“Кўз тегиши кишини қабрга, туяни қозонга киритади”.
Фуқаҳолар сеҳр таъсир қилади, дейишган ва бу оятларни далил қилиб келтиришган:
“Яна, (улар) Сулаймон подшоҳлигидаги шайтонлар (жинлар) ўқийдиган нарсаларга эргашиб кетдилар. Сулаймон кофир бўлмади, лекин одамларга сеҳр (жоду)ни ҳамда Бобилдаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган нарсаларни ўргатадиган шайтонлар кофир бўлдилар” (Бақара сураси, 102-оят).
"... тугунчаларга дам солувчи аёллар ёвузлигидан (Аллоҳ таолога сиғинурман)” (Фалақ сураси, 4-оят).
«(Мусо сеҳргарларга) айтди: «Йўқ, сиз ташлангиз!» (улар қўлларидаги асо ва ипларни ташлаган эдилар) бирданига иплари ва таёқлари - сеҳрлари сабабли - унга (Мусога) юриб кетаётгандек туюлди” (Тоҳа сураси, 66-оят).
Бизнинг мазҳабимизда сеҳргар сеҳр қилиши билан кофир бўлади. Шунингдек, бизнинг мазҳабимизда сеҳрни ўрганиш ҳаром ва куфрдир.
Мулла Али ибн Султон Муҳаммад Қори
"Ал-Фиқх, ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан
Йўлдош Эшбек таржимаси