close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Язид ибн Абу Суфён

Муовиянинг акаси Язид ибн Абу Суфён Макка фатҳи куни исломни қабул қилди ва Ҳунайн ғазотида қатнашди. Расусулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам унга ўлжалардан юзта туя ва қирқ уқия олтин бердилар.

Муовиянинг акаси Язид ибн Абу Суфён Макка фатҳи куни исломни қабул қилди ва Ҳунайн ғазотида қатнашди. Расусулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам унга ўлжалардан юзта туя ва қирқ уқия олтин бердилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу уни 634 йили Шомга юбориладиган уч минг кишилик қўшинга қўмондон этиб тайинлади. Халифа Абу Бакр йўлга чиқиш олдидан Язидга бажариши лозим бўлган вазифаларни, раҳбарлик қилиш йўл-йўриқларини тушунтирди. Шунингдек, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу душманлар билан қандай муносабатда бўлиш, жоҳилият даври одатларидан воз кечиб исломга амал қилиш, аскарлар билан қандай муомалада бўлиш тартибларини ҳам ўргатди. Язид Шомни фатҳ қилишда халифанинг айтганларига амал қилди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу (634-644) даврида Язид Фаластин волий(Волий - арабча сўз бўлиб, вилоят бошқарувчи маъносини англатади.)си этиб тайинланди.
Абу Убайда розияллоҳу анҳу вафотидан сўнг Шом волийлиги Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга, унинг вафотидан сўнг Язид ибн Абу Суфёнга ўтди. Бироқ Язид ҳам узоқ яшамади. Уларнинг ўлимига 639 йили Шомда тарқалган амвос вабоси сабаб бўлди. Язид вафот этгач, халифа Умар розияллоҳу анҳу унинг укаси Муовияни Шомга волий этиб тайинлади.

С.Умматалиевнинг
"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase