close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Муовиянинг (розияллоҳу анҳу) Алига (розияллоҳу анҳу) қарши чикиши ва амирлиги ҳақида

 

 

 

Ахли сунна вал жамоа айтади: “Алининг (розияллоҳу анҳу) хаётлик вақтида Муовия (розияллоҳу анҳу) билан у кишига байьат қилган саҳобалар амирлик даъвосида ва байъат қи-лишида хато қилувчи ҳамда Алига (розияллоҳу анҳу) қарши курашиш билан боғий бўлганлар”. Уларни хато қилганлар деб айтдик. Чунки улар ижтиҳод вақтида эмас, балки ижтиҳод Маҳаллида ижтиҳод қилдилар. Уларни фақатгина ижтиҳод маҳаллида ижтиҳод қилдилар, деб айтдик. Чунки Муовия (ро-зияллоҳу анҳу) Алидан (розияллоҳу анҳу) кейин халифаликка ахл (лойиқ) бўлган. Агар Алининг (розияллоҳу анҳу) халифа-лиги олдин бўлмаганида мана шу вақтда у кишининг халифа-лиги тўғри бўлар эди. Чунки у киши ҳам Қурайшдан. Пайғам-бар (алайҳиссалом): “Имомлар Қурайшдан бўлади”, деганлар.

Ахли сунна вал жамоа айтади: “Алининг (розияллоҳу анҳу) хаётлик вақтида Муовия (розияллоҳу анҳу) билан у кишига байьат қилган саҳобалар амирлик даъвосида ва байъат қи-лишида хато қилувчи ҳамда Алига (розияллоҳу анҳу) қарши курашиш билан боғий бўлганлар”. Уларни хато қилганлар деб айтдик. Чунки улар ижтиҳод вақтида эмас, балки ижтиҳод Маҳаллида ижтиҳод қилдилар. Уларни фақатгина ижтиҳод маҳаллида ижтиҳод қилдилар, деб айтдик. Чунки Муовия (ро-зияллоҳу анҳу) Алидан (розияллоҳу анҳу) кейин халифаликка ахл (лойиқ) бўлган. Агар Алининг (розияллоҳу анҳу) халифа-лиги олдин бўлмаганида мана шу вақтда у кишининг халифа-лиги тўғри бўлар эди. Чунки у киши ҳам Қурайшдан. Пайғам-бар (алайҳиссалом): “Имомлар Қурайшдан бўлади”, деганлар.
Ривоят қилинишича, Пайғамбарнинг (алайҳиссалом) ҳузу-рига Муовия (розияллоҳу анҳу) кирганида айтдилар: “Агар бу умматнинг ишига волий бўлсанг, уларга юмшоқ муомалада бўл”(Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти). Муовиянинг (розияллоҳу анҳу) наздида ўзи халифа-ликка ҳақли деган фикр пайдо бўлди, кейин буни даъво қил-ди. Мазкур ижтиҳодида бир жиҳатдан тўғри қилди. У зот ҳам қурайшлик бўлгани учун халифаликка аҳл (лойиқ) эди. Бир жиҳатдан хато қилди. Чунки байъат ва халифалик Али (ро-шяллоҳу анҳу) учун олдин бўлган эди. Али (розияллоҳу анҳу) ундан афзал ва халифаликка ҳақлироқдир. Шундай экан, мана шу вақтда халифалик у киши учун жоиз бўлмайди. Унинг ха-лифалик вақти Алидан (розияллоҳу анҳу) кейин бўлган.
Муовияни (розияллоҳу анҳу) Алига (розияллоҳу анҳу) қар-ши чиққанда боғий бўлган, деб айтдик. Чунки Аллоҳ таоло "Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро уришиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ этингиз! Бас, агар улардан бири, иккинчисининг устига тажовузкорлик қилса,(Хужурот сураси 9-оят) оятида икки тоифанинг бирини боғий деб номлади. Агар Али (розияллоҳу анҳу) ҳақ бўлмаса, у киши боғий бўлиб қо-чади. Муовиянинг (розияллоҳу анҳу) боғий эканига далил Қози Муҳаммад Халил ибн Аҳмад Сижзий Пайғамбардан (алайҳиссалом) ривоят қилади: у зот Аммор ибн Ёсирга (ро-зияллоҳу анҳу) айтдилар: “Сизни боғий гуруҳ ўлдиради”463. Ҳолбуки,Амморни (розияллоҳу анҳу) Муовиянинг(розияллоҳу анҳу) қўшини ўлдирган. Пайғамбар (алайҳиссалом) Амморни (розияллоҳу анҳу) ўлдирувчиларни боғий деб номлади.
Ривоят қилинишича, Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) асҳоб-ларига айтади: “Нима учун Шом аҳли бизни ёмон кўришини биласизларми?” Улар “Йўқ”, дейишди. Абу Ҳанифа (розиялло-ҳу анҳу) айтди: “Биз ҳам ўша вақтда ҳозир бўлсак, Муовияга (розияллоҳу анҳу) қарши Алига (розияллоҳу анҳу) ёрдам бе-рар эдик ва Алини (розияллоҳу анҳу) деб унга қарши курашар эдик, деб эътиқод қилганимиз учун”.
Сўнг айтамиз: Боғий кофир бўлмайди ва фосиқ ҳам эмас. Бунга далил “Агар мўминлардан икки тоифа ўзаро ури-шиб қолсалар, дарҳол улар ўртасини ислоҳ этинг!...” ояти. Аллоҳ таоло мазкур оятда икки тоифани ҳам мўмин деб номлади. Ваҳоланки, у икки тоифа Муовия (розияллоҳу анҳу) ва Алининг (розияллоҳу анҳу) қўшинларидир. Ривоят қилинишича, Пайғамбар (алайҳиссалом) Ҳасан (розияллоҳу анҳу) ҳақида айтадилар: “Бу ўғлим саййиддир. Тезда Аллоҳ таоло у туфайли мўминларнинг икки гуруҳи ўртасини ислоҳ қилади”(Имом Бухорий ва Абу Довуд ривояти). Пайғамбар (алайҳиссалом) мазкур ҳадисда икки гуруҳни ҳам мўмин деб номлади. Бунда Муовия (розияллоҳу анҳу) Алидан (розияллоҳу анҳу) кейин халифаликка бошқа-лардан кўра ҳақлироқ эканига далил бор. Чунки Пайғамбар (алайҳиссалом) бу икки гуруҳ ўртасидаги сулҳни жоиз деб топди. Муовия (розияллоҳу анҳу) Ҳасан (розияллоҳу анҳу) би-лан сулҳ қилгандан кейин одил бўлган. Биз “Боғий фосиқ бўл-майди”, деб айтдик. Чунки унинг гувоҳлиги билан иттифоқ қабул қилинади. Бунга иккинчи далил шуки - боғий ўз даъво-сида таъвил қилувчидир. Чунки боғийликнинг ҳадди-таърифи даъво шубҳаси билан амирликни даъво қилишдир. Ваҳолан-ки, улар учун даъво шубҳаси бўлгандан сўнг бунда таъвил қи-либ, таъвилларида хатога йўл қўйишган. Улар йўл қўйган хато фосиқлик ва куфрни вожиб этадиган катта гуноҳлардан эмас.Толҳа, Зубайр ва Ойшалар (розияллоҳу анҳум) каби Муовия (розияллоҳу анҳу) тарафида бўлган саҳобаларнинг фақиҳ ва диёнатли бўлиши билан бирга фосиқликни вожиб этадиган бирор ишни қилиши ва унинг устида бардавом бўлиши гумон қилинмайди. Боғий томонидан намоз, жума, ҳаж, қозиликка тайинлаш ва ундан бошқа валоятларнинг жоиз бўлиши унинг фосиқ эм.аслигига далилдир. Алининг (розияллоҳу анҳу) ха-лифалик даврида Муовиянинг (розияллоҳу анҳу) тавба қил-гани зоҳир бўлмаган. Лекин Али (розияллоҳу анҳу) у киши би-лан сулҳ тузган. Ману шу маъно учун айтамиз: “Унга лаънат айтиш жоиз эмас. Чунки Али (розияллоҳу анҳу) у билан сулҳ тузган. Агар лаънатга ҳақли бўлганида, у билан сулҳ тузиш жоиз бўлмасди”.
Толҳа ва Зубайрлар (розияллоҳу анҳумо) боғийликдан тавба қилиб, қайтган. Кейин уларнинг тавбалари ҳам зоҳир бўлган. Шу маънога кўра Али (розияллоҳу анҳу) Зубайрнинг (розияллоҳу анҳу) жаноза намозини ўқиган. Чунки Зубайр (розияллоҳу анҳу) ноҳақ ва боғийлик қилмасдан ўлдирилган. Қақиқатда Зубайр (розияллоҳу анҳу) Муовия (розияллоҳу анҳу) қўшинидан чиқиб, ўз шаҳрига қайтиб кетаётган эди. Али (ро-шяллоҳу анҳу) қўшинидан Зубайрнинг (розияллоҳу анҳу) тав-ба қилганини билмаган бир киши уни кўриб қолганидан кейин қатл қилди ва бошини Алининг (розияллоҳу анҳу) олдига олиб келди. Али (розияллоҳу анҳу) бу борада ривоят нақл қилади: Пайғамбар (алайҳиссалом) айтдилар: “Зубайрнинг қотили дў-чахда бўлади”. Ойша (розияллоҳу анҳо) ҳам Муовиянинг (ро-зияллоҳу анху) қўшини сафида бўлса ҳам, лекин боғийлик қилиб чиқмаган. Балки сулҳ тузишни талаб қилиб келган эди.
Баъзилар Ойшани (розияллоҳу анҳо) Алига (розияллоҳу ан-қу) қарши боғийлик қилиб чиққан, дейди. Бу сўз тўғри эмас. Шунингучун айтамиз: “Ойша (розияллоҳу анҳо) Муовиянинг (розияллоҳу анҳу) қўшинидан ҳеч қандай боғийлик қилмас-дан қайтиб кетганлар. Ваҳоланки, Ойшанинг (розияллоҳу анҳо) илмли, фақиҳ ва зийрак бўлиши баробарида Алига (розияллоҳу анҳу) қарши боғийлик қилишига ишониб бўл-майди. Ваҳоланки, Ойша (розияллоҳу анҳо) Пайғамбарнинг (алайҳиссалом) Алига (розияллоҳу анҳу) айтган қуйидаги ҳа-дисларинии эшитганлар: “Эй Али, сизни фақат мўмин яҳши куради ва сизни фақат мунофиқ ёмон куради" (Имом Термизий ривояти).Мана шуларга кура бизнинг айтган сузимиз туғридир".

Абу Шакур Мухаммад ибн Абдуллоҳ Солимий Кешийнинг
Ат-тамхид фи баёнит тавхид китобидан

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase