close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мўмин ёлғончи бўлмайди

Инсон табиатида яхши сифатлар билан ёмон сифатлар ёнма-ён. Ақлли инсонлар яхши сифатларини асраб, камолга етказади, ёмон сифатларнинг зарарини билиб, улардан халос ва саломат бўлади.

Инсон табиатида яхши сифатлар билан ёмон сифатлар ёнма-ён. Ақлли инсонлар яхши сифатларини асраб, камолга етказади, ёмон сифатларнинг зарарини билиб, улардан халос ва саломат бўлади.
Инсон табиатидаги ёмон сифатлардан бири ёлғончиликдир. Ёлғончиликўғриликдир. Ўғри молингизни ўғирласа, ёлғончи ақлингизни ўғирлайди. Баъзилар фойда кўриш ё зарарни даф қилиш учун ёлғон сўзлайди. Ёлғон сўзлаб, фойда кўрмоқчи ё балодан қутулмоқчи бўлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай деганлар: "Рост сўзда хатар кўрсангиз ҳам, рост сўзланг! Нажот рост сўздадир. Ёлғон сўзда нажот кўрсангиз ҳам, ёлғон гапирманг! Хатар ёлғон сўздадир".
Баъзилар суҳбатдошларини ўзига жалб қилиш учун ёлғон ишлатади. Улар ночор ва паст инсонлардир. "Тилсизлик ёлғончиликдан яхши". Бу ҳикмат, эҳтимол, улар ҳақида айтилгандир.
Баъзилар душманидан ўч олиш мақсадида ёлғон гапиради. Ёлғонни душманига қарши қурол қилади. Бўлмаган қабиҳликларни тўқиб, душманига ёпиштиради. Шунинг учун динимизда кишининг душманига қарши гувоҳлиги рад қилинган.
Ёлғончлик барча ёмонликларнинг манбаи, ҳамма разилликларнинг асли, оқибати бахтсизлик, самараси тубанлик бўлган иллатдир. Ёлғондан туҳмат, туҳматдан нафрат, нафратдан душманлик келиб чиқади. Душманлик бор жойда тинчлик ва роҳат бўлмайди.
Ёлғончилик, шахс ва жамиятга ана шундай зиёнлар келтириши боис, динимизда ҳаром қилинган. Сафвон ибн Сулайм бундай ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўрашди: "Мўмин қўрқоқ бўладими?""Ҳа", деб жавоб бердилар.
Яна сўрашди: "Мўмин бахил бўладими?""Ҳа", дедилар. Яна сўрашди: "Мўмин ёлғончи бўладими?""Йўқ", деб инкор қилдилар».

Муҳаммад Аҳмад Канъоннинг
"Эр-хотинлик асослари" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase