Россияда туғилиш даражасининг паст бўлиш сабабларидан бири фуқароларнинг никоҳгача покликни сақлашни кўзда тутувчи анъанавий қадриятлардан воз кечишидир. Бундай хулоса Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг репродуктив саломатлик бўйича бош мутахассиси Олег Аполихиннинг баёнотидан келиб чиқади.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, россияликлар асосан вояга етгунга қадар, яъни 18 ёшга тўлгунгача, ва тахминан никоҳгача 10 йил олдин жинсий муносабатларни бошлайдилар. Бу одатда 16-17 ёшларда содир бўлади.
Натижада, кўплаб йигит-қизлар никоҳгача турли хил юқумли касалликларга чалинишади, бу эса охир-оқибат туғиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади, деб хабар беради РИА Новости.
Шунингдек, мутахассис қўрқинчли статистикани келтирди: Россияда она бўлишга тайёрланаётган аёлларнинг аксарияти (77 фоиздан кўпроғи) гинекологик касалликларга дучор бўлган.
Абу Муслим тайёрлади