close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Хилофий масалаларга амал қилиш

Муқаллид ихтиёр ва таҳаррий ўртасида бўлиши

Баъзи шофеий ва ҳанбалийлар наздида, ўз даври олимларининг фатволари ихтилофли бўлиб қолган вақтда оми одам ушбу фатволардан хоҳлаганига амал қилиши мумкин. Имом Шавконий раҳматуллоҳи алайҳ: "Фақиҳлар энг афзаллари мавжудлигига қарамай, афзал бўлмаган қавлга амал қилиш мумкинлигига саҳобаларнинг ижмосини асос сифатида келтиришади", деган.
Бир қавлда: "Мазкур оми ихтиёрли бўлмайди. Балки у рожиҳ қавлга амал қилиши лозим", дейилган. Ҳанафий уламоларимиз, моликий ва кўпчилик шофеийлар ҳамда бир ривоятда имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ мана шу фикрни маъкуллашган. "Муқаллид ҳукмларнинг ичида қаттиқроғини олади", деб айтилган бўлса бир қавлда, яна бирида: "Енгилроғига амал қилади", деб таъкидланган. Бошқа бир қавлда олимроқ (мужтаҳиднинг) сўзига эргашиши лозимлиги эътироф этилган (Ибн Амир Ҳожи. Такрир ват таҳбир фий шарҳит таҳрир. "Булоқ". 1316-ҳ.й. 3-ж. 349-6. Муҳаммад ибн Али Шавконий. Иршодул фуҳул ила таҳҳиҳил ҳақҳи мин илмил усул. 271-6.).
Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ: "Муқаллид ўзи афзал ва тўғрироқ деб билган (мужтаҳид)нинг сўзига эргашади", деган (Хомид Ғаззолий. Ал-Қистосул мустақим. "Байрут". 87-6.).
Имом Шотибий раҳматуллоҳи алайҳ ҳам иккинчи қавлни қўллаб-қувватлаган, яъни: "Муқаллид ихтилофли масалаларда ихтиёрли бўлмайди. Чунки муфтийлардан ҳар бири мунозарадаги олим айтган фикрнинг зиддини тақозо қилувчи ҳужжатга эргашади. Бошқача таърифлаганда, улар икки қарама-қарши далил соҳибларидир. Ўз истаги билан улардан бирига эргашиш ҳавои нафсига эргашишдир. Шу сабаб фақатгина билимлироғи ёки шунга ўхшашини таржиҳ қилишдан ўзга чора йўқ. Мужтаҳид (ўз ижтиҳодида) таржиҳ ёки таваққуф қидиш вожиб бўлганидек, муқалдид ҳам шундай йўл тутиши лозим. Қолаверса, муқаллиднинг ихтиёрли бўлиши унинг шаръий далилларга таянмай, мазҳаблардаги рухсатларга эргашиб кетишини келтириб чиқаради", деган (Имом Шотибий. Ал-Мувофақот. 4-ж. 133,140,147-6.).

Катта фиқҳ энциклопедияси, 2-жуз

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase