Муовиянинг биринчи хотини Майсун ибн Баҳдал Язид ибн Муовиянинг онаси эди. Иккинчи хотини Фахита бинт Қуроза бўлиб, ундан Абдурахдтон, Абдуллоҳ исмли ўғиллари дунёга келган. Абдурах,мон ёшлик пайтида вафот этган. Абдуллоҳ эса ақлан заиф бўлганлиги айтилади. Кипр фатҳ этилган вақтда Фахита Муовия билан бирга боргани зикр этилган. Муовия Фахитадан кейин унинг синглиси (ёки опаси) Кануд бинт Қурозага уйланган. Муовия ибн Абу Суфённинг Рамла, Ҳинд, Отика, Оиша ва София исм-ли қизлари ҳам бўлган. Рамлага Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ўғли Амр, Ҳиндга эса Абдуллоҳ ибн Омир уйланган.
С.Умматалиевнинг
"Ислом тарихидан олтин саҳифалар" китобидан