Айюб алайҳиссалом қиссаларидан дарс ва ибратлар
Аллоҳ таоло Айюб алайҳиссаломни жуда қаттиқ синовга дучор этди. Ҳаёти давомида эришган обрўси, мол-дунёси ва бола-чақасидан бутунлай айрилгани етмасдан, унга аламли оғир дард ҳам берилди. Бу синов муддати жуда узоқ давом этди. Ниҳоят, Айюб алайҳиссаломнинг сабр-тоқатлари, Аллоҳдан ноумид бўлмасдан, унга ибодатда бардавом бўлишлари, имонларининг зангламасдан, заррача дарз кетмасдан, аксинча, аввалги неъматни шукрига шу азоб баробар эваз бўлармикан, деган фикрга бориб, азобдан завқ олишлари натижасида яна Аллоҳнинг марҳаматига эришдилар ва асл ҳолларига қайтдилар. Мазкур қиссада ҳам китобхон учун муҳим ибратлар бор:
Пайғамбарлар маъсумдирлар
Барча пайғамбарлар (алайҳимуссалом) кичик ва катта гуноҳлардан, куфр ва ёмонликлардан муназзаҳдир, покдир. Уларнинг баъзиларидан адашиш ва хатолар содир бўлган. Муҳаммад (с.а.в.) Аллоҳ таолонинг набийи, бандаси, расули ва танлаганидир. Бутларга асло сиғинмаганлар, бир лаҳза ҳам (кўз очиб юмгунча ҳам) Аллоҳ таолога ширк келтирмаганлар, кичик ва катта гуноҳларни асло қилмаганлар.
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида бирор тафавут мавжудми?
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг аслийлигига нисбатан энг катта қаршиликлардан бири бу тафовутлар бор деган даъводир.
"Зикрингизни баланд қилиб қуйдик”
Пайғамбарларга қарши курашганлар қани? Уларнинг номи қолдими? Уларнинг оқибати нима бўлди? Уларнинг овози ўчди, илдизи қуриди! Пайғамбар алайҳиссаломнинг таълимоти эса ҳануз барҳаёт. У зотга ваҳий қилинган дин дунёга тарқалди. Дин ходимларига нусрат берилди. Душманларнинг тарихи қалблардан ўчиб кетди, Пайғамбар алайҳиссалом тарихи севиб ўқилади, унут бўлмайди, у зотнинг исми минбарларда янграйди, душманлари ҳар мавсум лаънатланади.
Пайғамбарларга тааллуқли бўлган (уларга нисбатан одобсизлик билан айтилган) куфр сўзлар
«Баззозия» китобида бундай ворид бўлган: «Пайғамбарлар Аллоҳнинг амр ва наҳийларини (буйруқ ва тақиқларини)билдирган зот эканлигини билгандан кейин, уларнинг барча келтирган нарсаларини тасдиқ этиб, иймон келтирмоқ вожибдир»
--«Ашбоқ» номли китобда бундай дейилган: «Пайға (с.а.в.)га иймон келтирганда, отасининг исмини билиш шарт эмас ўзларининг исмларини билиш кифоя».
Пайғамбарлар ҳаётига бағишланган кўргазма
Дунё мусулмонлар Лигаси Expo 2020 Dubai кўргазмасидаги ўз павильонида пайғамбарлар ҳаётига бағишланган кўргазма очди, дея хабар бермоқда Arab news.