close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳусайннинг (розияллоҳу анҳумо) қатл қилиниши ҳакида

Аҳли сунна вал жамоа айтади: “Ҳақ Ҳусайн (розиялоху анҳу) тарафда бўлган ва у мазлум ҳолатда ўлдирилган”. тақашшифалар айтади: “Ҳусайн (розияллоҳу анҳу) боғий бўлган. Чунки у ўз имомига қарши чиқди”. Биз Алидан (розяллоҳу анҳу) кейин ва Ҳасан (розияллоҳу анҳу) билан тузилгандан кейин халифалик Муовиянинг (розияллоҳу анху) ҳақи эканига ижмо қилганмиз. Ҳасан (розияллоҳу анҳу) Мувовияга (розияллоҳу анҳу) байъат қилганда унга қўшилиб саҳобалар ва мусулмонлар байъат қилдилар.

Аҳли сунна вал жамоа айтади: “Ҳақ Ҳусайн (розиялоху анҳу) тарафда бўлган ва у мазлум ҳолатда ўлдирилган”. тақашшифалар айтади: “Ҳусайн (розияллоҳу анҳу) боғий бўлган. Чунки у ўз имомига қарши чиқди”. Биз Алидан (розяллоҳу анҳу) кейин ва Ҳасан (розияллоҳу анҳу) билан тузилгандан кейин халифалик Муовиянинг (розияллоҳу анху) ҳақи эканига ижмо қилганмиз. Ҳасан (розияллоҳу анҳу) Мувовияга (розияллоҳу анҳу) байъат қилганда унга қўшилиб саҳобалар ва мусулмонлар байъат қилдилар.
Язид ибн Муовияга келсак, баъзилар унинг халифалиги  Муовия (розияллоҳу анҳу) уни ўзидан кейин халифа этиб қолдириши ҳамда саҳобалар ва бошқа мусулмонларнинг байъат бериши туфайли бўлган, дейди. Қиёсга кўра, Язидга итоат этиш Ҳусайнга (розияллоҳу анҳу) ва барча мусулмонларга вожибдир. Лекин айтамиз: “Муовия (розияллоҳу анҳу) олим ва диёнатли киши бўлган, фосиқ бўлмаган. Агар тақводор диндор бўлмаганида у билан сулҳ тузиш жоиз бўлмас эди зотдан Алига (розияллоҳу анҳу) қарши боғийликдан бошка нарса содир бўлмаган. Чунки Али (розияллоҳу анҳу) у билан сулҳ тузди. Муовия (розияллоҳу анҳу) ўз боғийлигида мусулмонларга зулм қилмаган, ҳақни даъво қилган ҳамда одамлар ўртасида адолатли бўлган. Алидан (розияллоҳу анҳу) кейин ҳақиқий ва Аллоҳ таолонинг динида ва одамлар ишида адолатли имом бўлган”.
Язид отасига хилоф йўл тутган. Унинг хамр ичгани, турли ўйин-кулги ва ашула айтишни буюргани, ҳақдорларнинг ҳақини бермагани ва Аллоҳ таолонинг динида фосиқлик қилгани ривоят қилинган. Баъзи фақиҳлар айтади: Имом қа чон фосиқлик қилса, биров бўшатмаса ҳам, у имомликдан бу шайди. Шу маънога кўра Шофиъий (розияллоҳу анҳу) айтади: “Фосиқ имоматликка аҳл (лойиқ) эмас. Чунки у қачон гувоҳлик беришга аҳл (лойиқ) бўлмас экан, қандай қилиб волийлик ва ҳокимликка аҳл бўлади. Чунки имомга ҳадлардан бошқасида ўз нафсининг илми билан ҳукм қилиши жоиз. Гувоҳлик туфайли бошқа нисбатан унинг илми нуфузга ошмас экан, шунингдек, волийлик туфайли ҳам унинг илми нуфузга ошмайди. Чунки волийлик гувоҳлиқцан кучлироқдир”.
Иккинчи далил шуки  Муовиянинг (розияллоҳу анҳу) ўғли  Язидни халифа этиб қолдириши тўғри бўлмаган. Бунга далил у Амр ибн Осдан (розияллоҳу анҳу) байъат беришни талаб килган. Агар халифа этиб қолдирганида, Амр ибн Оснинг (ро-зияллоҳу анҳу) байъат беришига муҳтож бўлмас эди. Сўнг саҳобалар ва мусулмонлар Язидга байъат беришда иттифоқ бўлмаганлар. Масалан, Абдуллоҳ ибн Зубайр, Муҳаммад ибн Ҳанафия, Ҳусайн ибн Али (розияллоҳу анҳум) ва кўпчилик байъат ахли унга иттифоқ қилмаганлар. У одил имом бўлмаган. Мана шу билан Ҳусайннинг (розияллоху анҳу) боғий бўлмагани ва одил имомга қарши чиқмагани аниқ бўлди. Бунга далил шуки, Пайғамбардан (алайҳиссалом) ривоят қилинади: у зот Ҳусайн (розияллоху анхумо) туғилганида йиғладилар. У зотга нима сабабдан йиғламоқдасиз, дейилганда: “Уни боғий гуруҳ ўлдиради”, дедилар. Пайғамбар (алайҳиссалом) уларни, яъни Ҳусайнни (розияллоху анхумо) ўлдирган кишиларни боғий деб номлади. Бу эса Хусайннинг (розияллоху анхумо) ҳақ эканига далолат қилади.
Уламолар Язидга лаънат айтиш хусусида ихтилоф қилдилар. Баъзилар унга лаънат айтиш жоиз эмас, дейди. Чунки у икки йил мусулмонлар имоми бўлган. Баъзилар унга лаънат айтиш жоиз, деди. Чунки у Ҳусайнни (розияллоҳу анхумо) ўлдиришга ижозат берган вақтда кофир бўлган, дейдилар. Баъзилари айтади: “Язид қўл остидагиларни Ҳусайнни (розияллоху анҳу) ўлдиришга буюрмаган, фақатгина байъат олишни ёки уни хузурига олиб келишни буюрган. Улар эса Язиднинг буйруғисиз Хусайнни (розияллоху анҳу) ўлдирдилар. Язид ўзи бунга рози булмаган”. Бу борада энг тўғри сўз  агар Язид Ҳусайнни (розиялоху анху) ўлдиришга буюрган бўлса ёки рози бўлса ва ижозат берган бўлса ҳамда аҳли байтга лаънат айтишни жоиз деган бўлса,унга лаънат айтиш ўз ўзидан жоиз. Акс ҳолда йўқ.
Шунингдек, Ҳусайннинг (розияллоҳу анҳу) қотили ҳам уни улдиришни ҳалол деб ҳисобламасдан ўлдирган бўлса, кофир булмайди”.

Абу Шакур Мухаммад ибн Абдуллоҳ Солимий Кешийнинг
Ат-тамхид фи баёнит тавхид китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase