close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

"Зикрингизни баланд қилиб қуйдик”

Пайғамбарларга қарши курашганлар қани? Уларнинг номи қолдими? Уларнинг оқибати нима бўлди? Уларнинг овози ўчди, илдизи қуриди! Пайғамбар алайҳиссаломнинг таълимоти эса ҳануз барҳаёт. У зотга ваҳий қилинган дин дунёга тарқалди. Дин ходимларига нусрат берилди. Душманларнинг тарихи қалблардан ўчиб кетди, Пайғамбар алайҳиссалом тарихи севиб ўқилади, унут бўлмайди, у зотнинг исми минбарларда янграйди, душманлари ҳар мавсум лаънатланади.

Аҳмад ибн Ҳанбални қамаб, дарралаганлар қани?! Улар ҳақида ҳеч яхши сўз эшитмаймиз, уларни танимаймиз ҳам, эста олмаймиз, ҳатто. Имомимизни эса доим ёдга оламиз, илмидан фойдаланамиз, сийратларини ўрганамиз.
"Аллоҳ (Лавҳул-Маҳфузда): "Албатта, Мен Ўз пайғамбарларим билан бирга ғолиб бўлурман”, деб ёзиб қўйгандир. Албатта, Аллоҳ кучли ва қудратлидир" (Мужодала сураси, 21-оят);
"Ҳолбуки, куч-қудрат фақат Аллоҳники, Унинг Пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар" (Мунофиқун сураси, 8-оят).

Доктор Оиз Қарний
"Қалблар тизгини" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase