close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

277-боб. Хиёнат, бевафоликнинг ҳаромлиги ҳақида

Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, аҳдларга (ўзаро келишган битимларга) вафо қилингиз» (Моида сураси, 1-оят);

«Аҳдга вафо қилинглар, зеро аҳд-паймон (қиёмат куни) масъул бўлинадиган ишдир» (Исро сураси, 34-оят), деб айтган.

1583/1. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Оссдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларда тўрт тоифа киши борки, уларда соф мунофиқлик бор. Кимда ана шу хислат бўлса, то уни тарк қилмагунича ундан нифоқлик хислати кетмайди. Агар омонат берилса, хиёнат қилади. Агар гапирса, ёлғон сўзлайди. Агар аҳдлашса (шартнома тузилса), бузади. Агар хусуматлашилса, номуссизлик қилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1584/2. Ибн Масъуд, Ибн Умар ва Анаслардан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир хиёнатчига қиёмат кунида аломат бўлиши учун байроқ ушлатилади. Ва фалончининг хиёнати учун бундай қилинди, деб айтилади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

1585/3. Абу Саид ал-Худрийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «қиёмат куни барча хиёнаткорлар думбаси олдида байроқ бўлади. Ва унинг хиёнати миқдорича кўтарилади. Огоҳ бўлинг! Оммага бошлиқ бўлганларнинг хиёнатидан кўра буюкроқ хиёнат йўқдир», дедилар. Имом Муслим ривояти.

1586/4. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Қиёмат куни Мен уч киши билан хусуматдадирман. Бир киши Менинг номим билан бир кишига аҳд беради-да, кейин хиёнат қилади. Ва бир киши озод (ҳур) кишини сотиб юбориб, пулини ейди. Ва яна бир киши ишчини ёллаб ишлатади-да, унинг ҳаққини адо этмайди», деди». Имом Бухорий ривояти.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase