close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Имомга луқма бериш лозимлиги

Имомга луқма бериш деганда, намоз қироатида тўхтаб қолган имомга иқтидо қилувчилардан бирининг овоз бериб ўша келомни айтиб юбориш билан ёрдам бериши тушунилади. Арабчада бу иш «фатҳ», яъни, «очиш» дейилади. Худди имом учун оятни ўқиш қулфланиб қолгану луқма берган одам уни очиб юборганидек. Аслида ҳам шундай.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир намозда қироат қилаётиб илтибосга тушиб қолдилар. Ўқиб бўлганларидан кейин Убай ибн Каъбга:
«Биз билан намоз ўқидингми?» деб сўрадилар.
«ҳа», деди.
«Нима сени ман қилди?» дедилар.
Абу Довуд ривоят қилган. Ибн ҳиббоннинг лафзида:
«Сени менга луқма беришдан нима ман қилди?» дедилар» дейилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан имом илтибосга тушганида қавмнинг ичидан биладиган кишилар луқма беришлари лозимлиги маълум бўлмоқда. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу энг яхши қорилардан эдилар. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан ўша кишидан нима учун луқма бермаганларини сўрамоқдалар.
Шу боисдан ҳам имомнинг ортида қироатни ва намоз аҳкомларини яхши биладиган кишилар туришлари лозим. Агар имом қироатда тўхтаб қолса ёки бирор оятни тушириб бошқа оятга ўтиб кетса, ёки хато ўқиса, ўшандоқ қори кишилар уни тузатмоқлари лозим. Имом намознинг баъзи рукнини қолдириб ёки зиёда қилса, «субҳаналлоҳ!» деб луқма берилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase