсага буюрмайди!) қариндош бўлса ҳам адолатдан чиқмаслик, аҳдга вафо қилишга буйруқ ва уни эслашлик. Мана шу тўғри йўл, бошқа адашган йўлларга кирмаслик амри, шоядки тақво қилишса.
Мусога Китоб берилиши сабаблари: неъматнинг комил бўлиши, ҳукмлар батафсил бўлиши, ҳидоят ва раҳмат бўлиши. Бу Китоб ҳам мубораклидир, унга эргашиш керак, шу тақво йўлидир. “Бошқаларга китоб берилди, бизда йўқ”, демасликлари учун бу Қуръон нозил бўлди, уни ёлғонга чиқарган, ундан юз ўгирган энг золимлардир, уни тез унутиш ҳам ундан юз ўгиришдир, шунинг учун бу иш ёмон азоб билан жазоланади.
150-бет
Аллоҳнинг, фариштанинг, баъзи оят-мўжизаларни кутиб имон келтирмай ўтириш хавфи ҳақида.
“Динларини тафриқа қилиб, ўзлари гуруҳбозлик қилганлар билан ҳеч бир алоқанг йўқ. Албатта, уларнинг иши Аллоҳнинг Ўзига ҳавола. Сўнгра қилган ишларининг хабарини берур.”
“Ким бир яхшилик қилса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилганига яраша жазо бўладур. Ва уларга зулм қилинмас.”
Ислом дини Иброҳим (ас) ҳидоят қилинган дин эканлигини эълон қилиш.
Ҳақиқий тавҳид – яккахудолик батафсил тушунтириб берилиши: фақат Аллоҳга ибодат қилинади, ҳаёт ва момот Аллоҳ учун, Иброҳим миллати тўғрилик дини, у ширк йўли эмас. Мана шу – сиротол мустақим, тўғри йўлдир.
“Аллоҳдан ўзгани Роббим дейми? Ҳолбуки У ҳамма нарсанинг Роббидир. Ҳар бир жон ёмон касб қилса, фақат ўзига зиён қиладир. Ҳеч бир жон бошқанинг оғирлигини кўтармас. Сўнгра Роббиларингизга қайтишингиз бор. Бас, У сизларга ихтилоф қилган нарсаларингиз хабарини берур.”
“У сизларни ер юзида халифалар қилган ва Ўзи берган нарсаларда сизни синаш учун баъзингизнинг даражасини баъзингиздан устун қилган зотдир. Албатта, Роббинг иқоби тез зотдир. Ва, албатта, у мағфират қилувчи ва раҳмлидир», деб айт.”
151-бет
“Аъроф” сураси
Ҳуруфи муқатъоат. Қуръон – огоҳлантириш ва эслатиш учун нозил тушган, кўнгилда ундан танглик бўлмаслик керак. Аллоҳдан келган нарсага эргашишга амр. Аллоҳнинг азоби қанчадан қанча шаҳар ва қишлоқлар устига уларнинг аҳли тун ё кун уйқусида эканликларида, ғафлат чўққисда эканликларида тушди. Азоб тушганда одамлар ўз зулмларини эслайди. Қиёматда пайғамбарлар ва уларнинг қавмларидан сўралади. Қуръонда қиссалар илм билан нозил бўлиши. Аллоҳ ғоиб бўлмаган. Қиёматда амаллар тарозда ўлчаниши. Ер юзи имкониятлар ва маишат-ҳайёт учундир, озчилик шукр қилади.
“Ва батаҳқиқ, Биз сизларни яратдик, кейин сизларга суврат бердик. Сўнгра эса, фаришталарга: «Одамга сажда қилинг», дедик. Бас, улар сажда қилдилар. Магар Иблис сажда қилувчилардан бўлмади.”
152-бет
Иблис ўзини ўтдан, Одам (ас) эса лойдан яратилгани сабабли ўзини яхшироқ санаб сажда қилмади. Иблис ҳорлик билан хайдалиши. Иблис: «Менга улар қайта тирилтириладиган кунгача муҳлат бер», деди. Унга муҳлат берилади. Бу муҳлатда Иблис одамларни тўғри йўлдан (сиротол мустақимдан) тўсишга уриниб ўтиради, одамлар олд ва орқалари атрофидан келади. Иблисга эргашганлар у билан бирга жаҳаннамга кирадилар. Одам (ас) ва завжалари ҳақида қисса.
Шайтон Одам (ас) ва завжаларинини васваса қилиши. Уларнинг Ерга тушурилиши.
153-бет
Икковларининг дуолари: «Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз». Одам (ас) ва завжалари ерга маълум муддат учун туширилди.
Аврат ва тақво либоси.
Жоҳиллар ўз фаҳш ишларини аждодлари ҳам шу қилганликни ёлғон билан баҳона қиладилар. Аслида Аллоҳ буюрганини қилиш керак, Аллоҳ фаҳшга буюрмайди.
Аллоҳ адолатга буюрганлигини айтиш, Унга дуони ихлос билан қилиш. Қандай яралган бўлса шундай Унга қайтиш бор.
Бир гуруҳ ҳидоят қилинади, бошқалар эса Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст тутганлик сабаби билан йўлдан озадилар ва ўзларини ҳидоятда деб ўйлайдилар.
154-бет
Одам болаларига хитоб: Исроф қилишдан Аллоҳ одам болаларини қайтаради. Одамлар ўзларига баъзи кийимлар ва таомлардан ҳаром қилганликлари нотўғрилиги. Аллоҳ фақат ошкор ва маҳфий фаҳшни, бузуқликни, ширк ва ёлғон эътиқодларни ҳаром қилган. Ҳар бир қавмнинг ажали бор. Одамлар пайғамбарларга тақво ва яхши ишлар билан эргашишликларига буйруқ. Рисолатни ёлғонга чиқарганлар, кибр қилганлар дўзоҳга тушадилар ва унда қоладилар, улар энг золим кимсалар, жонлари олинаётганда ҳолатлари жуда аянчли бўлиши.
155-бет
Дўзахга кираётган инсонлар ва жинлар бир бирларини, шерикларини маломат қиладилар, бошқа бировига азобни икки баробар кўп қилиб беришни сўрайдилар, улар жаннатга кира олмайдилар, бу – адолатли жазо. Имон келтириб, солиҳ амал қилганлар, уларга тоқатлари етмайдиган нарсалар юклатилмаган, жаннатда абадий қоладилар. Жаннатда, пайғамбарлар келгани учун, ҳидоят топканликлари учун Аллоҳга ҳамд этиб шукур қиладилар, уларга “Мана шу жаннатингизни қилган амалларингиз туфайли мерос қилиб олдингиз”, деб нидо қилинади.
156-бет
Жаннат аҳли билан дўзаҳ аҳли ўртасидаги савол-жавоб. Жаннат неъматлари, дўзах азоблари васфи.
157-бет
Дўзаҳ аҳли шафоатни истаб қолади, дунё ҳаётига қайтиб бошқа амалларни қилишни орзу қилиб қоладилар. Аллоҳнинг ягона яратувчи эканлиги. Тазаруъ билан, ҳаддан ошмай маҳфий дуо қилишга амр.
“Роббингизга тазарруъ ила ва махфий дуо қилинг. Зотан, У ҳаддан ошувчиларни севмас. Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг ва Ундан қўрқиб тамаъ ила дуо қилинг. Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир. У Ўз раҳматидан олдин шамолларни хушхабар қилиб юборадиган Зотдир. Қачонки, улар оғир булутларни кўтариб келтиргач, у ила ўлик юртни суғорамиз. Ундан сув тушириб, ўша ила турли мевалар чиқарамиз. Ўликларни ҳам шундай қилиб чиқарамиз. Шоядки эсласангизлар.”
158-бет
Пок юрт набототлари ва нопок юртнинг набототлари қиёси.
Нуҳ (ас) якка Аллоҳга ибодат қилишга чақириши, буюк куннинг азобидан огоҳлантириши, унинг қавми пайғамбар (ас)ни залолатда айблайди. Пайғамбарнинг вазифаси ҳақида. Кофир қавмнинг ҳалок бўлиши.
Ҳуд (ас) якка Аллоҳга ибодат қилишга, тақвога чақириши, Од қавми уни паст тутиб, ёлғончиликда айблайди. Пайғамбарнинг жавоби.
159-бет
Пайғамбарнинг вазифаси еказиш, холис ишончли насиҳат қилишдир. Ўз қавмидан пайғамбар чиқиши нима учун кофирлгарга ажабланарлик? Кофирлар аждодлари йўлини динга қарши қўядилар ва пайғамбарнинг ростгўйлигини исботлаш учун у келтираётган ваъдаларнинг келилишини талаб қиладилар. Пайғамбар огоҳлантириши ва унга ва у билан бирга бўлганларга нажот келиб, кофирлар азобга йўлиқиши.
Солиҳ (ас) якка Аллоҳга ибодат қилишга, Ундан келган мўжиза-белги туяни тек қўйиб, ёмонлик етказмасликка чақируви, азобдан огоҳлантириш.
160-бет
Солиҳ (ас) самуд қавмига аввалги од қавми тарихини эслатиши ва ер юзида бузғунчилик қилмасликка даъват қилиши.
Мутакаббир зодагонлар заифҳол мўминларни сўроққа тутадилар. Мўминлар имонларини ошкор эълон қиладилар, мутакаббирлар эса куфрларини эълон қиладилар. Кофирлар пайғамбарга исён қилиб, туяни сўядилар ва ваъда қилинган жазони талаб қиладилар. Қаттиқ зизила тутиши.
Лут (ас) ўз қавмини эркак билан эркак ўртасидаги бўладиган фаҳшдан қайтариши.
161-бет
Лут (ас) қавмидаги бузуқ одамлар «Уларни қишлоғингиздан чиқариб юборинг, чунки улар жуда ҳам покиза бўлаверадиган одамлар экан», дейдилар. Аллоҳ Лут (ас) ва унинг аҳлига, унинг хотинидан ташқари, нажот берди. Аллоҳ бузуқлар устидан тош селини ёғдириб, ҳалок қилди.
Шуъайб (ас) якка Аллоҳга ибодат қилишга, тарозидан урмасликка, бузғунчилик қилмасликка, йўлтўсарлик қилиб, одамларни қўрқитмасликка Мадян аҳлини даъват қилиши. Агар қабул қилишмаса Аллоҳнинг ҳукмини кутишлари.
162-бет
Мадян зодагонлари пайғамбар (ас) ва унга ишонган мўминларни хайдаб чиқариш билан қўрқитадилар ва ўзларининг миллатларига яъни йўлларига қайтишга чақирадилар. Уларни шиддатли зилзила тутади. Кофирлар ҳақиқий зиёнда бўлдилар, улар пайғамбар насиҳатига кўнмай мўминларни зиён билан қўрқитишарди.
“Қайси бир қишлоққа Пайғамбар юборсак, албатта, унинг аҳлини тазарруъ қилишлари учун зарарлар ва мусибатлар ила тутганмиз. Сўнгра ёмонликни яхшиликга алмаштирганмиз. Токи кўпайишиб ва «ота-боболаримизга ҳам қийинчилик ва хурсандчилик етган эди», деганларида, уларни ўзларига сездирмай тўсатдан тутганмиз”.
Жамшид Муслимов