close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ислом тавҳид устига қурилади

Ҳақиқат шундан иборатки, Исломнинг Аллоҳ таоло борлигига иймон келтириш асосига қурилиши, бунинг фитрий бир эҳтиёж бўлгани учун эмас. Инсонлар ғофил бўлиб қолмасликлари учун исломий борлиқнинг руҳи бўлган тавҳидни билишлари керак. Тавҳид Яратувчи ва ҳукмдор бўлган, барча ишларни бошқарадиган оламлар Роббисини инкор этишини эмас, Унга қарши исённи эмас, балки Унга шукр қилиб, итоат этишни билдиради.

"Мана шу Аллоҳ Парвардигорингиздир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзи бордир. У ҳамма нарсани Яратгувчидир. Бас, Унга бандалик қилингиз! У ҳамма нарсанинг устидаги вакил— муҳофаза қилгувчидир. Кўзлар Унга ета олмас. У кўзларга етар! У меҳрибон ва (ҳар нарсадан) огоҳ зотдир". (Анъом 102-103)
Ислом дини пайдо бўлган даврда дунёнинг ҳамма бурчакларида ширк ҳукмрон эди. Араб ярим оролида Иброҳим алайҳиссаломнинг динига ибодат этган, бир қанча ҳанифий ва самовий динларни бузганлардан бошқа кимса йўқ эди. Араб жамиятларининг жоҳилият даврида бўйинларига қадар будпарастликка ботганини айтишнинг ўзи етарлидир. Бу шу даражага етган эдики, Аллоҳ таолога ибодат этиш учун Иброҳим алайҳиссалом қурган Каъбанинг ичида ва унинг атрофида 360 дона бут бор эди. Бу ҳам етмагандай ҳар уйда оила аъзолари учун бут бўлар эди.
Имом Бухорий Абу Рожа ал-Харийдан шундай ривоят қиладилар: "Тошларга сиғинар эдик. Яхшисини топсак эски сиғинган тошларимизни ташлаб юборар эдик. Тош тополмаганимизда эса, бир ҳовуч тупроқ олиб, уни қўй сути билан қориштирар ва ёнимизда олиб юрар эдик".
Бундан ташқари баъзан йўлга чиққанларида бир ҳовуч ҳурмони Тангри, дея ёнларида олиб юришар эди. Озиқ-овқатлари тугаганда эса, ейдиган нарса топа-олмай, уларни ейишар эдилар. Бу ҳақда Қуръонда ушбу оят бордир:
"Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб илтижо қилаётган бутлар агар барчалари бирлашганларида ҳам бир чивин ярата олмаслар, агар чивин улардан бирон нарсани тортиб олса, уни (ўша чивиндан ҳам) қутқариб ола билмаслар"    (Ҳаж сураси 73)
Мелодий VI асрда Ҳиндистонда бутпарстлик шу қадар ривожланган эдики, уларнинг 360 миллион тангриси бор эди.
Самовий динлар қаторига бутпарстлик кириб, уларнинг сафини ва тозалигини бузган эди.
"Яҳудийлар:" Узайр Аллоҳнинг ўғли", дедилар. Насронийлар: "Ийсо Масиҳ Аллоҳнинг ўғли дедилар" (Тавба сураси 30)
Насронийларга кўра, Ийсо Ҳақ илоҳдан туғилган бир Ҳақ илоҳдир. Баъзи жамиятларда ёйилган ширк турларидан бири ҳам Аллоҳдан бошқа илоҳга ёки Аллоҳ таолонинг ўғил-қизлари бор, деб уларга ибодат қилишдир. Эски ҳиндлар Кришна ва Будда ҳақида шундай тасаввурда эдилар. Араблар ҳам фаришталарни Аллоҳнинг қизлари, деб ҳисоблар эдилар. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилган: "Улар (яъни мушриклар): "Раҳмоннинг (фаришталардан) боласи бор", дедилар. У зот (мушрикларнинг бадгумонларидан) мутлақо покдир. Йўқ, (фаришталар асло Аллоҳнинг болалари эмас, балки) улуғ бандалардир. (Фаришталар) У зотдан илгари бирон сўз айтмайдилар (яъни Аллоҳ буюрмаган бирон ишни қилмайдилар). Улар (Аллоҳнинг) амри фармони билангина амал қилурлар". (Анбиё сураси 26-28)
Шунинг учун ҳам Ислом Аллоҳнинг бирлигини илм ва амаллар билан исботлаб, ширкка қарши ақида кучи билан мужодала қилган эди.
"Тангримиз ягона тангридир. У меҳрибон ва раҳмли тангридан ўзга ҳеч қандай тангри йўқдир." (Бақара сураси 163)

Юсуф Қаразовий
"Тавҳид ҳақиқати" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase