Муовиянинг исломга кириши ва фазилатлари
Муовия розияллоҳу анҳу отаси Абу Суфён ва акаси Язид билан Макка фатҳи куни исломни қабул қилди.
Муовиянинг хотинлари ва фарзандлари
Муовиянинг биринчи хотини Майсун ибн Баҳдал Язид ибн Муовиянинг онаси эди. Иккинчи хотини Фахита бинт Қуроза бўлиб, ундан Абдурахдтон, Абдуллоҳ исмли ўғиллари дунёга келган. Абдурах,мон ёшлик пайтида вафот этган.
Муовия розияллоҳу анҳуга байъат қилиниши
Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳунинг халифаликдан воз кечиши билан Муовия розияллоҳу анҳу халифалик бошқарувини қўлига олди. Ҳижрий 41/ми-лодий 661 йили унга байъат қилиниб, бу йил ислом тарихида “жамоат йили” деб номланди. Шундан сўнг низолашувчи икки томон ягона халифага рози бўлдилар. Албатта, бу ўринда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг Ҳасан розияллоҳу анҳу фазилати ҳақида айтган сўзлари ҳақ экани амалда намоён бўлди. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтган эдилар: “Мана бу ўғлим, саййиддир! Шоядки, Аллоҳ у ила мусулмонлардан икки тоифанинг орасини ислоҳ қилса”. (Бухорий ва Термизий ривоят қилишган).
Язид ибн Абу Суфён
Муовиянинг акаси Язид ибн Абу Суфён Макка фатҳи куни исломни қабул қилди ва Ҳунайн ғазотида қатнашди. Расусулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам унга ўлжалардан юзта туя ва қирқ уқия олтин бердилар.
Язидга байъат қилиниши
Умри охирлаб қолганини сезган халифа Муовия ўзидан кейин ким халифа бўлишини кўрсатиб кетишга қарор қилди. У халифалиги даврида давлат арконларини мустаҳкамлашга, ички низоларга чек қўйишга ҳаракат қилди. У вафотидан кейин яна кимнинг халифа бўлиши масаласида келишмовчилик пайдо бўлишини хоҳламас эди. Шунинг учун ўзи муносиб кишини кўрсатиб қўйишни маьқул топди. Зеро, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳам Умар ибн Хаттобни халифаликка тайинлаган эди.
Бусро ибн Абий Артоҳнинг Ҳижозга юборилиши
Муовия розияллоҳу анҳу 660 йили Бусро ибн Абу Артоҳ бошчилигида Ҳижозга қўшин жўнатди. Бу қўшин дастлаб Мадинага келди. Бу вақтда Мадинада Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу омил (Омил - Араб халифалигида кичикроқ маъмурий-бирликларни бошқарувчи) вазифасида ишлар эди.
Муовия ва Абу Зарр Ғифорий ўртасидаги ихтилоф воқеаси
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халифалигининг иккинчи ярмида Куфа, Басра ва Мисрда халифа сиёсатидан норози бўлган фитначи гуруҳлар пайдо бўлди. Улар халифа Усмон розияллоҳу анҳуга бир неча ишларда айб қўйдилар. Шундай айбловлардан бири машҳур саҳобий Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу билан боғлиқ эди. Фитначилар халифани Абу Зарр Ғифорийни Рабзага сургун қилганликда айблаганлар.
Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу
Муовия ибн Абу Суфён ибн Ҳарб ибн Умайя ибн Абдушшамс ибн Абдуманоф ибн Қусой, ал-Умавий, Абу Абдурраҳмон, у ва отаси Макка фатҳи куни исломга кирганлар. Ҳунайн ғазотида қатнашганда у “муаллафа қулуб”лардан эди. Кейинчалик яхши мусулмон бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котибларидан бири эди. У орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 163 та ҳадис ривоят қилинган. Саҳобалардан: Ибн Аббос, Ибн Умар, Ибн Зубайр, Абуддардо, Жарир Бажалий, Нўъмон ибн Башир ва бошқалар у кишидан ҳадис ривоят қилганлар.
Муовиянинг (розияллоҳу анҳу) Алига (розияллоҳу анҳу) қарши чикиши ва амирлиги ҳақида
Ахли сунна вал жамоа айтади: “Алининг (розияллоҳу анҳу) хаётлик вақтида Муовия (розияллоҳу анҳу) билан у кишига байьат қилган саҳобалар амирлик даъвосида ва байъат қи-лишида хато қилувчи ҳамда Алига (розияллоҳу анҳу) қарши курашиш билан боғий бўлганлар”. Уларни хато қилганлар деб айтдик. Чунки улар ижтиҳод вақтида эмас, балки ижтиҳод Маҳаллида ижтиҳод қилдилар. Уларни фақатгина ижтиҳод маҳаллида ижтиҳод қилдилар, деб айтдик. Чунки Муовия (ро-зияллоҳу анҳу) Алидан (розияллоҳу анҳу) кейин халифаликка ахл (лойиқ) бўлган. Агар Алининг (розияллоҳу анҳу) халифа-лиги олдин бўлмаганида мана шу вақтда у кишининг халифа-лиги тўғри бўлар эди. Чунки у киши ҳам Қурайшдан. Пайғам-бар (алайҳиссалом): “Имомлар Қурайшдан бўлади”, деганлар.
Ҳусайннинг (розияллоҳу анҳумо) қатл қилиниши ҳакида
Аҳли сунна вал жамоа айтади: “Ҳақ Ҳусайн (розиялоху анҳу) тарафда бўлган ва у мазлум ҳолатда ўлдирилган”. тақашшифалар айтади: “Ҳусайн (розияллоҳу анҳу) боғий бўлган. Чунки у ўз имомига қарши чиқди”. Биз Алидан (розяллоҳу анҳу) кейин ва Ҳасан (розияллоҳу анҳу) билан тузилгандан кейин халифалик Муовиянинг (розияллоҳу анху) ҳақи эканига ижмо қилганмиз. Ҳасан (розияллоҳу анҳу) Мувовияга (розияллоҳу анҳу) байъат қилганда унга қўшилиб саҳобалар ва мусулмонлар байъат қилдилар.