close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Таҳоратни мукаммал қилиш

Ҳотиржамлик билан, суннатга мувофиқ ҳамда одобларга риоя қилган ҳолда таҳорат қилиш ҳам фазилатли амаллардандир. Ҳадисларда бунинг учун катта-катта ажру-савоблар ваъда қилинган.

Ҳотиржамлик билан, суннатга мувофиқ ҳамда одобларга риоя қилган ҳолда таҳорат қилиш ҳам фазилатли амаллардандир. Ҳадисларда бунинг учун катта-катта ажру-савоблар ваъда қилинган.
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳорат қилса ва таҳоратини мукаммал қилса, унинг гуноҳлари танасидан, ҳаттоки тирноқлари орасидан ҳам чиқиб кетади”, дедилар”. (Имом Муслим ва Насоий ривояти)
Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят кили нади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ гуноҳларни кетказиб, даражаларни кўтарадиган ишга сизларни йўллайми?”, дедилар. Саҳобаи киромлар: “Албатта! Ё, Расулуллоҳ” дейишди. У зот: “Қийин (совуқ) кунларда таҳоратни мукаммал қилиш, масжид томонга қадамни кўпайтириш ва намоздан кейинги намозни кутиш. Мана шу (амал) сизлар учун муробитликдир”, дедилар”. (Имом Муслим ва Термизий ривояти)
Исломда мусулмонларни душманлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун шай бўлиб, чегара қўриқлаб турган одамга “муробит”, дейилади.
Юқоридаги ҳадисда зикр қилинган амалларни бажарувчи кишилар эса, ҳавойи нафсларини жиловлаб турганлари сабабидан, чегарада ватан ҳимоясига шай турган муробитга ўхшатилмокда.
Ҳадисда келган “рибот” сўзи тоатга ўзини боғлаш деган маънони ҳам англатади. Қози Иёз: “Ушбу амал нафсга олиб борадиган шайтон йўлларини тўсувчи ҳақиқий боғич”, деб шарҳлаган.
Совуқ ёки нокулай пайтда, жой ва вақтларда таҳоратни мукаммал қилган кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чегара ҳудудларда қўриқчилик қилаётган ҳарбийларга бериладиган савоб ваъдасини бермокдалар. Таҳоратни мукаммал қилиш деганда - унинг суннат ва одобларига тўлиқ риоя қилиш назарда тутилади. Шу сабабли, таҳорат масалаларини ўрганиб, амалиётга татбиқ этиш лозим. Шунда, борган сари номаи аъмолда савобли амаллар захираси ортиб боради.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг
"Енгил амаллар"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase