close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозоғистонда Қўстанай вилояти бош имом-хатиби ишдан бўшатилди: у аввал маст ҳолда машина бошқаргани учун ҳибсга олинган эди

Қозоғистонда аввалроқ маст ҳолда машина бошқаргани учун қўлга олинган Қўстанай вилояти бош имом-хатиби Бахитбек Тажимбет ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлари диний идораси хабар берди.

Қозоғистонда аввалроқ маст ҳолда машина бошқаргани учун қўлга олинган Қўстанай вилояти бош имом-хатиби Бахитбек Тажимбет ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Қозоғистон мусулмонлари диний идораси хабар берди.
Тажимбет 23 июлга ўтар кечаси Бурабай курорт қишлоғидаги “Регион 03” клуби яқинида қўлга олинган. Милитсия ходимлари унга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 608-моддаси 1-қисми (“Ҳайдовчининг маст ҳолда транспорт воситасини бошқариши”) билан баённома тузди.
Имом текширув вақтида фақат пиво ичганини айтган. Суд мажлисида у ўз айбига иқрор бўлмаган ва қимиз (от сутидан тайёрланадиган ачитилган сутли ичимлик) ичганини айтган. Суд уни 15 кунга қамоққа олди ва етти йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди.
Диний идоранинг таъкидлашича, қонун ва дин ходимларининг ахлоқ қоидаларини бузган шахслар “диний соҳада ишлашга маънавий ҳуқуққа эга эмас”. “Аллоҳ барчамизни ёмонлик ва пушаймонликка етакловчи шаҳватли нафслардан асрасин”, — дейилади идора баёнотида.
Имом маъсум шахс у гуноҳ қилиши мумкин эмас, деган соҳта эътиқод тарқатилябди. Аҳли сунна вал жамоатга кўра, бу тўғри эмас.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase