close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия Арабистони нефт ортидан газ нархини ҳам 50%гача туширади, Россия билан иқтисодий уруш янги босқичга ўтади

Ар-Риёд Москва билан давом этаётган қарама-қаршилик давомида суюлтирилган газ нархини максимал даражада туширишга қарор қилди. Бу Россия Федерацияси иқтисодиёти учун янги зарба бўлади, чунки саудияликлар демпинги жумладан, Россия мижозларига қаратилган.

Саудия Арабистони Россия билан иқтисодиёт урушида навбатдаги муҳим қадамни қўймоқда: табиий газ нархи пасайтирилиши маълум қлиинди, хабар беради CNB араб хизмати.
Хабар қилинишича, 31 март, сешанба куни Saudi Aramco давлат нефть-газ компанияси бошқаруви суюлтирилган нефт газларининг контракт нархини пасайтиришни қайд этиш бўйича резонансли қарор қабул қилди.
Шундай қилиб, апрел ойида пропан нархи 46,5% га 230 долларгача, бутан эса 50% га - бир тонна учун 240 долларгача камаяди.
Шунингдек, ушбу нархлар Яқин Шарқ минтақасидан Осиёда сотиладиган суюлтирилган газ учун нарх белгилари эканлиги таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, Россия ва Саудия Арабистони ўртасидаги иқтисодий уруш Москва "қора олтин" ишлаб чиқаришни қисқартириш бўйича ОПEК мамлакатлари билан келишувни узайтиришдан бош тортгандан кейин бошланган. Шундан сўнг, саудияликлар ўз ишлаб чиқаришларини кўпайтирдилар ва харидорларга, шу жумладан европаликларга катта чегирмаларни таклиф қилдилар. Натижада, нефт нархи рекорд даражага тушиб кетди, бу борада Россиянинг Уралс аралашмасига айниқса таъсир кўрсатди.
 Тез орада коронавирус пандемияси қора олтин нархини янада пасайтирди.
Аввал хабар қилинганидек, Россиянинг УРАЛС нефти янги анти-рекордни ўрнатди - баррел учун 13 доллар.
Айтганча, Россия бюджети УРАЛСнинг бир баррели учун 42,2 долларга тенглаштирилган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase