Абу Муслим
"Тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳиби Денис Муквеге зўрланган аёлларни операция қилади, у ҳозирги пайтда халқаро ҳамжамиятни глобал муаммога кўз юмишда айбламоқда. Унинг сўзларига кўра, йиллар давомида жиноятчилар тобора шафқатсиз бўлиб, жабрланувчилар ёши кичрайиб бормоқда", - деб ёзади немис нашри Die Welt.
Россиялик таржимон ва мусулмон жамоат арбоби Иман Валерия Порохова вафот этди. Бу ҳақида «Спросите у Расула» telegram канали хабар қилди. Аёл 79 ёшида вафот этди. Порохова Қуръоннинг рус тилига шеърий тарздаги ва каноник саналган ягона маънолар таржимаси муаллифи ҳисобланади.
Индонезиянинг Папуа провинциясида намойишчилар мамлакатнинг энг шарқий минтақасида тахмин қилинган ирқий камситишларга қарши норозилик билдириб, маҳаллий ҳукумат биноси ва магазинларни вайрон қилиб ташлади. Эслатиб ўтамизки, давом этаётган норозилик акциялари икки ҳафта олдин Шарқий Ява, Сурабайда папуас-талабалар полиция томонидан шафқатсиз муоамалага ва ирқий зўравонликка учраганидан кейин юзага келди.
23 август куни Покистон нефть ва табиий ресурслар вазирлиги Хайбер-Пахтунхве вилоятида нефт ва газ кони кашф қилингани ҳақида хабар қилди. Покистоннинг Jang ахборот агентлиги хабар беришича, бундай фойдали қазилмаларга бой бўлмаган Покистон ўлчамлари бўйича бу конни йирик деб ҳисоблаш мумкин. Экспертларнинг баҳолашича, бу ерда кунига 1844 баррел нефт ва 515 366 куб метр табиий газ қазиб чиқариш мумкин.
Хитой коммунистик режими уйғурларга нисбатан геноцид сиёсатини ҳаққоний ёритишга имкон қадар қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилмоқда, лекин бундай ҳаракатлар самараси баъзида кутилган натижанинг аксини беради. Айнан шу нарса Шарқий Туркистонга – ҳозирги ХХР Шинжон-Уйғур автоном районига (ШУАР) мамлакат ҳукуматининг уйғурлар таъқиб қилиниши мавзусида «ғарб тарғиботининг миш-мишлари ва ёлғон»ни фош қилиш қатъий ниятидаги таклифи бўйича ташриф буюрган албан журналисти Олси Джасекхи билан рўй берди. Лекин нимадир кутилганидан бошқача ривожлана бошлади…
Туркия таълим вазирлиги Инсонийлик Жамғармаси (İnsan Vakfı) томонидан Туркиянинг ҳар бир мактабида намоз учун хона ташкил қилиш ҳақидаги лойиҳасини маъқуллади, деб хабар берди Sözcü daily газетаси душанба куни. Жамғарма Вазирлик реклама ва эълон тахталарида "Намозхонаси бўлмаган мактаблар йўқолсин" деган ёзувни ўрнатиш лойиҳасини қўллаб-қувватлашга ваъда берганлигини маълум қилди.
«Манчестер Юнайтед» Ўзбекистон терма жамоаси ва «Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродовга қизикиш билдирмоқда. Машҳур инглиз клуби скаути Крсто Килибарда 31 август куни «Локомотив» (Москва) ва «Ростов» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган РПЛ 8-тур ўйинига ташриф буюрди, деб ёзади «Известия».
Россиянинг жамоат жойларида ушбу ҳафта муҳим воқеа юз берди - энг машҳур кийим-кечак брендларидан бири бўлган Gloria Jeans ҳижоб модели билан ўз маҳсулотлари учун реклама эълон қилди. "Бизнинг мамлакатимиз кўп миллатли мамлакат ва компанияда ҳижобли қизнинг пайдо бўлиши билан биз ислом динига эътиқод қилувчиларга ҳурмат кўрсатишни, шунингдек, ҳамма учун кийим-кечак яратаётганимизни тушунтиришни хоҳладик", - деди компания асосчиси Владимир Мелников.
Бир пайтлар «ислом бу – ёлғон», «Қуръон бу – заҳар» деб айтган голландскиялик сиёсатчи ислом динига ўтди. Йорам ван Клаверен исломга қарши сиёсатчи Герт Вилдерс томонидан бошқариладиган Ультра-ўнглар эркинлик партиясидан (PVV) парламент аъзоси бўлган, лекин ҳозир у ислом борасида хатога йўл қўйганлигини тан олмоқда.
Миср ҳарбий-ҳаво кучлари Россиядан 50 та МиГ-35 самолёти харид қилиш ҳақида битим имзолади, бу ҳақида National Interest шанба куни хабар қилди. Совет давридан кейинги даврда энг йирик саналган 2 миллиард долларлик битим Қоҳира ва Москва ўртасида 2015 йилнинг апрелида имзоланганди.
Саудия Арабистонида аёллар қонун ва адолат соҳасида янги жиддий касбни ўзлаштирдилар. Шу ҳафта Саудия Арабистони прокуратурасининг ар-Риёддаги бош қароргоҳида маросим бўлиб ўтди, унда 50 нафар аёл прокуратура терговчилари лавозимига ёлланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди.