close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исроилнинг дабдаласи чиқмоқда, ғалаба яқин, Инша Аллоҳ

Сионистлар орасида сиёсий жанжал, ўзаро ҳисоб-китоблар ва очко тўплаш бошланиб кетдм. Нетаняхунинг сиёсий мурда экан аллақачон ҳамма учун аён. Ва унинг тепасида ўлаксахўр қушлар айлана бошлади.

Сионистлар орасида сиёсий жанжал, ўзаро ҳисоб-китоблар ва очко тўплаш бошланиб кетдм. Нетаняхунинг сиёсий мурда экан аллақачон ҳамма учун аён. Ва унинг тепасида ўлаксахўр қушлар айлана бошлади.

Исроилнинг собиқ бош вазири Эҳуд Олмерт: Ғазо секторидаги уруш зудлик билан тўхтатилиши ва Нетаняхунинг четлатилиши керак.
Нетаняху Ғазода эълон қилган мақсадларига эришиш мумкин эмаслигини тушунган бўлиши керак.
Нетаняху алдаш, фирибгарлик ва сиёсий томоша усулидан фойдаланади ва мутлақ ёлғон ҳолатини ифодалайди. У Каззоб...
Энди Ғазо секторида Нетаняхунинг мақсадларига эришиш имконияти йўқлиги аён бўлди.
Исроилнинг 13-канал: "Нетаняху ўзининг коррупция бўйича суд жараёнини кейинга қолдиришни сўрамоқда, чунки у Ғазодаги урушни бошқариш билан банд эмиш".
Қилган жиноятлар учун жавобгарликка тортилмаслик учун яхши схема. Агар сизни судга беришса, уруш бошланг ва қурбонлар ҳақида қайғурмасангиз бўлади, асосийси сиз озодсиз.
Фаластинликлар босқинчи армияни мунтазам равишда йўқ қилмоқда.
Агар уруш бошида Исроил армияси қуруқликдаги операцияни бошламаганлиги ва фақат Ғазо секторидаги аҳоли пунктларига ғайриинсоний ҳаво ҳужумлари билан чеклангани учун катта йўқотишларга учрамаган бўлса, ҳозир Исроил аскарлари қизил чизиқдан ўтишди. Ҳар куни кўп сонли аскарлари ўлимга дучор бўлмоқда. Ҳар куни Фаластин ва Исроил оммавий ахборот воситалари Исроил армиясининг кўп сонли аскарлари ва зобитлари, жумладан, армиянинг юқори мартабали амалдорлари ҳалок бўлгани ҳақида хабар беришмоқда.
Икки ойдан кўпроқ вақт ўтгач, ишғолчи армия ниҳоят Ғазо секторида фаластинликлар томонидан қурилган биринчи туннелни топишга муваффақ бўлди. Энг ажабланарлиси шундаки, бу туннел Исроил армиясининг бурни остида - босқиннинг биринчи кунидаёқ кирган Ғазо сектори чегараси яқинидаги ҳудудда жойлашган эди. Бу ишғолчи кучларнинг Ғазо босқинидан олдин содир бўлган воқеаларни назорат қила олмаслигини ва Ғазо туннел бўлимининг ажойиб ишини кўрсатади, у уларни шундай лойиҳалаштирди ва қурдики, душманга улардан бирини топиш учун бутун икки ой керак бўлди.
Британиянинг The Times газетасига кўра, Исроил ҳарбийлари Ливан жанубига бостириб кириш режаси бўйича келишиб олган. Бу ҳақда юқори мартабали ҳарбийлар маълум қилди. Уларга кўра, Исроил армияси босқинга тайёр, қўшни давлатнинг жанубий ҳудудларини қўлга киритиш қарори эса фақат Нетаняхуда қолмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase