close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
08.05.2019 11:50

Bellingcat веб-сайти ва The Guardian журналситик тадқиқотларига кўра, охирги 3 йил давомида Хитой ҳукумати мамлакатнинг исломий инфратузилмасига жиддий зиён етказди, лекин бу мамлакат доирасидан ташқарида жамоатчилик ва жаҳон ОАВ томонидан сезилмади ҳам.

17.04.2019 20:51

Янги Зеландиянинг Крайстчёрч шаҳрида 52 кишини отиб ўлдирган Брентон Таррант ўзи  қуйидагиларни ёзган: «Менинг идеалимга энг яқин бўлган сиёсий ва ижтимоий қадриятларга эга мамлакат бу – Хитой Халқ Республикаси». Ушбу баёнот кузатувчиларни саросимага солиб қўйди: оммавий қирғин уюштирган қотил – оқ танли миллатчи, мусулмонлар ва муҳожирлик душмани. Ундан ўтмишнинг машҳур золимлари – Адолф Гитлер ва Бенито Муссолинига ҳурмат қилиб бош эгиш кутилган, лекин асло хитойлик вазмин аппаратчи Си Цзиньпинга эмас.

12.04.2019 13:55

1959 йилни Хитой шод-хуррамлик билан тантана қилди. Коммунистик партия танлаган йўл ижобий натижалар бера бошлади. Қишлоқ хўжалигида зараркунандаларга қарши кураш бўйича муваффақият билан амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли рекорд даражада ҳосил тўпланди.

06.04.2019 16:32

40 дан ортиқ америкалик конгрессмен ХХРга қарши санкциялар жорий қилишга чақирди. Хитой Шинжон-Уйғур автоном районида лагерлар ташкил қилганликда айбланмоқда. АҚШ президенти Доналд Трампга ёзилган мактубда қонун чиқарувчилар америкалик компаниялар Пекинга аҳолини назорат қилишга бевосита ёрдам беришини кузатишни талаб қилди.

28.03.2019 08:40

Янги Зеландия мусулмонлар ташкилоти Хитойда уйғур мусулмонлари таъқиб қилинаётганлиги сабабли Хитой делегациясининг катта миқдордаги хайриясини қайтаришга чақирди. Крайстчерч шаҳрида фожиа рўй берган 15 март куни Окленд шаҳри мэри Фил Гофф Хитой маданиятига бағишланган тадбирга ташриф буюрди, ушбу тадбирда бадавлат ишбилармонлар ва меценатлар масжидларга уюштирилган ҳужумлар қурбонларининг оилаларига 2,1 млн доллар пул йиғишди.

27.03.2019 11:49

Хитойдаги сиёсий қайта тарбиялаш лагерларида мусулмонлар учун «қайта тарбиялаш» ҳар тонг ватанпарварлик қўшиқларидан ва ўзини танқид қилиш бўйича машғулотлардан бошланади, шундан сўнг чўчқа гўштидан тайёрланган таом истеъмол қилинади.

17.03.2019 16:24

ОАВ «Хитой таҳдиди назарияси» ва Пекиннинг ҳарбий харажатлари шаффоф эмаслиги асосида қуруқ қўрқитган ҳолда Хитой мудофаа бюджетининг оширилгани ҳақидага янгиликларни доимо жон деб эълон қиладилар. Қуруқ қўрқитиш бу – Хитойнинг china.com портали муаллифларининг фикрига кўрадир. Улар Хитой кучли давлатдан узурпаторга айланиши мумкинлигидан қўрқиш лозим бўлган камида учта сабабни кўрсатадилар.

23.02.2019 13:40

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон (МБС) Хитойга етиб келди, бу ерда у президент Си Цзиньпин билан учрашади журналист Жамол Хашукджининг ўлдирилиши билан боғлиқ халқаро жанжаллардан сўнг йўқотилган обрўси шароитларида янги иттифоқчилар топишга уриниб кўрмоқда.

17.02.2019 03:27

Таҳлилчилар Хитой ЯИМ ўсиш суръати юқори эканлиги ҳақида маълумотлар иқтисодиётдаги реал вазиятни акс эттиришига тобора кўпроқ шубҳа билан қарамоқда. Бунинг эса камида учта сабаби бор. Хитой иқтисодиёти йилига 6,5% ўсаётгани йўқ. Эҳтимол, реал ўсиш бу рақамнинг ярмини ҳам ташкил қилмайди.

12.02.2019 08:34

Шинжон мусулмонларига нисбатан хитойликлар қатағони бошланганидан узоқ вақт ўтгач, Хитойни танқид қилмасдан, у билан билан ҳамкорлик қилишни афзал кўрадиган ҳукмдорларнинг виждонига мурожаат қилингач, ниҳоят мусулмон мамлакати ҳукумати биринчи марта танқидий баёнот билан чиқди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase