Ҳаром ҳам ризқдир. Чунки ризқ Аллоҳ таоло тирик махлуқларга берадиган, улар ейдиган нарсадир. Улар ейдиган нарса ҳалол ҳам, ҳаром ҳам бўлиши мумкиндир.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат этади:
“Ерда ўрмаловчи бирор нарса (жонзот) йўқки, унинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса!” (Ҳуд сураси, 6-оят).
Ҳар бир ҳайвон (инсон) ўз ризқини тугал ейди. Яъни, ҳеч бир инсоннинг ё ҳайвоннинг ризқи умридан кўп ё кам бўлмайди. Ҳар бир шахс Аллоҳ таоло унга тақдир (тайин) этган ризқини ейди. Бирор ҳайвон ўзганинг ризқини еёлмайди.
Имом Абу Ҳанифанинг
"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан