close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Суннатга эргашиш ҳақида ҳадис ва унинг шарҳи

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «(Саҳобалардан) уч нафари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари ҳақида сўраш учун Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалолларининг уйларига келишди. Уларга хабар берилгач, улар буни (ўзлари учун) оз санагандек бўлиб, «Биз қаёкда-ю, Набий соллаллоҳу пайҳи васаллам қаёкдалар?! Ахир, у зотнинг аввалгию охирги гуноҳлари мағфират қилинган бўлса», дейишди. Шунда улардан бири: «Мен абадулабад туни билан намоз ўқиб чиқаман», деди. Бошқаси эса: «Мен умр бўйи рўза тутаман, (ҳеч қачон кундузи) оғиз очиқ юрмайман» деди. Яна бошқаси: «Мен аёллардан четланаман, ҳеч хачон уйланмайман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдига келиб: «Сизларми шундай, шундай деганлар? Ҳой, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сизларнинг (ичингизда) Аллоҳдан энг қўрқувчироқ ва тақводорроғингизман. Лекин мен рўза ҳам тутаман, оғиз очиқ ҳам юраман, намоз ҳам ўқийман, ухлайман ҳам ва аёлларга ҳам уйланаман. Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмасдир», дедилар (Муттафақун алайҳ).

Шарҳ: Ҳадисда уч нафар киши дейилди. Улар Алий, Усмон ибн Мазъун ва Миқдод ибн Асвад ёки Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳум эди. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари олдига келишди.
Савол: Бу саҳобалар мутаҳҳарот оналаримизнинг олдиларига нима мақсадда келишган эди?
Жавоб: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари хақида сўраш учун келишган эди.
Савол: Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодалари ҳақида у зот алайҳиссаломнинг уйларига келмасдан, катта саҳобалардан сўраб қўя қолсалар бўлмасмиди?
Жавоб: Улар фарз ибодатлар ҳақида эмас, балки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам алоҳида адо этадиган нафл ибодатлар ҳақида сўрамоқчи эдилар. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ички ибодатларини мутаҳҳарот оналаримиз яхши билишарди. Шунинг учун улардан келиб сўрашди.
Оналаримиз уларга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ички ибодатларини баён қилишганида улар бу ибодатларни ўзлари учун оз санадилар.
Савол: Нима учун оз санадилар?
Жавоб: Чунки улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни инсонларнинг энг ибодатлиси деб билишар эди. Шу сабаб у зот алайҳиссаломнинг ибодатларини бошқа барча инсонларнинг ибодатларидан зиёда бўлса керак деб ўйлашарди. Улар ўзлари ўйлаган даражада эмаслигини билганларидан сўнг ўзларининг ҳақларида уни кам санадилар. Сўнгра «Биз қаёқда-ю, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қаёқдалар?!» деб, ўзларининг даражалари пастлиги, Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг даражалари эса юқори ва олий эканини зикр қилишди. Бундан ташқари у зот алайҳиссаломнинг аввалгию охирги гуноҳлари мағфират қилингани, шундай бўлса ҳам у зот алайҳиссалом ибодат қилаётганини айтишди. Улар гўё ушбу сўзлари билан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибодатлари оз эканининг узрини баён қилишди. Мана шу сўзлари билан улар ўзлари учун кўп ибодатни ихтиёр қилишганининг сабабини ҳам маълум қилишди.
Фойда: калимаси кирган исмдан кейин келса, кирган
исмнинг аълолигига далолат қилади. Унинг муқобилидагининг эса, даражада пастлигига далолат қилади. Улар ўзларининг ибодатларини кам деб билдилар ва улардан бири кечалари тинмай ибодат қилишни, иккинчиси умр бўйи рўза тутишни, учинчиси эса уйланмасликни айтди. калимасидаги 31 жинсийядир. Шунда барча аёллар ирода қилинади.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларидан сўнг улардан айтган гаплари ҳақида сўрадилар.
Савол: Пайғамбар алайҳиссалом улар айтган гапни қаердан билдилар? У зот ғайбни биладиларми?
Жавоб: У зот ғайбни билмайдилар. У зотга бу гапларни онларимиз хабар қилган эди.
Сўнгра Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга эътироз билдириб, ўзлари ҳам ибодат борасида мўътадил эканларини, тун-лари ибодатга машғул бўлиб, баъзида ухлашларини, рўза тутишлари ва баъзан оғзи очиқ юришларини ҳамда аёлларга уйланишларини айтдилар. Гўёки Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга нажотнинг сабаби фақат ибодат эмаслигига танбеҳ бердилар. Чунки нажотнинг василаси ибодатнинг ўзи эмас, балки у зот алайҳиссаломга эргашишдадир. Инсонларнинг энг художўйи бўлиш ибодатнинг миқдорига кўра эмас, балки кайфиятига кўра бўлади. Бу нарса эргашиш орқали амалга ошади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озгина ибодатлари ҳам бутун башариятнинг ибодатидан устун туради. Бутун обидларнинг ибодати жамланса ҳам у зотнинг икки ракъат ибодатларига баробар келмайди.
жумласида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг барча гуноҳлари мағфират қилингани айтилди. Бу нарса у зотга нисбатан эъзоз (эҳтиром) ўлароқ ҳосилдир. Бу жумладан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аввал гуноҳлари бўлган, кейин Аллоҳ таоло у зотни кечирган, деган маъно келиб чиқмайди. Бунинг маъноси Аллоҳ таоло у зотга маъсумлик эъзозини аввалдан ато қилган, деганидир. Су иборасида у зот алайҳиссаломнинг кейинги гуноҳлари назарда тутилди. Бунинг маъноси, фаразан гуноҳ содир этилса ҳам, (аслида бундай бўлмайди) у зот кечириладилар.
Ҳадисдан маълум бўладики, китоб ва суннатга эргашиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг феъллари ва сўзларига мувофиқ амал қилингандагина юзага чиқади.
Ҳадисдаги жумласида бешта таъкид бор. Булар танбеҳ ҳарфи, қасам, ҳам таъкид, исмий жумла ва ломи таъкидлардир. Бунча таъкидлар келтирилишининг сабаби, мазкур сўзлар зеҳнда мустаҳкам ўрнашиши учун эди. Охирида эса, «Ким менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмасдир» дедилар.

"Мишкот ал-масобиҳ шарҳи" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase