Тарих (516)
Милодий 625 сана 23 мартда Уҳуд жанги бўлиб ўтди. Ҳижрий тақвимда эса бу жангни ҳижратнинг учинчи санаси, шавволнинг еттинчисида бўлган дейишади.
Дейр-Ясин қирғини 1948 йил 9 апрел воқеалари бўлиб, унда Дейр-Ясин араб қишлоғи радикал сионист-ревизионист ташкилотларга тегишли бўлган Иргун ва Леҳи яҳудий номунтазам қуролли кучлари томонидан босиб олинган эди.
Ҳижрий 13-16 йилларда мусулмонлар Шомдаги шарқий Рим - Визант императорлигини тўлиқ қулатади. Фатҳ асосан «Ярмук», деб ном олган жангдан бошланади. Жаҳон тарихида бу ҳодиса жуда катта шов-шувга эгадир, чунки қўй боқар бўлган араблар ислом динини ҳаётларида жонлантириб жорий қилиш ва «ўз халифасига итоат қилиш билан жиҳод ва сиёсат тизимлари» татбиқидан кейин мукофат эвазига; ер юзидаги икки улкан давлатни қулатади, мақсад эса динни холис ҳоким қилиш эди: «Уларга токи фитна бўлмай ва дин Аллоҳ учун бўлгунгача уруш қилинглар».(Бақара: 193)
1973 йилги нефт инқирози (нефт эмбаргоси деб ҳам аталади) 1973 йил 17 октябрда бошланди. Шу куни Сурия ва Миср билан зиддиятида Қиёмат уруши пайтида Исроилни қўллаб-қувватлаган мамлакатларга (Буюк Британия, Канада, Нидерландия, АҚШ, Япония) барча араб давлатлари - ОПЕК аъзолари, шунингдек, Миср ва Сурия нефт етказиб бермасликларини эълон қилишди. Бу, биринчи навбатда, Қўшма Штатлар ва унинг Ғарбий Европадаги иттифоқчиларига тегишли эди. Кейинги йил давомида нефт нархи бир баррели учун уч доллардан ўн икки долларгача кўтарилди. 1974 йил март ойида эмбарго бекор қилинди.
Мусулмонлар учун тарихий китоблар ёзишнинг дастлабки намуналари Эрон миллий эпоси «Шоҳнома»нинг асоси ҳисобланган «Ходайнама» умумий номи остидаги асарлар бўлган. Бутпарастлик даврида араблар учун тарихнинг тавсифи қабилаларнинг насабномаси, муҳим саналар ҳақидаги воқеалар ва ҳарбий характердаги воқеалардан иборат эди. Булар мифологик шеърий матнлар эди. Яҳудий пайғамбарлари, шунингдек, Бобил, Миср ва Сурия шоҳлари ҳақида «Асатир ул-Аввалин» (Бирламчи мифология) номи билан машҳур бўлган афсоналар тарқалди. Улар жангчилар, жасур паҳлавонлар, шоирлар ва нотиқларнинг ҳаёти ва қаҳрамонликлари ҳақидаги афсоналарга қизиқиш билдирдилар. Ушбу афсоналарнинг шеърий уйғунлиги уларнинг самимий завқини уйғотарди.
Кўпгина тарих ва сийрат аҳли Даниёл алайҳиссалом Бани Исроилга юборилган пайғамбарлардан бўлиб Бухтанассор II замонида бўлган, дейишади. Бироқ унинг аниқ бир тарихдаги муддати айтилмаган, барчаси ихтилофлидир. Фақатгина у киши Довуд ва Закариёгача бўлган орадаги замонда келгани аниқ айтилган. Ривоятларда Даниёл шахсиятида икки-уч киши ҳақида келган:
Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларнинг нормаллашуви ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ ва қулайроқ бўлиб туюлди, аммо бирдан саҳифа очилди.
16-ҳижрий санада Шом жабҳасида ҳам катта ўзгаришлар юз берди. Мусулмон фотиҳлар Димашқ ва унинг атрофидаги шаҳар-қишлоқларни фатҳ қилиб бўлганларидан сўнг Ҳимс томон юрдилар.
Балфур декларациясини тасдиқлаш бирор бир кучлироқ давлат зиммаси-да турар эди, чунки бир парча қоғозни кучли қилиш фақат кучли қонунга муҳтождир, аслида у бир парча қоғоз-ку ...!
Леки ўша даврда насроний олами роҳиблик билан фужурнинг ўртасида омонат бўлганлигини тасвирлаб, шундай дейди:
Муқаддас замин (الحرم الشريف), Қуддуснинг Эски шаҳар қисмидаги энг муҳим диний маскан ҳисобланади. У минг йиллар давомида диний, муқаддас замин сифатида тан олинган. Маъбад тоғидан учта дин вакиллари фойдаланади: яҳудийлар, насронийлар ва мусулмонлар.
Қуддус (Иерусалим) бугун уч дин мансублари учун катта аҳамиятга эга. 3000 йил аввал Довуд алайҳиссалом қурган Қуддус бугун Шарқий Қуддус ёки Эски шаҳар сифатида маълум. 1 км2 лик Эски Қуддус тош бинолари, жинкўчалари билан ўрта аср шаҳри манзарасини ёдга солади. Шаҳар мусулмон, христиан, арман ва яҳудий маҳаллалари бўлиб, тўрт қисмга бўлинган. Лекин улар орасида бир-бирига ўтиш бемалол. Илк учтаси ҳозир дўкон ва ибодатхоналардан иборат мавзега айланган. Дўконларнинг уст қаватларида кичик, кўҳна уйлар бор.
1947 йил ноябрда БМТ Фаластин ҳудудида араб ва яҳудий давлатларини ташкил этиш ҳақида резолюция қабул қилади.