close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эркакнинг даражаси

Эр-хотин ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва масъули-ятларни ёритишдан олдин, ижтимоий ошкор ҳақиқатни, воқеликни англовчи ҳар бир оқил этиш лозим. Бу Аллоҳ таоло эркакларни кўтарган даражадир. Бақара сурасининг 228-ояти мазмуни бундай: «Аёллар учун (белгиланган ҳуқуқлар) ўз меъёрида эркаклар (ҳуқуқи) билан тенгдир. Аёлларга нисбатан эркакларда бир даража (зиёдалик) бор...»

Бу даража бошқариш ва йўналтириш мартабасидир. Аллоҳтаоло бошқариш ҳукмини эркаклар қўлига берган. Нисо сурасининг 34-ояти мазмуни бундай: «Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб Аллоҳ уларнинг бирлари (эркаклар)ни бирлари (аёллар) дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир...»
Эркак аёлдан ақлан, жисман, идрокан кучлидир. Бунда шубҳа йўқ. Эркакларнинг аёллардан ортиқча фазилати ҳеч бир ақлли инсонга пинҳон эмас.
Бақара сурасидаги 228-оят эрнинг хотин олди-даги ҳуқуқи хотиннинг эр олдидаги ҳуқуқидан катта ва масъулиятлироқ эканини англатади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Агар мен бир кишини иккинчи кишига сажда қилишга буюрадиган бўлганимда, эрнинг хотин зиммасида ҳақи кўп бўлганидан, хотинни эрига сажда қилишга буюрардим», деб марҳамат қилганлар.
Бу ҳурмат қилиш, зиммага олиш ва жавобгарлик даражасидир. Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) айтадилар: «Даража эркакларни аёллар билан яхши муомала қилишга, аёлларга кенгбағирли ва очиқ қўлли бўлишга ундайди». Ортиқ даражали инсон ўзига машаққатни олиши лозим бўлади.
Нисо сурасининг 34-ояти мазмуни бундай: «Эркаклар хотинлар устидан қоим турувчилардир...» Бу қоимлик аёлларга таълим-тарбия бериш, уларни молиявий таъминлаш, ҳимоя қилиш ва уларга ғамхўрлик қилиш билан бўлади.
Лекин эркакларнинг аёллардан афзаллигини, баъзи фаҳм-фаросатсиз жоҳиллар ўйлаганидек, «Эр аёл устидан ҳукм қилувчи ҳоким, унга истаган нарсасини юклайди ва хоҳлаганини буюради, аёлнинг "йўқ" дейишга, эрининг буйруғига қарши чиқишга ҳақи йўқ, чунки у хато қилса ҳам, золим ва қўпол бўлса ҳам, эрдир», деб тушуниш дуруст бўлмайди. Бундай тушуниш бағоят катта жаҳолатдир, Аллоҳ шариатига зиддир.
Баъзи инсонлар баъзиларини, хусусан, аёлларни қул қилсин ва хорласин учун эмас, балки раҳм қилсин, ёрдам берсин, ишларини тўғриласин, яхшилик қилсин, ҳурмат қилсин учун Аллоҳ таоло уларнинг баъзиларини баъзиларидан фазилатли қилган.
Хотинларини қулни калтаклагандек калтакловчилар эркак ҳам, яхши киши ҳам эмас. Хотинларига озор берувчилар, уларни хорловчилар ва камситувчилар, уларга қўполлик қилувчилар қалбларидан меҳр айрилган кишилардир. Улар жуда ҳам ёмон эркаклардир. Мусулмон эрлар учун жуда хунук мисолдир.
Ҳақиқий маънодаги эр хотини билан яхши муносабатда бўлади, унга жавобгарликни садоқат ва ихлос билан адо этади. Унинг ҳолатини яхшилай-ди, бузмайди. Унга яхшилик қилади, ёмонлик қил-майди. Уни яхши ишларга бошлайди, яхши ишлар-дан қайтармайди. Хотини хато қилса, насиҳат билан унга шафқат кўрсатади, қўполлик қилмайди. Унга меҳр ва илтифот кўрсатади. Тундлик ва манманлик қилмайди.
Эр хотини ўзининг бир жузъи эканини унутмаслиги керак. Рум сурасининг 21-ояти мазмуни бундай: «Унинг аломатларидан (яна бири) сизлар таскин топишларингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратиши ва ўрталарингизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилишидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир».
Инсон ўз жузъига қўполлик қиладими?
Аллоҳ таоло мазлумларнинг ҳомийидир. У золимларни дўст тутмайди. Буни хотинининг қариндошлари ва мададкори йўқлигидан унга тўла ҳукмрон бўлган эркак унутмасин!
Ўз навбатида хотин ҳам эрини ҳурмат қилиши, эрининг ўзидан устунлигини эътироф этиши керак. Зеро, эр хотиннинг ҳимоячиси, унинг шарафини, номусини ва ҳурматини сақлагувчидир. Эр хотиннинг отасидан кейинги ҳомийидир. Умрининг кўп қисми эри билан ўтади.
Хотин тенглик ва ҳуқуқҳақида нотўғри фикрларни уқтирувчи, оила моҳиятини бузиш, низомини издан чиқариш, бирлигини тарқатиш учун уни отага ва эрга қарши чиқишга ундовчи бузғунчиларнинг ёлғонларига оғмаслиги керак. Эр-хотин Аллоҳ таолодан қўрқсинлар, Бақара сураси 237-ояти маъносини доимо ёдда тутсинлар: «Ораларингизда марҳамат кўрсатишни унутманг!»

Муҳаммад Аҳмад Канъоннинг
"Эр-хотинлик асослари" китобидан

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase