close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Бугунги кунда ҳатто гўдаклар ҳам зўрланмоқда

"Тинчлик бўйича Нобел мукофоти соҳиби Денис Муквеге зўрланган аёлларни операция қилади, у ҳозирги пайтда халқаро ҳамжамиятни глобал муаммога кўз юмишда айбламоқда. Унинг сўзларига кўра, йиллар давомида жиноятчилар тобора шафқатсиз бўлиб, жабрланувчилар ёши кичрайиб бормоқда", - деб ёзади немис нашри Die Welt.

"Зўрлаш оммавий қирғин қуроли сифатида? Ҳа, - дейди конголик гинеколог. Улар жабрланувчиларни жисмоний ва маънавий йўқ қилишмоқда ва ижтимоий тузилмаларни узоқ муддатга издан чиқармоқда", - деб ёзади Die Welt. Муквеге дунёда жинсий аъзолар жароҳатлари ва шикастланиши бўйича энг яхши мутахассис ҳисобланади, дейди журналист Мартина Майстер. Ўтган йили ироқлик ҳуқуқ ҳимоячиси Надя Мурад билан биргаликда у тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори бўлди.
"1999 йил Конго Демократик Республикаси жануби-шарқидаги Букава шаҳрида Муквеге шахсий клиникаси, яъни Панзи госпиталини очди. Шундан бери у ва жамоаси томонидан бу ерда 50 мингдан ортиқ аёл операция қилинди", - дейилади мақолада.
"Мен ишлашни бошлаган пайтлар қурбонларнинг ёши 15 дан 80 гача эди, ҳозир эса ҳатто гўдаклар ҳам зўрланмоқда ва уларнинг жинсий аъзоларига шикаст етказилмоқда. Мен жарроҳлик операцияси қилган энг  кичик гўдак олти ойлик эди. Зўравонлик ваҳшийлашиб, умуман чегара билмаяпти", - дейди жарроҳ.
"Йигирма йилдан ортиқ вақт жарроҳ бўлиб ишлар экан, Муквеге биладики, зўрлаш жиноятлари «қасддан, тизимли, жамоавий ва оммавий равишда» амалга оширилади. «Олдиндан режа  тузмасдан туриб» битта қишлоқда 300 та аёлни зўрлашнинг имкони йўқ, таъкидлайди у.
"Йигирма йилдан бери қуролланган исёнчилар гуруҳлари Конгода тартибсизликлар юзага келтирмоқда. Жинсий зўравонлик – уларнинг қишлоқларни қирғин қилиш ва аҳолини қочиб кетишга мажбурлашга қаратилган стратегияси бир қисмидир. (...) Мамлакатнинг жануби-шарқидаги минтақа фойдали қазилмаларга бой. Уяли  телефонлар ва ноутбуклар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган колтанга талаб катта. Ресурсларни бўлиб олиш бўйича бу қабиҳ урушда аёллар танаси нишонга айланган", - қайд қилади нашр.
"Халқаро ҳамжамиятнинг зўравонликни тўхтатиш учун зарур бўлган сиёсий  қонунлари  ҳанузгача йўқ. Бу воқеага кўз юмиш – айбни ўз зиммасига олиш демакдир", - деди Муквеге. Айрим ташкилотлар берган маълумотларга кўра, мамлакатда зўрланган аёллар сони 200 мингдан ортиқ.
"Муквеге ўзининг шон-шуҳратидан БМТда, ҳукумат вакиллари билан конгрессларда сўзга чиқиш, ҳаттоки Рим Папаси билан гаплашиш ва жамоатчилик эътиборини нафақат Конго, балки барча қуролли тўқнашувлар ҳудудлари билан боғлиқ: этник гуруҳларни жинсий зўравонлик билан йўқ қилишда давом этадиган драмага қаратади".
"Аёлларни оммавий зўрлаш драматик оқибатларга олиб келади. Улардан эрлари воз кечади. Кўпинча бир ўзи яшаб кета олмайдиган катта шаҳарларга йўл олишади. Шундай қилиб, ижтимоий тузилмалар узоқ муддатга издан чиқади, туғилиш кўрсаткичлари пасаяди. (...) Яна бир муаммо – зўрлаш оқибатида пайдо бўлган болалар ҳисобланади. Муквеге уларни «белгиланган вақтда портлайдиган бомбалар» деб атайди, ахир бу насл-насабсиз болалар Конгода «илон болалари» деб аталади.
"Муквегедан қандай қилиб гўдаклар зўрланади деб сўралганида унинг овози янаям пасайиб кетади, - дейди нашр. – Унинг сўзларига қараганда, болаларнинг танасига таёқлар, қурол, баъёзида пичоқ ёки қиздирилган предметлар тиқилади. У етказилган шикастларни тоифалар бўйича ажратади: юзаки жароҳатлар ва сфинктер жароҳатларидан жинсий аъзолар ва ичакларни ажратиб турувчи Дуглас бўшлиғининг ёрилишигача".
"Мен тез-тез ўзимга савол берардим: қандай қилиб инсон фарзанди бундай қабиҳликкача бориб етиши мумкин?", - дейди Муквеге. Унинг сўзларига кўра, ҳатто кўпни кўрган тиббиёт ходимлари ҳам жароҳатларни кўрганидан кейин психологлар ёрдамига муҳтожлик сезарди".
"Ҳозирги пайтда Муквеге Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро суд зўрлашни ҳарбий жиноят деб тан олишига эришди. Лекин  у ҳозирча аёлларни зўрлашда давом этаётган жиноятчилар таъқиб қилиниши ва жавобгарликка тортилишига эриша олгани йўқ", - деб ёзади Die Welt.

Манба: Die Welt
Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase