close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Fуслнинг суннатлари

Бас, унинг суннатлари икки қўлини ва фаржини ювмоғи ҳамда нажосатни кетказмоғи. Сўнг тоҳарат қилади. Аммо икки оёғини ювмайди. Кейин баданига уч марта сув қуяди. Сўнгра оёғини сув тўпланган жойдан бошқа ерда ювади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржларини ювар эдилар. Кейин эса, намозга қиладиган тоҳаратларини бажарар эдилар. Сўнгра сувни олиб, панжаларини сочлари остига киритар эдилар. Токи, сув яхши етганига ишонганларидан кейин, бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган жасадларига сув қуяр ва охири оёқларини ювар эдилар». Бешовлари ривоят қилишган.

Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ғусл қилгани сув қўйдим. Бас, у зот икки қўлларини икки ёки уч марта ювдилар. Кейин чап қўлларига сув қуйиб туриб, жинсий аъзоларини ювдилар. Сўнгра қўлларини ерга суртдилар. Кейин оғизларини чайқадилар, бурунларига сув олдилар, юзлари ва икки билакларини ювдилар. Сўнгра жасадларига сув қўйдилар. Кейин бошқа жойга ўтиб, икки оёқларини ювдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Сўнгра бошларини уч марта ювдилар», дейилган.
Яна бошқа ривоятда:
«Мен у кишига бир латта келтирган эдим, хоҳламадилар ва сувни қўллари билан сидира бошладилар», дейилган.
Икки ҳадисни Бешовлари ривоят қилишган.
Сочи ўрилган аёл учун унинг остини ҳўллаши кифоя қилади.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен: «Эй, Аллоҳнинг Расули, мен сочимни мустаҳкам қилиб ўрадиган аёлман. Жунублик ғусли учун уни ёймоғим керакми?» – дедим. Ул зот:
«Йўқ, сен учун бошинг устидан уч ҳовуч сув қуймоғинг кифоя қилур. Сўнгра устингдан сув қуясан. Бас, пок бўлурсан», – дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Барча ҳужжат ва далилларни синчиклаб ўрганиб чиққан фуқаҳоларимиз ғуслни аввалидан охиригача қуйидаги тарзда баён қиладилар:
Дастлаб, ғусл қилувчи шахс тасмия айтади ва ният қилади. Кейин икки қўлини ювади. Кейин орқа, олди фаржини ювади. Баданида нажосат бўлса, ўшани ювади.
Кейин худди намозга қилгандек тоҳарат қилади. Албатта, оғиз-бурунни муболаға билан чайқаш бор гап. Агар турган жойида сув жамланадиган бўлса, оёқларини ювишни кейинга суради.
Сўнгра бошига сув қуйиб, ишқаб ювади. Баданига уч марта сув қуяди. Ўнг елкасидан бошлаб сув қуяди. Кейин чап елкасига. Қўли билан баданини ишқайди. Икки қулоғи, киндиги, қўлтиқ ости каби сув етиши қийин жойларига алоҳида эътибор беради.
Fуслнинг охирида бошқа тарафга ўтиб оёқларини ювади. Сув тўпланмаса, оёқларини ҳам ўша ерда ювиб олаверади.
Fуслнинг одоблари ҳам худди тоҳаратнинг одобларига ўхшайди. Аммо ғуслда қиблага қараш йўқ.
Fуслда қуйидаги нарсалар макруҳдир:

1. Сувни исроф қилиш.
2. Сувни ўта оз ишлатиш.
3. Сувни юзига уриш.
4. Одамлар гапини гапириш.
5. Узрсиз бошқадан ёрдам олиш.
6. Дуо қилиш.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ
Кифоя китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase