close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
27.12.2023 06:00

Ниятни тўғри қилиш. Бу одобларнинг энг аввалгиси бўлиб, юқорида айтиб ўтганимиздек, қори холис ниятли бўлиши керак. Қуръон ўқиш чоғида қалбан Аллоҳ таоло билан суҳбат қилаётганини ҳис этиши ва Аллоҳни кўриб тургандек, йўқса, Аллоҳ мени кўриб турибди, деган эътиқод билан тиловат қилиши лозим.

27.12.2023 05:52

Балки сен жавоҳирлар ортида яширилган рамзлар ва ишоратлар ҳақида билишни истарсан? Биз Қуръонда жамланган у жавоҳирлар ҳақида баён қилгандик. Билиб олки, инсонлар наздида Кибрити Аҳмар моддий оламдаги бор-йўғи оддий кимёвий бир модда. Ҳар бир нарсанинг моҳиятига қадам мана шундай оддий сифатларидан бошланади. Секин-секин чуқурлашиб, улуғ сифатларигача етиб борилади. Шу тарзда тош ёқутга, мис эса соф олтинга айланади ва дунёдаги юракни сиқувчи, зерикарли ҳодисалар роҳат бера бошлайди, ўтмишдан узоқлашиб, келажакка юзланилади. Қалб жавоҳирларининг қандай қилиб ҳайвоний разолат ва жаҳолат саргардонлигидан фаришталар каби покизалик-ка эришганини кўрмаяпсанми? Бу тарзда кўнгил асфала софилийндан аълойи иллийинга юксалади. Қалб оламлар Роббига яқинликка эришади, абадул абад Унинг жамолига мушарраф бўлиш бахтига сазовор бўлади. Хўш, энди айтчи, Кибрити Аҳмар сўзи бу вазият энг муносиб номми ёки муносиб эмасми? Мана шу сабабдан ҳам биз бу мартабага Кибрити Аҳмар номини бердик.

27.12.2023 04:07

Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг Меърож ҳақидаги хабарлари ҳақдир. Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг Меърож ҳақидаги хабарларини ким инкор қилса, у адашган ва аҳли сунна вал жамоадан чиққан кишидир.

27.12.2023 00:24

Ақлида заифлиги борларнинг одати асли шундайдир. Улар кишиларни ҳақ орқали эмас, балки ҳақни кишилар воситасида билишга уринадилар, ҳақни кишиларга боғлаб қўядилар. Оқил киши эса бунда оқиллар саййиди Али розияллоҳу анҳунинг: “Ҳақни кишилар орқали таний олмайсан. Сен ҳақни билгин, шунда унинг аҳлини ҳам билиб оласан”, деган ҳикматларини ўзига шиор қилиб олади.

27.12.2023 00:09

Эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва масъули-ятларни ёритишдан олдин, ижтимоий ошкор ҳақиқатни, воқеликни англовчи ҳар бир оқил этиш лозим. Бу Аллоҳ таоло эркакларни кўтарган даражадир. Бақара сурасининг 228-ояти мазмуни бундай: «Аёллар учун (белгиланган ҳуқуқлар) ўз меъёрида эркаклар (ҳуқуқи) билан тенгдир. Аёлларга нисбатан эркакларда бир даража (зиёдалик) бор...»

26.12.2023 23:36

Закариё алайҳиссалом Сулаймон алайҳиссаломнинг набиралари бўлиб, Байтул-Мақдисда ибодат билан машғул бўлган ва Мусо алайҳиссаломнинг шариатларидаги бир пайғамбар эдилар.

26.12.2023 15:25

Санта-Клаус (ингл. Санта Клаус) – Авлиё Николай Чудотворец образи билан бир деб ҳисобланадиган Рождество бобойи, Рождество кунида болаларга совғалар берадиган Ғарбий Европа ва Шимолий Америка сеҳргар (фолклор) қаҳрамони.

26.12.2023 07:13

Қуръон кишиларни тўғри йўлга бошлаш учун туширилган китоб бўлиб, коинот, мавжудот ва илмий масалаларда сўз юритиш унинг вазифаси эмас. Лекин шу билан бирга, Қуръонда баъзи бир илмий маълумотлар келганки, албатта, улар Қуръоннинг илоҳий мўъжизакор китоб эканлигига катта далилдир.

25.12.2023 22:43

ОАВ сионистик режим қирувчи самолётлари Ғазо бўлгасининг турли ҳудудларига қарши шафқатсиз ҳужумларини қайта бошлаганини хабар қилди.

25.12.2023 16:16

Бундай концепция илк бора митрополит Зосима томонидан «Пасхалиё баёни» асарининг муқаддимасида баён қилинган. "Москва-учинчи Рим" концепцияси биринчи марта Псков елеазар монастири оқсоқоли Филофей томонидан 1523 йил охири — 1524 йил бошидаги иккита мактубда аниқ баён этилган (биринчиси, дьяк Михаил Мисюр-Мунехинга йўлланган бўлиб, хронология ва астрология муаммоларига бағишланган; иккинчиси, Москва Буюк герцоги Василий III Ивановичга йўлланган ва чўқиниш белгисини тўғри қилиш ва бесоқолбозлик тарқалиши муаммосига бағишланган).

25.12.2023 12:28

Сионистлар орасида сиёсий жанжал, ўзаро ҳисоб-китоблар ва очко тўплаш бошланиб кетдм. Нетаняхунинг сиёсий мурда экан аллақачон ҳамма учун аён. Ва унинг тепасида ўлаксахўр қушлар айлана бошлади.

25.12.2023 12:03

Психогенетка нима эканини билмайдиган қори ва муллалар чиқиб, бу фанни ёмонлаши фаоллашиб кетди... Психогенетика бир баҳона, асл мақсад очиғи домлага аҳлиси орқали тош отиш бўляпди. Домла тарафини оляпсиз, деганларга айтаман: «Эй мўминлар, Аллоҳнинг ўзи учун ҳақ йўлни тутгувчи, адолат билан шаҳодат-гувоҳлик берувчи бўлингиз! Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин! Адолат қилингиз! Шуниси тақвога яқинроқдир. Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Моида, 8).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase