Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир» (Ҳужурот сураси, 12-оят), деб айтган.
1572/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир!» дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
- Создано 24 Октябр 2022
- 15489 марта кўрилди
272-боб. Мусулмонларни заруратсиз ёмон гумон қилишдан қайтарилгани тўғрисида
- Создано 24 Октябр 2022
- 14494 марта кўрилди
273-боб. Мусулмонларни таҳқирлашнинг ҳаромлиги ҳақида
Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, (сизлардан бўлган) бир қавм (бошқа) бир (мўмин) қавмдан масхара қилиб кулмасин – эҳтимолки, (ўша масхара қилинган қавм) улардан яхшироқ бўлсалар. Яна (сизлардан бўлган) аёллар ҳам (бошқа мўмина) аёллар устидан масхара қилиб (кулмасинлар) – эҳтимолки, (ўша масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлсалар. Ўзларингизни (яъни, бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаблар қўйиб олманглар. Иймондан кейин фосиқлик билан номланиш (яъни, мўмин кишининг юқорида ман қилинган фосиқона ишлар билан ном чиқариши) нақадар ёмондир. Ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар золим кимсалардир» (Ҳужурот сураси, 11-оят);
«Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгай» (Ҳумаза сураси, 1-оят), деб айтган.
1573/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Киши мусулмон биродарини паст санамоғи унинг ёмон эканига кифоя қилади», дедилар. Имом Муслим ривояти.
1574/2. Ибн Масъуддан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Қалбида зарра миқдорича кибри бор киши жаннатга кирмайди», дедилар. Шунда бир киши: «Эй Расулуллоҳ, киши чиройли кийим ва чиройли пойабзал кияди (бу ҳам кибр бўладими?)» деганида, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ чиройлидир. Чиройлини яхши кўради. Кибр эса ҳақни бузиш ва кишиларга наст назар билан қараш», дедилар. Имом Муслим ривояти.
1575/3. Жундуб ибн Абдуллоҳдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бир киши: «Аллоҳ номига қасамки, Аллоҳ фалон кишининг гуноҳини кечирмайди», дейди. Аллоҳ таоло (бу кишининг сўзига эътироз билдириб): «Бу киши Менинг номимга қасам ичиб, фалон кишининг гуноҳини кечмаслигимни айтмоқда. Лекин Мен унинг гуноҳини кечириб, сенинг савобли амалларингни йўққа чиқардим, яъни ҳабата қилдим», деб айтади». Имом Муслим ривояти.
Фойда: бу ҳадисда Аллоҳнинг бандаларига нисбатан раҳмати ва мағфирати кенглиги ҳамда мусулмонларнинг бирортасини ҳаққир санамаслиги баён этилмоқда.
- Создано 24 Октябр 2022
- 99 марта кўрилди
275-боб. Шариат зоҳирида собит бўлган насабни ҳақоратлашнинг ҳаромлиги ҳақида
Аллоҳ таоло:«Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар» (Аҳзоб сураси, 58-оят), деб айтган.
1577/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Инсонларда икки хислат борки, улар ана шу икки хислат билан куфрдадирлар: насабини ҳақорат қилиш ва маййитга баланд овоз билан йиғлаш», дедилар. Имом Муслим ривояти.
- Создано 24 Октябр 2022
- 14607 марта кўрилди
274-боб. Мусулмонга мусибат етганда хурсанд бўлишдан қайтарилгани тўғрисида
Аллоҳ таоло: «Мўминлар ҳеч шак-шубҳасиз оға-инилардир» (Ҳужурот сураси, 10-оят);
«Албатта иймон келтирган кишилар ўртасида бузуқликлар ёйилишини истайдиган кимсалар учун дунёда ҳам, охиратда ҳам аламли азоб бордир» (Нур сураси, 19-оят), деб айтган.
1576/1. Восила ибн Асқаъдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Биродарингга мусибат етганда хурсанд бўлма! Борди-ю, хурсанд бўлсанг, Аллоҳ унга раҳм қилиб мусибатдан халос этади, ўзингни эса мусибатга солиб қўяди», дедилар. Имом Термизий ривояти.
Яна бу бобимизга юқорида Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган 1569-ҳадис ҳам далил бўлади.
- Создано 24 Октябр 2022
- 188 марта кўрилди
276-боб. Фирибгарлик ва алдамчиликдан қайтарилгани ҳақида
Аллоҳ таоло: «Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига олибдилар» (Аҳзоб сураси, 58-оят), деб айтган.
1578/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бизга қарши қурол кўтарса ҳамда фирибгарлик қилса, биздан эмас», дедилар. Имом Муслим ривояти.
Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида айтилишича, Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бир ғарам ғалла олдидан ўтиб, қўлларини унга тиқдилар. Қўлларига намлик тегди. У зот: «Эй ғалла эгаси, бу нимаси?» дедилар. У: «Ёмғир тегиб шунақа нам бўлиб қолибди, эй Аллоҳнинг расули», деди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Унда сен бу нам бўлганларини одамларнинг кўзи тушиши учун тепасига қўймадингми?» деб, яна: «Ким бизни алдаб фирибгарлик қилса, биздан эмас», дедилар.
1579/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзаро нархларни ошириб юборманглар (яъни, сотиб олиш нияти йўқ, лекин баҳоси ошиши учун ёлғондан баҳолашманглар)», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1580/3. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўзаро нархларни оширишдан қайтардилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1581/4. Ибн Умардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Бир киши Расулуллоҳга соллоллоҳу алайҳи васаллам доим савдода алданишини зикр қилди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам унга: «Агар олди-сотди қилсанг, алдаш йўқдир, деб айтгин», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
1582/5. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор кишининг хотинини ёки хизматкорини йўлдан уриб бузса ва алдаса, биздан эмас», дедилар. Абу Довуд ривояти.
Яна мақолалар...
- 277-боб. Хиёнат, бевафоликнинг ҳаромлиги ҳақида
- 278-боб. Берган нарсасини миннат қилишдан қайтарилгани тўғрисида
- 279-боб. Фахрланиш ва ҳаддан ошишдан қайтарилгани ҳақида
- 280-боб. Мусулмонларнинг уч кундан ортиқ аразлашиб юришларининг ҳаромлиги, лекин бидъатчи ёки фосиқлиги очиқ бўлган киши билан аразлашишнинг зарари йўқлиги ҳақида