Саъид (мўмин) шақий (кофир) бўлиши, шақий (кофир) имон келтириши мумкин. Аллоҳ таолодан барчамизни охиримизни хайрли қилишини, имон билан ўтишимизни сўраймиз. Уламолар қуйидагиларни бадбахтлик аломати дейишган: кўп ейиш Аллоҳ таоло бандаларига тоқатлари етмаганни буюрмайди ва ичиш; кўп ухлаш; кўп гапириш; доимо ва кўп гуноҳ қилиш; қалб қаттиқлиги; ўлимни унутиш; охиратда бўладиган савол-жавобни унутиш.
Орифлар бундай деганлар: “Диндан қайтиш кишининг бад-бахтлиги аломатидир. Зеро, ҳақиқий бахтли киши ҳақиқат (ислом дини)да собит бўлади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“Ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳ таолога имон келтир(ган бўл)са, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди” (Бақара сураси, 256-оят).
Хожалар хожаси Абу Ҳасан Бакрий бундай деган: “Имон қалбга кирган бўлса, йўқолишдан амийн (омонда) бўлади”.
Имом Абу Ҳанифанинг
"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан