Имом Солиҳ Ғарб модернизациясига қарши чиқиб, давлат мамлакатда номаъқулликни тарқатмаслиги кераклигини таъкидлади. У давлат хазинасидан миллионлаб доллар пулга эга бўлган ярим яланғоч ғарб артистларининг чиқишларини танқид қилди. Аллоҳ унга ёрдам берсин!
Саудия шейхлари Фаластин ва Ливанга Исроил томонидан ҳужумлар қилинган пайтда концерт-шоу уюштирдилар. Жумладан, Женнифер Лопес Саудия Арабистонида очиқ либосда чиқиш қилди. Мадҳиянинг саҳнаси Мадинадаги Каабани эслатгани кўпчиликни ғазаблантирди.
Саудиядаги ислоҳотлар туфайли мамлакатда Ғарб маданиятига мойиллик пайдо бўлди. Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон мамлакатни модернизация қилишга қаратилган радикал ўзгаришларни амалга оширмоқда. Бу ўзгаришлар диний кишилар томонидан жиддий танқидларга сабаб бўлмоқда.
Сўнгги йилларда Саудия Арабистонидаги ислоҳотлар қаторида аёллар учун айрим эркинликлар берилди, жамоат жойларида аёллар ва эркаклар ўртасидаги ажратувчи тартиблар юмшатилди, ҳамда саёҳат ва маданият соҳаларидаги чекловлар олиб ташланди. Концертлар, маданий тадбирлар ва туризмни ривожлантириш орқали мамлакат иқтисодий ривожланишга интилмоқда.
Шу билан бирга, исломий қадриятларга зид деб баҳоланаётган тадбирлар кўплаб мусулмонлар томонидан салбий қабул қилинмоқда. Саудия ислоҳотларининг ижтимоий ва маданий оқибатлари мамлакатда мунозаралар келтириб чиқармоқда.
Абу Муслим