close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муовия ва Абу Зарр Ғифорий ўртасидаги ихтилоф воқеаси

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халифалигининг иккинчи ярмида Куфа, Басра ва Мисрда халифа сиёсатидан норози бўлган фитначи гуруҳлар пайдо бўлди. Улар халифа Усмон розияллоҳу анҳуга бир неча ишларда айб қўйдилар. Шундай айбловлардан бири машҳур саҳобий Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу билан боғлиқ эди. Фитначилар халифани Абу Зарр Ғифорийни Рабзага сургун қилганликда айблаганлар.

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халифалигининг иккинчи ярмида Куфа, Басра ва Мисрда халифа сиёсатидан норози бўлган фитначи гуруҳлар пайдо бўлди. Улар халифа Усмон розияллоҳу анҳуга бир неча ишларда айб қўйдилар. Шундай айбловлардан бири машҳур саҳобий Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу билан боғлиқ эди. Фитначилар халифани Абу Зарр Ғифорийни Рабзага сургун қилганликда айблаганлар.
Абу Зарр розияллоҳу анҳу Шомга Абу Бакр розияллоҳу анҳу даврларида фатҳ юришларида иштирок этиш учун келган ва фатҳ юришлари тугагач, аҳолига исломий илмлардан таълим бериш учун Шомда яшаб қолган эди. У табиатан зоҳид киши бўлиб, доимо инсонларни зоҳидликка чақирар эди. Баъзи тарихчилар фикрича, Ибн Савдо номи билан танилган фитначилар раҳбари Абдуллоҳ ибн Сабо (600-670) Шомга келиб, Абу Зарр розияллоҳу анҳу билан учрашади ва уни қаноат, зуҳд, муҳтожларга ёрдам бериш ва ҳожатидан ортиқча молни эҳсон қилиш каби ишларга ундайди. Шу билан бирга, Ибн Савдо Муовия розияллоҳу анҳуни бу ишни қилмаслиқда айблаган. Ибн Савдонинг нияти фитна чиқариш экани маълум бўлганидан сўнг Шомдан чиқариб юборилган. Бироқ Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу унинг фикрларини инсонларга тарқатишда давом этган. У мулқдорларни мол-давлат жамламасликка, мискинларга ёрдам беришга чақирди.
Муовия розияллоҳу анҳу жамият хавфсизлигини сақлаш учун халифадан Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳуни пойтахтга чақириб олишини сўради. Усмон розияллоҳу анҳу Абу Заррни олдига чақиртириб: “Эй, Абу Зарр! Менинг вазифам ўз бурчимни адо этиш. Уларни зоҳидликка мажбур қилиш менинг вазифам эмас”, деди. Халифа унга Мадина яқинидаги туманлардан бирида яшашига руҳсат берди. Бироқ у Мадинадан икки юз чақирим шарқдаги Рабза деган жойни танлади. Абу Зарр розияллоҳу анҳу Набий соллалоҳу алайҳи ва саллам даврларида ҳам Рабзага бориб турарди. Рабзага боришга уни ҳеч ким мажбурлаган эмас. Балки ўз ихтиёри билан боргани аниқ.
Абу Зарр розияллоҳу анҳу ҳақида Имом Бухорийнинг “Саҳиҳи Бухорий” китобида Зайд ибн Ваҳбдан келтирилган ривоят бизга янада аниқроқ маълумотни беради. Зайд ибн Ваҳбдан шундай ривоят қилинади: “Рабзадан ўтиб кетаётган эдим. У ерда Абу Заррни учратдим. Унга: “Бу ерга қелишингизга нима сабаб бўлди?”, дедим. Абу Зарр: “Шомга борган эдик. У ерда: “Олтин ва кумуш тўплаб, уни Аллоҳ таоло йўлида сарф қилмайдиганларга дардли азоб борлигидан дарак берингиз(Тавба сураси 34 оят.)”, ояти хусусида Муовия билан баҳслашиб қолдим. Муовия: “Бу оят биз ҳақимизда эмас, китоб аҳллари тўғрисидадир”, деди. Мен: “Бу оят биз билан улар ҳақида”, дедим. Шундан сўнг Муовия устимдан шикоят қилиб халифага мактуб ёзди. Халифа менга Мадинага келишни буюрди. У ерга етиб борганимда Усмон ибн Аффон менга: “Агар хоҳласанг бизга яқин туманлардан бирида яшашинг мумкин”, деди. Шу туфайли бу ерга келиб қолдим”, деб жавоб берди.
Ғолиб Қаттон Ҳасан Басрийдан халифа Усмоннинг Абу Зарр розияллоҳу анҳуни сургун қилгани ҳақи-да сўрайди. Ҳасан Басрий: Аллоҳ сақласин! Бундай эмас. Усмон розияллоҳу анҳу Абу Зарр Ғифорийни Мадинага яқин жойда яшаши учун Шомдан чақириб олган. Лекин у Рабзани танлаб, халифадан у ерда яшашга руҳсат сўраган.
Абу Зарр Ғифорий 652 йили Рабзада вафот этган. Унинг жанозасини Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ўқиган.

С.Умматалиевнинг
"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тарих
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase