close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дерипаска: Трампнинг сайланиши Россия учун фожиа бўлиши мумкин

АҚШдаги сайловда Дональд Трампнинг ғалабаси Россия иқтисодиёти учун салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, деб айтди россиялик олигарх Олег Дерипаска. Кремлга яқин бўлган миллиардернинг фикрича, келаси ойларда нефт нархи 50 долларга тушиши мумкин, бу эса Россия бюджети учун катта зарба бўлади. Дерипаска нафақат нефт нархининг тушиши иқтисодий зарар келтиришини, балки бу ҳолат кўплаб халқаро қуролли низоларни ҳам камайтиради, деб таъкидлади.

Ҳозирги пайтда Россия иқтисодиёти айниқса нефт нархининг ўзгаришларига сезгир, чунки нефт экспорти мамлакат бюджети, шу жумладан, ҳарбий харажатлар учун асосий даромад манбаи ҳисобланади. Бундан ташқари, газ экспорти ҳам катта даромад келтирган, аммо Кремль томонидан қабул қилинган айрим стратегик қарорлар натижасида Россия Европада газ бозорини деярли йўқотди ва бошқа йирик харидорларни топа олмади. Шу сабабли, Россия бюджетининг нефтга бўлган қарамлиги кескин ошган, бу эса нархлар тушишига катта таҳдид солмоқда.

Трамп сайловдан кейинги илк баёнотида АҚШда нефт қазиб олишни кўпайтириш ниятида эканини айтди ва “Бизда дунёдаги энг кўп нефт захиралари бор! Саудия Арабистони ва Россиядан ҳам кўпроқ!” дея таъкидлади. Бу сўзлар бозорларда ҳам реакция берди — нефт нархи 2% га тушди ва мутахассислар нархлар яна пасайиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

Трамп аввал ҳам нефт нархи 40 доллар бўлган тақдирда Россия ўзининг ҳарбий мақсадларини қўллаб-қувватлай олмаслигини таъкидлаган. АҚШда Трампни қўллаб-қувватлаган нефт компаниялари солиқ имтиёзлари ва қазиб олишни кўпайтиришга умид қилишмоқда, бу эса нефт нархига босимни янада оширади.

Шундай қилиб, АҚШда қазиб олишнинг ошиши ва нефт нархларининг тушиши Россия учун жиддий молиявий қийинчиликларни келтириши мумкин, чунки Россия иқтисодиёти энергия экспортларига чуқур боғланган ҳолда қолмоқда.

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase