close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

279-боб. Фахрланиш ва ҳаддан ошишдан қайтарилгани ҳақида

Аллоҳ таоло: «Бас, сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар. Унинг Ўзи тақводор бўлган кишиларни жуда яхши билгувчидир» (Ван-нажм сураси, 32-оят);

«Фақат одамларга зулм қиладиган ва ерда ноҳақ ҳаддиларидан ошадиган кимсалар (ни айблаш ва зулм-у зўравонликлари учун жазолаш)гагина йўл бордир. Ана ўшалар учун аламли азоб бордир» (Шўро сураси, 42-оят), деб айтган.

1588/1. Иёз ибн Ҳимордан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ таоло менга тавозуъли бўлмоқни ва бирор киши бошқа бир кишига жабр қилмаслигини ҳамда мақтанмаслигини ваҳий қилди», деб айтдилар. Имом Муслим ривояти.

1589/2. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бир киши одамлар ҳалок бўлди (яъни, бузилиб кетди), деса, ўша кишининг ўзи ҳаммадан кўпроқ ҳалок бўлгувчидир», дедилар. Имом Муслим ривояти.
Бу ривоят мана шу маънода машҳурдир. Бу ерда ўз нафсига ажабланиб одамларга паст назар ила қараш, уларга нисбатан ўзини баланд тутиб бундай дейиш ҳаром саналмоқда. Лекин одамлар дин ишларида камчиликка йўл қўйганда уларнинг аҳволларига қайғуриб бундай сўзни айтишнинг зарари йўқ. Машҳур имомлардан Молик ибн Анас, Хаттобий, Ҳумайдий ва бошқалар бу ҳадисни шундай шарҳлашган. Мен бу ҳақда «Ал-Азкор» китобида сўз юритганман.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase