Ҳадиси шарифларда Қиёмат куни Аллоҳ таолониш амри ила барча амаллар адолат мезонида ўлчаниши, ҳар х бир ҳақдорга унинг ҳаққи олиб берилиши, қарзлар ундирилиши, қасослар олиниши айтилган. Ҳатто шохли қўй бу дунёда шохсиз қўйни сузган бўлса, унинг шохини олиб, шохсиз қўйга берилади, дунёда шохсиз бўлган қўй шохли бўлиб, унга озор етказган қўйдан қасос олади. Энг майда ҳашаротлар ҳам бир-биридан қасос олади. Қул ўзининг хожасидан қасос олади. Сўнгра Аллоҳ таоло шундаи деб нидо қилади: «Мен Дайёнман, Мен Подшоҳман. Дў захийнинг зиммасида бирорта жаннатийнинг ҳаққи бўлса, ундан қасосини ояиб бермагунимча дўзахга кирмай туради. Жаннатийнинг зиммасида бирорта дўзахийнинг ҳаққи бўлса, ундан қасос олиб бермагунимча жаннатга кирмай туради. Ҳатто бир мушт урган бўлса ҳам!»
Қиёмат куни золим жаҳаннам кўприги устида, зулмат ва даҳшатда турганида унга мазлум йўлиқади. Золим уни таниб, қилган зулми эсига тушади. Ана шунда мазлумлар золимлардан қасос оладилар, ҳатто золимларнинг қўлидаги яхшиликларини тортиб оладилар. Золимларнинг яхшиликлари қолмаса, мазлумларнинг ёмонликлари, гуноҳлари золимнинг зиммасига юклатилади. Сўнг золимлар дўзахнинг энг тубига тушади.
Қиёмат куни бир киши намози, закоти ва рўзаси билан келади. Лекин у бир кишини сўккан, бир кишига бўҳтон қилган, бир кишининг молини еган, бир кишининг қонини тўккан, бир кишини урган бўлади. Уларнинг ҳар бирига бу одамнинг яхшиликлари бериб чиқилади. Яхшиликлари тугаб қолса, уларнинг хатолари олиниб, бунинг устига улоқтирилади. Сўнгра бу одам ўшаларнинг гуноҳлари билан жаҳаннамга ташланади. Бундай кишини «муфлис», яъни ҳақиқий касодга учраган одам дейилади.
Ҳисоб-китоб кунида бўладиган ҳолатлардан яна бири банданинг Роббига рўбарў бўлишидир. Аллоҳ таоло: «Эй Фалончи, Мен сени мукаррам қилмадимми, сени бошлиқ қилиб қўймадимми, сени уйлантириб қўймадимми, уловларни сенга бўйсундириб қўймадимми, раҳбар қилиб, ўлжанинг тўртдан бирини оладиган қилиб қўймадимми?» дейди. Банда: «Ҳа, Роббим», дейди. Аллоҳ: «Менга рўбарў келишингни ўйламадингми?» дейди. Банда: «Йўқ», дейди. Аллоҳ: «Сен Мени эсдан чиқарганинг каби, бугун Мен ҳам сени унутаман», дейди. Сўнгра иккинчи бандани сўроққа тутади, «Эй Фалончи, Мен сени мукаррам қилмадимми, сени бошлиқ қилиб қўймадимми, сени уйлантириб қўймадимми, уловларни сенга бўйсундириб қўймадимми, раҳбар қилиб, ўл жанинг тўртдан бирини оладиган қилиб қўймадимми?» дейди. Банда: «Ҳа, Роббим», дейди. Аллоҳ: «Менга рўбарў келишингни ўйламадингми?» дейди. Банда: «Йўқ», дейди. Аллоҳ: «Сен Мени эсдан чиқарганинг каби, бугун Мен ҳам сени унутаман», дейди. Сўнгра учинчи банда ни сўроққа тутади, «Эй Фалончи, Мен сени мукаррам қилмадимми, сени бошлиқ қилиб қўймадимми, сени уй лантириб қўймадимми, уловларни сенга бўйсундириб қўймадимми, раҳбар қилиб, ўлжанинг тўртдан бирини оладиган қилиб қўймадимми?» дейди. Банда: «Ҳа, Роббим», дейди. Аллоҳ: «Менга рўбарў келишингни ўйла мадингми?» дейди. Банда: «Ҳа, Роббим, ўйладим. Сенга, пайғамбарингларга, китобингга иймон келтирдим, намоз ўқидим, рўза тутдим, садақа бердим» деб, қодир бўлганича яхшиликларини айтади. Шунда Аллоҳ: «Ундай бўлса, ҳозир сенга гувоҳ келтирамиз», дейди. Банда «Менга ким гувоҳ бўлар экан?» деб ўйланиб турса, унинг оғзига муҳр урилиб, сонига «Гапир!» дейилади. Сон гўшти суя « ги қилган ишларни гапириб беради. Гуноҳкор банданиш узрлари, ўзини оқлашлари қабул бўлмаслиги учун шундай қилинади. Бундай кимса мунофикдир. Аллоҳ бундай кимсадан ғазабланади» (Имом Муслим ривояти).
Сўнгра жаҳаннам узра Сирот кўприги тортилади. Сиротдан биринчи бўлиб ўтадиганлар, гапира оладиганлар фақат пайғамбарлар бўлади. Уларнинг сўзлари фақат «Ё Аллоҳ, Ўзинг сақла, Ўзинг сақла!» дейиш бўлади. Муминлар кўз очиб юмганчалик тез, чақмоқ каби, шамол каби, қуш каби, учқур от каби, югурган каби ўтиб кетшади. Шундай нажот топувчилар борки, улар Сиротдаги оловдан бўлган тутқичлар, чангаклардан саломат ҳолда ўтиб оладилар. Яна шундай нажот топувчилар борки, улар тирналган, куйган ҳолда ўтадилар. Яна шундайлари борки, Сиротдан ўтаётганида оловдан бўлган тутқичлар, чангаклардан саломат қолмай, дўзахга қулайди.
Сўнгра нажот топган мўминларга жаханнамга йиқилган биродарларини шафоат қилишга изн берилади. Улар: «Роббимиз, биродарларимиз биз билан бирга намоз ўқишар эди, рўза тутишар эди, ҳаж қилишар эди», дейишади. Шунда уларга: «Таниганларингни олиб чиқинглар!» дейилади, уларнинг сурати дўзахга ҳаром қилинади (яъни дўзах уларни куйдирмай қўяди). Дўзахнинг олови болдиригача, тиззасигача етган кўплаб кишилар олиб чиқилади. Сўнг «Эй Роббимиз, у ерда Сен буюрган кишилар қолмади», дейилади. Шунда Аллоҳ: «Қайтиб боринглар, кимнинг қалбида динор оғирлигича яхшилик (иймон) бўлса, уларни ҳам чиқаринглар», дейди. Яна кўплаб одамлар олиб чиқилади. Сўнгра: «Эй Роббимиз, у ерда Сен буюрган кишилардан бирортаси қолмади», дейишади. Аллоҳ: «Қайтинглар, кимнинг қалбида ярим динор оғирлигича яхшилик (иймон) бўлса, уларни ҳам чиқаринглар!» дейди. Яна кўплаб одамларни чиқариб олишади. Сўнгра: «Эй Роббимиз, у ерда Сен буюрган кишилардан биронтаси қолмади», дейишади. Сўнгра яна: «Қайтинглар, кимнинг қалбида зарра микдорича яхшилик (иймон) бўлса, уларни ҳам чиқаринглар», дейилади. Яна кўп инсонларни чиқаришади. Сўнгра: «Эй Роббимиз, у ерда яхшилик қолмади», дейишади. Фаришталар ҳам, пайғамбарлар ҳам шафоат қилиб бўлдилар. Энди раҳмлиларнинг раҳмлиси бўлган Зотдан бошқа ҳеч ким қолмади», дейилади. У Зот дўзахдан бир сиқим олади. Ундан дўзах аҳлидан бўлган, биронта яхшилик қилмаган (мўмин-мусулмон бўлса ҳам, ибодатларга бепарво бўлган) бандаларни чиқаради. Улар кўмирга айланиб қолган бўлади. Улар жаннатниш олдидаги «Ҳаёт дарёси»га ташланадилар ва сув ёқасида ўсган майсалар каби униб чиқадилар. Ундан дурдек оппоқ бўлиб чиқиб келадилар, аммо бўйинларида (солиҳ амаллари сабаб мағфират қилинганлардан ажратиб тура диган) белгилар бўлади. Жаннат аҳли уларни шу белги дан танийди. Улар амал қилмасдан, бирон яхшилик қилмасдан Аллоҳнинг раҳмати билан жаннатга кирадиган, Аллоҳ жаҳаннамдан озод қилган бандалардир. Сўнгра: «Жаннатга киринглар, нимаики кўрсангиз, барчаси сизларга», дейилади. Улар: «Эй Роббимиз, бизга бу оламда ҳеч кимга бермаган нарсани бердинг», дейишади. Аллоҳ: «Сизларга бундан ҳам афзалроқ нарса бор», дейди. Улар: «Бундан ҳам афзал нарса нима, Роббим?» дейишади. Аллоҳ: «Менинг розилигим! Сизларга бундан кейин ғазаб қилмайман!» дейди (Имом Бухорий ва Имом Муслим ўз китобларида шу маънодаги ҳадисни ривоят қилганлар).
Муҳаммад Ҳасанийниг
"Энг шарафли уммат" китобидан