Абу Муслим
Идлиб ҳудудида вазиятнинг кескинлашуви оқибатида тўрт ой давом этган жанговар ҳаракатлар натижасида 1089 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди, деб маълум қилди БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
"Ҳар йили биз овқат ва ичимликлар билан бирга 73 мингга яқин пластик зарралар ютиб борамиз, деб таъкидлайди янги тадқиқот. Бу заррачалар тасодифан оғзимизга, ичакларимизга ва нажасимизга келиб тушади – олимларнинг аниқлашича, ўртача бир кунлик нажасда 200 гача микропластик зарраси бўлар экан", - хабар беради Daily Mail.
Соқол қўйиш ва олишга (араб. إعفاء اللحية) кўп сонли исломий фирқалар орасида муносабат бир хил эмас. Баъзилар соқол олишни гуноҳ (фисқ) деб, соқол қўйишни эса - мажбурий (вожиб) амал деб билишади. Бошқалар эса соқол ўстиришни мақбул (мустаҳаб) деб ва соқол олишни макруҳ деб билишади, лекин ҳаром эмас. Соқол мусулмонлар томонидан эркаклик рамзи сифатида қабул қилинади ва унинг ўсиши инсоннинг тоза табиатининг (фитра) бир қисми ҳисобланади.
Етакчи мусулмон феминистларидан бири мусулмонлар Қуръонга «йўқ» деганда ўзини қулай ҳис қилиши лозим деб ёзганди. Энди эса мусулмонлар феминизмга «йўқ» дейиш ва ўзини қулай ҳис қилиш вақти етиб келди деб ўйлайман. Мен ўз хотинимни илк бор иккаламиз ҳам Гарвардда талаба бўлган пайтимиз учратганман.
7 сентябрь куни Хабиб Нурмагомедов UFC 242 асосий жангида Дастин Порье билан учрашди. Букмекерлар маълумотларига кўра, россиялик қиморбозларнинг кўпчилиги мазкур жангда Бургутни қўллаб-қувватладилар. БК «Лига Ставок» хабар қилишича, ғолибликка ставкаларнинг 95,63%и Хабиб Нурмагомедовга тўғри келган. Ўйинчиларнинг фақат 4,37%и Дастин Порье ғалабасига пул тиккан. Хабибнинг ғалабасига энг йирик ставка 400 минг рублга тенг бўлди.
Муаллиф, гарчи зор йиғлаётган Қримнинг она-Украинадан ажратилганлиги ва шунга ўхшаш ғарб медиа воситаларининг ўзини-ўзи ишонтириш «хит»лари борасида барча стереотипларни такрорласада, Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар келажаги порлоқ эканлигига умид қилади. Қолаверса, оптимизм учун асослар ҳам жуда заиф: Трампдан «саккизлик»ка қайтиш учун таклиф, Зеленскийнинг Порошенко устидан ғолиб чиқиши ва Финлаяндия президентидан ижобий сўзлар…. Бу Украинага қурол етказиб бериш ва янги санкциялар фонида камлик қилади.
«Вашингтон пост» газетасида Обама даврида жамоатчилик билан алоқалар бўйича давлат котибининг собиқ муовини китоби ҳақида мақола чоп этилди. Мақолада журналист-идеалист ўта бюрократлашган АҚШ давлат аппаратида ишлаганидан кейин ҳеч нарса тушунмайдиган, ҳар нарсага шубҳа билан қарайдиган шахсга айлангани ҳақида ҳикоя қилинади. Гап Рашагейт ҳақида борганда китоб муаллифи истеҳзо билан танқид қиладики, Си-Эн-Эн Трампнинг ғалаба қозониши учун Россиянинг аралашувидан кўпроқ иш қилган.
Буюк Британия ишбилармонлик индекси шундан далолат берадики, мамлакат амалда турғунлик (рецессия) ҳолатига ботиб боряпти. Британия завод ва қурилиш компаниялари фаоллиги қисқаряпти, банклар, логистика ва юридик соҳани ўз ичига оладиган хизматлар сектори эса қарийб стагнация ҳолатига тушиб қолган. Брексит билан боғлиқ ноаниқликлар туфайли бизнес хавотирлари янада кучаймоқда.
Ўзбекистон Молия вазирлиги интернетда хизматлар тақдим этувчи технологик компанияларга солиқ жорий қилишни таклиф этди. Бундай меъёр Молия вазирлиги томонидан тайёрланган, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида эълон қилинган Солиқ кодекси лойиҳасига киритилган, деб хабар қилади «Фергана».
Мисрнинг марҳум президенти Муҳаммад Мурсийнинг кичик ўғли Абдуллоҳ Мурсий чоршанба куни, кеч оқшомда, тўсатдан юрак хуружидан вафот этди, деб хабар қилди Anadolu агентлиги оиладаги манбага ҳавола қилган ҳолда. Манбаларнинг хабар беришича, йигирма ёшдан сал ошган Абдуллоҳ Мурсий чоршанба куни мамлакат пойтахтининг жануби-ғарбидаги Гизада Оазис касалхонасида вафот этди. Инсультга нима сабабчи бўлганлиги ҳанузгача номаълум. Миср соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг ўлими ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.
Узоқ муддатли истиқболда Россиянинг барча минтақаларида аёллар сони эркаклар сонидан катта бўлиши кутилмоқда. Росстат баҳоларига кўра, 2036 йил эркаклар сони аёллардан кўп бўладиган ягона минтақа Чукотка бўлади. Ҳозир бу ерда ҳар мингта эркакка 956 та аёл тўғри келади.
Тель-Авив бомбардимон қилишни давом эттирмоқда, Ҳизбуллоҳ ўч олишга ваъда бермоқда. Бундан бир неча кун олдин Исроил Байрут томон учувчисиз иккита учар аппарат жўнатди. Уларга Ҳизбуллоҳ шиалар гуруҳи билан боғлиқ объектларга зиён етказиш вазифаси юкланганди. Ҳужум нисбатан муваффақиятли якун топди – битта дрон уриб туширилди, иккинчиси эса Ливан потахтининг жанубий қисмида жойлашган нишонгача етиб борди.